Глоссарий абсолют монархия



Download 138,89 Kb.
bet10/58
Sana21.02.2022
Hajmi138,89 Kb.
#57108
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   58
Bog'liq
Глоссарий

ИНКОРПОРАЦИЯ (лот. Incorporatio) - тизимлаштиришнинг бир тури бўлиб, бунда, кодификациядан фарқли ўлароқ, амалдаги қонунлар, фармонлар, ҳукумат қарорлари, фармойишлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий актларнинг мазмунига бирон-бир ўзгариш киритилмасдан, улар хронологик, алифбо, мавзу бўйича ёки ўзгача тартибда (масалан, ҳуқуқ соҳалари бўйича) тизимга солиб нашр қилинади. Қонунларни инкорпорация қилиш орқали тизимлаштириш деярли барча давлатларда амалга оширилади. Улар кўп жилдли қилиб нашр этилиб, қонунларнинг чиқарилган вақтига қараб (хронологик), алфавит тартибида ва бошқа сифат ҳамда белгиларига қараб жойлаштирилади. Ўзбекистонда Мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб чиқарилган қонунлар “Ўзбекистон Республикасининг янги қонунлари” деган кўп жилдли хронологик тўплам сифатида нашр этиб келинмоқда. Инкорпорациянинг уч тури мавжуд: расмий, норасмий ва официоз инкорпорация. Расмий инкорпорация деганда қонунчилик актларини уларни чиқарган органлар томонидан тўплам ва мажмуа шаклида тизимлаштириш тушунилади. Норасмий инкорпорацияда тизимлаштирилган тўпламлар тузиш бунинг учун махсус ваколати бўлмаган идора ва ташкилотлар томонидан амалга оширилади (масалан, юридик нашриётлар томонидан ёки илмий-тадқиқот муассасалари томонидан тизимлаштириш). Официоз инкорпорация деганда қонунчилик актларининг уларни тизимлаштириш ваколатига эга бўлган идоралар томонидан умумлаштирилиши ва тўплам ёки мажмуа қилиб чиқарилиши (одатда, бундай тизимлаштириш Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади) тушунилади. И.нинг энг юқори кўриниши – қонунлар мажмуини тузиш, қонунлар ва бошқа муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўплаб, қатъий тартиб асосида мавзули (предметли) тизимлашдир. Бунда амалдаги барча қонун ҳужжатлари ёки қонун ҳужжатларининг маълум бир соҳаси, институтига тегишли норматив ҳужжатлар муайян тартибда жойлаштириб чиқилади.
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ - инсоннинг давлатга муносабати бўйича ҳуқуқий мақомини, унинг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маданий соҳалардаги имконият ва даъволарини ифодаловчи тушунча. Инсон ҳуқуқларини эркин ва самарали амалга оширилиши фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлатнинг асосий белгиларидан бири ҳисобланади. Инсон ҳуқуқларини мутлақ ва нисбатанга бўлиш қабул қилинган. Демократик давлатларда мутлақ инсон ҳуқуқини чеклашга ёки вақтинча тўхтатиб қўйишга ҳеч қандай шароитда ҳам йўл қўйилмайди. Яшаш ҳуқуқи, қийноққа солинмаслик, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа ёки жазога дучор этилмаслик ҳуқуқи, хусусий ҳаёт, шахсий ва оилавий сирнинг дахлсизлиги, ўз шаъни ва обрўсини ҳимоялаш, дин эркинлиги, эътиқод эркинлиги, шунингдек суд орқали ҳимояланиш ҳуқуқи одил судлов ва уларга боғлиқ муҳим процессуал ҳуқуқлари каби фундаментал инсон ҳуқуқлари мутлақ ҳуқуқлар ҳисобланади. Инсон ҳуқуқларининг қолган барчаси нисбий ҳисобланади ва улар фавқулодда тартиб ёки ҳарбий ҳолат жорий қилинганда чекланиши ёки маълум муддатга тўхтатиб қўйилиши мумкин.

Download 138,89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish