Гормонлар транспорти
. Кўпчилик система гормонлари қонга ажралади, махсус оқсиллар
билан боғланади, бу оқсиллар транспорт вазифасини бажаради. Масалан: тироксин ТСГ билан,
инсулин альбумин билан ва хокозо. Оқсил билан боғланган гормонлар биологик ноактив
ҳисобланади; фақат эркин гормонлар эффектив бўлади. Гормонларнинг транспорт шакллари
гидрофил ёки гидрофоб эмаслигига қараб турлича бўлиши мумкин.
Биринчи шаклида транспорт оқсиллар керак бўлмайди, иккинчи шаклида эса махсус
протеин-транскортинлар (кортизол учун), секс-стероид боғловчи глобулинлар (эстрогенлар,
андрогенлар, гестагенлар), универсал транспорт молекулалари - альбумин ва преальбуминлар
зарур бўлади. Гормонларнинг эркин шакли қондаги умумий миқдорининг тахминан 10% ини
ташкил этади. қонда гормонларнинг оқсиллар билан комплекс хосил қилишини гормонлар таъ-
сирининг дозаланиши, коррекция механизми, ўзига хос буфер системани таъминлаб, бу ўз
навбатида физиологик факторлар таъсири остида организмни гормонал дисфункциядан химоя
қилади. Ташувчи оқсилларнинг миқдори айрим физиологик ва патологик ҳолатларда ўзгариб
туради. Транспорт оқсиллар миқдори айрим дори воситаларни қабул қилишдан ҳам ўзгариши
мумкин.
Гормонлар таъсири ва ўзаро таъсирининг механизмлари
Гормонларнинг ҳужайраларга таъсири гормоннинг стереоспецифик рецепторлар ёки
дискриминатор орқали ўзаро таъсири орқали амалга ошади, бу моддалар гормонни махсус таниб,
бириктириб - гормон-рецептор-комплексини хосил қилади. Таниб олиш ва боғлаш "қулф-калит"
принципига асосланган. Бу комплексни иккиламчи боғловчилар активлаштиради – ц-АМФ, Са
++
ионлари, агар бирламчи деб гормонларни назарда тутсак, улар физик ва клиник сигналларни
генерациясини амалга оширади, ўз навбатида улар гормонларнинг биологик эффектини
кўрсатувчи пострецептор таъсирлар занжирини хосил қилади. Рецепторларнинг уч тури мавжуд:
мембрана, эндоплазматик, ядро рецепторлари. Масалан, тиреоид гормонлар - ядровий
рецепторлар, стероидлар - цитоплазматик, кўпчилик пептид гормонлар: катехоламинлар,
простагландинлар, ацетилхолин эса - мембрана рецепторлари билан боѓланади.
Гормонларнинг биологик таъсири уларнинг қондаги миқдори билангина эмас, балки
рецепторларнинг миқдори ва функционал ҳолатига, шунингдек пострецептор механизмларнинг
фаолиятига боғлиқ.
Рецепторлар сонининг бошқарилишида гормонларнинг ўрни катта. Рецепторлар сони ва
гормонлар миқдори ўртасида манфий қайта боғланиш мавжуд. Рецепторларнинг гормонларга
сезувчанлигининг пасайиш сабаблари: яъни рецепторлар инактивацияси, парчаланиши ёки улар
синтезининг сусайиши. Шундай қилиб, рецепторлар гормонларни ДНК нинг гормонга сезгир
элементи билан боғланиб, нишон-ҳужайраларда оқсил синтезининг ўзгаришига олиб келади.
Гормонларнинг нишон-ҳужайраларга таъсирини уч гуруҳга ажратиш мумкин:
- т°ғри (бевосита) мембрана эффект билан;
- иккиламчи воситачилар системасининг эффекти;
- ҳужайра ядросига таъсир қилиш эффекти.
Do'stlaringiz bilan baham: |