Глоссарий абсолют монархия



Download 138,89 Kb.
bet8/58
Sana21.02.2022
Hajmi138,89 Kb.
#57108
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   58
Bog'liq
Глоссарий

ЖАМИЯТ СИЁСИЙ ТИЗИМИ - бу муайян сиёсий функцияларни амалга оширувчи давлат ва нодавлат ташкилотлари тизимидир.
Жамиятнинг сиёсий тизимига қуйидаги тузилмалар киради: давлат, сиёсий партиялар, сиёсий ҳаракатлар, жамоат ташкилотлари ва бошқалар.
ИЖТИМОИЙ ДАВЛАТ - давлатнинг конституциявий - ҳуқуқий мақомига тегишли тавсиф; инсон ва фуқаронинг иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда давлатнинг тегишли мажбуриятлари конституциявий йўл билан кафолатланади. Ушбу хусусият давлат жамиятга хизмат қилишини ва асоссиз ижтимоий тафовутларга барҳам бериш ёки уларни мумкин қадар камайтиришга ҳаракат қилишни назарда тутади. Давлатнинг ижтимоий хусусияти биринчи марта 1949 й. ГФРнинг Асосий қонунида эълон қилинган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 14 - моддасида “Давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга оширади” -деб, белгилаб қўйилган. Ушбу умумий қоидадан Ўзбекистон давлатининг қуйидаги конституциявий бурчлари келиб чиқади: меҳнатни ва фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилиш; меҳнатта ҳақ тўлашнинг кафолатланган энг кам миқдорини белгилаш; оила, оналик, оталик ва болалик, ногиронлар ва қарияларнинг давлат томонидан қўллаб - қувватланишини таъминлаш; ижтимоий хизматлар тизимини ривожлантириш; давлат пенсиялари, нафақалар ва ижтимоий ҳимоя қилишнинг бошқа кафолатларини белгилаш.
ИККИ ПАЛАТАЛИ ПАРЛАМЕНТ (бикамерализм) -умуммиллий вакиллик муассасалари - парламентлар тузилмаси, бунда парламент қоидага кўра, турлича шакллантириладиган ва турли ваколатларга эга бўлган икки палатадан иборат бўлади. Ҳозирги кунда икки палатали тизим ҳам, федератив ҳам унитар давлатларда мавжуд. Парламентнинг қуйи палатасини бевосита аҳоли сайлайди. Юқори палата турли усулларда шакллантирилади - билвосита сайловлар йўли билан (Франция, Австрия, ГФР) ёки бевосита сайловлар тартибида (АҚШ, Италия, Австралия, Япония). Айрим мамлакатларда юқори палата ворислик бўйича (Буюк Британия) шакллантирилади ёки уларни давлат бошлиғи тайинлайди (Канада). Қатор ҳолларда юқори палата аралаш усулда шакллантирилади: аъзоларнинг бир қисми сайланади, бошқа қисми тайинланади, қолган ўринлар ворислик бўйича эгалланади (Непал). Айрим мамлакатларда юқори палата учун, қуйи палатадан фарқ қилиб, ваколат муддати белгиланмаган, уларнинг таркиби қисмлар бўйича янгиланади (АҚШ, Аргентина, Франция ва бошқалар), бу юқори палата учун жиддий ташкилий афзаллик беради, қонунчилик ҳокимияти учун узвийлик кўринишини яратади. Қисман янгиланадиган юқори палаталар тарқатиб юборилмаслиги керак. Юқори палата депутатлигига номзодларга қоидага кўра анча қатъийроқ талаблар қўйилади (юқорироқ ёш цензи ва бошқалар). Замонавий парламентларнинг кўпчилигида юқори палатанинг ҳуқуқлари қуйи палата ҳуқуқларига нисбатан чекланган (масалан, кўпчилик мамлакатларда молиявий қонун лойиҳалари фақат қуйи палатага киритилиши мумкин, юқори палаталар уларнинг қабул қилинишига ҳеч қандай таъсир кўрсата олмайди). Палаталар тенг ҳуқуқли бўлмаган парламентларда юқори палатанинг қуйи палата маъқуллаган молиявий бўлмаган қонун лойиҳалари муносабатидаги эътирозларидан ўтишнинг маълум тартиблари белгиланади. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 27 январда ўтказилган умумхалқ референдуми якунларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг давлат ҳокимияти тизимида Олий Мажлиснинг ҳуқуқий мақомини яна такомиллаштириш белгиланди. Референдум натижалари асосида иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг саккизинчи сессиясида қабул қилинган “Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида”ги Конституциявий қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси икки палатадан - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси (қуйи палата) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати (юқори палата)дан иборат.

Download 138,89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish