Гипоталамо-гипофизар тизим касалликлари: Нормада ва патологияда



Download 0,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/67
Sana14.06.2022
Hajmi0,86 Mb.
#668053
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   67
Bog'liq
дедов узбеча

Ўсиш гормони соматотроп
(СТГ) - 191 аминокислотадан ташкил топган полипептид 
бўлиб, 92% структураси плацентарўактоген билан аналогик (ўхшаш)дир. СТГ секрецияси 
эпизодик бўлиб, хар 20-30 дақиқада амалга оширилади. Унинг қондаги максимал концентрацияси 
чуқур уйқунинг биринчи соатларида кузатилади. 
Суткалик секреция миқдорининг ярмидан кўпи уйку вақтига тўғри келади. 
СТГ секрециясини кучайтирувчи қуйидаги омиллар мавжуд: 
- пироген моддалар таъсири ёки жарохатлардан кейин 
- мушаклар билан ишлагандан кейин (машқлардан кейин) 
- гипогликемия ҳолатларида 
- аргинин юборилгандан кейин 
- вазопрессин юборилгандан кейин 


- морфин ёки унга ўхшаш моддалар юборилганда. 
Жуда кўп ҳолларда бундай синамалар клиник шароитларда СТГ етишмовчилигининг 
яширин формаларини аниқлашда ўтказилади. 
Ўсиш гормонининг тўкималарга таъсири
асосан инсулинга ўхшаш °сиш омили 1 (ИФР 
I) ёки соматомединС орқали амалга оширилади, уларнинг синтези ўсиш гормони таъсири остида 
жигарда юз беради. 
ИФР I - 70 аминокислотадан ташкил топган оқсил бўлиб, қонда у ИФР-боғловчи оқсил 
билан боғланган холда бўлади. 
СТГ таъсири остида нишон-ҳужайраларда синтезланувчи ИФР I хам мухим аҳамиятга эга, 
жумладан эпифизар ўсиш пластинкасида ҳосил бўлувчи ИФР I. ва ИФР 2 (соматомедин А) ин-
сулинга ўхшаш таъсирларга эга. 
Ўсиш гормонининг болалар ва ўсмирлардаги асосий эффекти найсимон суякларнинг 
бўйига ўсиши ҳисобланади (асосан найсимон, кам ҳолларда қовақсимон суяклар). СТГ суяк 
тўқимаси алмашивуни фаоллаштириб, суяк хосил бўлишини кучайтиради. ´сиш гормони (ЎГ) 
ҳилма хил метаболик эффектларга эга. ЎГ организмда оқсил синтезини кучайтирувчи ва N
2
ни 
ушлаб қолувчи анаболик гормон ҳисобланади. 
ЎГ фаолўиполитик таъсирга эга, яъни адипоцитларнингўиполитик стимулларга 
сезувчанлигини оширади. У ҳолда эркин ёғ кислоталар микдорини оширади, жигарнинг ёғли 
инфильтрацияси, жигарда кетон таначалари хосил бўлишини кучайтиради (бундан 
инсулинорезистентлик), барча тўқималар гипертрофиясида иштирок этади. ЎГ таъсири остида 
суяк тўкимаси ИФР I синтезини оширади. Соматомедин микдори ва унга тўқималарнинг 
сезгирлиги киши ёшига ва озиқланишига боғлиқ бўлади (оқсил – калориген, очликда ЎГ 


соматомедин 

). Акромегалия билан касалланган беморларда соматомедин 2-4 марта юкори
нанизмга чалинган болаларда эса паст бўлади. 
ЎГ нинг сув-туз алмашинувига таъсири антинатрийуретик таъсир билан кузатилади, яъни 
ҳужайралараро суюқлик миқдори (хажми) ортади, ренин ва альдостерон активлашади. 
ЎГ углевод алмашинувига 2 фазали таъсир кўрсатади. ЎГ ни физиологик дозаларда 
юбориш қисқа муддатли (биринчи 2 соат) инсулинга ўхшаш таъсир билан намоён бўлади, яъни 
гликемия бироз пасаяди, кейин контринсуляр эффект кузатилади. 
ЎГ нинг синтез ва секрецияси 2 гипоталамик нейропептид рилизинг -гормонлар билан 
бошқарилади: булар соматолиберин ва соматостатин. ЎГ ҳамма ҳужайраларнинг 50% ни ташкил 
этади. 

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish