Кимёвий структураси бўйича гормонлар
- стероид - эстрадиол, эстриол, прогестерон, кортизол, тестостерон, альдостерон, Д
витамини, метаболитлари;
- аминокислоталар дериватлари - адреналин, норадреналин, гистамин, серотонин,
-
аминомой кислотаси, йодтиронинлар - тироксин, трийодтиронин;
- пептидлар - гипоталамикўиберинлар ва статинлар, окситоцин, вазопрессин,
адренокортикотроп гормон (АКТГ),
-эндорфин, энкефалинлар, ангиотензин;
- оқсиллар - ўсиш гормони, пролактин, плацентарўактоген, инсулин, паратгормон,
гликопротеидлар (фолликуло-стимулловчи гормон (ФСГ),ўютеинловчи гормон (ЛГ), тиреотроп
гормон (ТТГ), хорионик гонадотропин (ХГ)). Бу гормонларнинг
ва
-суббирликлардан ташкил
топган, чунончи
-суббирлик барча гормонларда бир хил;
- ёғ кислоталар дериватлари - простагландинлар, тромбоксан, простоциклин,ўейкотрин
ёки уларни яна тўқима гормонлари деб аташ мумкин.
Таъсир этиш характерига кўра:
- нейротрансмиттерлар ёки нейромедиаторлар - дофамин, норадреналин, бомбезин,
вазоактив интерстинал полипептид, серотонин;
- гипоталамик нейрогормонлар - рилизинг ва ингибитор гормонлар, антидиуретик гормон
(АДГ);
- тўқима гормонлари – ошқозон-ичак тракти гормонлари (ошқозон ва ичак шиллиқ
қаватининг без хужайралари томонидан ишлаб чиқарилади);
- системали гормонлар - махсус хужайралар томонидан ишлаб чиқарилади, масалан,
гипофиз гормонлари, жинсий без гормонлари ва бошқалар;
Нишон аъзоларининг гормон ишлаб чиқадиган жойдан узоқлашишига қараб:
- бевосита гормонал таъсир, яъни ҳосил бўлиш жойидан маълум узоқликда;
- изокрин (махаллий) таъсир – тўқима суюқлиги орқали қўшни ҳужайрага ёки паракрин -
бир неча қўшни ҳужайраларга таъсир;
- нейрокрин таъсир - нейромодулятор ёки нейротрансмиттер таъсири;
- аутокрин таъсир - гормон ишлаб чиқараётган ҳужайранинг ўзига таъсири.
Гормонлар биосинтези бир неча этапларда ўтади. Асосан синтез рибосомаларда амалга
оширилиб, Голджи аппаратининг секретор гранулаларида йиғилади. Прогормон пептиди
ўлчамлари гормон °лчамларидан катта бўлиб трансляцияланади. Трансляция жараёнининг
маҳсулоти бўлиб пре- прогармон ҳисобланади. Шу йўл билан проинсулин, кейинчалик инсулин
хосил бўлади. £амма ҳужайраларда оқсил ва пептид гормонлари секретор гранулалар ёки гор-
мондан олдинги (гормонгача) маҳсулот кўринишида сақланади (тиреоглобулин). Аммо бундай
гормонлар, масалан стероидлар холестерол эфири (липид томчилари) кўринишида захира бўлиб
туради. Гормонларнинг кимёвий структурасининг ҳилма-ҳиллигига қараб, уларнинг синтези ҳам
турлича кечади.
Гормонлар секрецияси биосинтез жараёни билан узвий боғлиқ. Секретор
механизмларнинг 3 типи фарқланади:
- гормонларнинг ҳужайралар секретор гранулаларидан чиқиши (оқсил-пептид ва
катехоламин гормонлар секрецияси);
-
оқсил бирикмаларидан ажралиш (тиреоид гормон);
-
гормонларнинг ҳужайра мембранаси орқали нисбатан эркин диффузияси (стероид
гормон).
Оқсил-пептид гормонларнинг асосий секреция усули - экзоцитоз ҳисобланади. Гормонлар
секрециясининг ритми, вақти ва интенсивлиги бўйича кенг вариацияларга эга. Гормонлар
миқдори дақиқалар, соатлар (ЛГ ва инсулин) давомида, кун давомида (АКТГ-кортизол
системасидаги циркад ритм), ҳафталар давомида (менструал цикл) ёки узоқроқ вақт (мавсумий
ўзгаришлар - тироксин) давомида ўзгариб туриши мумкин. Гормонлар секрецияси характери
ёшга хам боғлиқ (масалан гонадотропинлар, жинсий гормонлар). Нейроэндокрин регуляция
системасининг бирор қисмининг (звеносининг) бузилиши у ёки бу гормоннинг секрецияси
частотаси ва амплитудасининг бузилишига ва эндокрин касалликлар келиб чиқишига сабаб
бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |