Карл Тролл 1899-й. Баварияда Вассербург шаҳри яқинида туғилган ва 1975-й. Бонн шаҳрида вафот этган. Берлин (1930) ва Бонн (1938) университетларининг профессори. Бонн университетининг География институти директори (1938), Бонн университети ректори (1960-1961), Халқаро география уюшмаси президенти (1960-1964). 1926-йилдан бошлаб, Шимолий ва Жанубий Америка, Африка, Марказий Осиёнинг тоғли районларига уюштирилган экспедицияларда қатнашган. К.Тролл географик тадқиқотларни олиб боришда аэрофотосуратларни ландшафт-экологик шифрировка қилиш билан ихтисослашди. Асосий илмий ишлари релеф, иқлим, ўсимлик, уларнинг ўзаро алоқалари, шунингдек, ландшафт экологияси муаммоларини ўрганишга бағишланган. - Карл Тролл 1899-й. Баварияда Вассербург шаҳри яқинида туғилган ва 1975-й. Бонн шаҳрида вафот этган. Берлин (1930) ва Бонн (1938) университетларининг профессори. Бонн университетининг География институти директори (1938), Бонн университети ректори (1960-1961), Халқаро география уюшмаси президенти (1960-1964). 1926-йилдан бошлаб, Шимолий ва Жанубий Америка, Африка, Марказий Осиёнинг тоғли районларига уюштирилган экспедицияларда қатнашган. К.Тролл географик тадқиқотларни олиб боришда аэрофотосуратларни ландшафт-экологик шифрировка қилиш билан ихтисослашди. Асосий илмий ишлари релеф, иқлим, ўсимлик, уларнинг ўзаро алоқалари, шунингдек, ландшафт экологияси муаммоларини ўрганишга бағишланган.
Геоэкология ўзаро экологик муносабатларнинг макондаги алоқаларини аниқлашга йўналтирилган географик тадқиқотларда экологик методологиянинг қўлланиши натижасида шаклланди. Геоэкология “ландшафтларни тадқиқ этишда тирик организм ва абиотик муҳит орасидаги экологик алоқаларни таҳлил қилиш орқали, табиий комплексларнинг тузилиши ва махсус фаолиятини топологик кўламда ўрганиши лозим. Ландшафтларнинг таркибий қисмлари ўзаро алоқалари ва ландшафтларнинг табиий компонентларига жамиятнинг таъсирини тадқиқ этишда модда ва энергия балансини таҳлил қилиш йўли билан ўрганиши керак. Бунинг учун географияга чуқур экологик билимлар зарур, ўз навбатида, экология учун эса яшаш муҳитининг ҳудудий табақаланиши ҳақидаги билимлар жуда зарурдир” (Тролл, 1972). - Геоэкология ўзаро экологик муносабатларнинг макондаги алоқаларини аниқлашга йўналтирилган географик тадқиқотларда экологик методологиянинг қўлланиши натижасида шаклланди. Геоэкология “ландшафтларни тадқиқ этишда тирик организм ва абиотик муҳит орасидаги экологик алоқаларни таҳлил қилиш орқали, табиий комплексларнинг тузилиши ва махсус фаолиятини топологик кўламда ўрганиши лозим. Ландшафтларнинг таркибий қисмлари ўзаро алоқалари ва ландшафтларнинг табиий компонентларига жамиятнинг таъсирини тадқиқ этишда модда ва энергия балансини таҳлил қилиш йўли билан ўрганиши керак. Бунинг учун географияга чуқур экологик билимлар зарур, ўз навбатида, экология учун эса яшаш муҳитининг ҳудудий табақаланиши ҳақидаги билимлар жуда зарурдир” (Тролл, 1972).
- Бундай ёндашув ландшафтнинг биологик маҳсулдорлигини муҳитнинг эдафик (юнонча «эдапҳос» – ер, тупроқ) ва иқлим шароитлари билан узвий боғлади.
- Бу вақтда ландшафт экологияси билан собиқ Иттифоқда ландшафтшунослик ва биогеоценология фанлари ҳам шуғулланаётган эди ва улар доирасида юқорида кўрсатилган вазифалар бажарилар эди. Жумладан,
- Ўзбекистонда САГУ профессорлари Д.Н.Кашкаров ва Э.П.Коровинлар ҳам (К.Тролл билан бир пайтда) географик-экологик тадқиқотлар олиб борганлар.
- ХХ асрнинг 50-йилларидан бошлаб республикамизда Л.Н.Бабушкин ва Н.А.Когайлар томонидан ландшафтларни ўрганиш ва қишлоқ хўжалиги нуқтаи назаридан баҳолаш ишлари бажарилган. Кейинчалик уларнинг ишлари ландшафт-экологик йўналишда ривожланди.
- Бу ҳақда Ш.С.Зокиров (1999) тўхталиб, “Д.Н.Кашкаров, Э.П.Коровин, Т.З.Зоҳидов, В.М.Четиркин, Л.Н.Бабушкин ва Н.А.Когай ларнинг илмий йўналишлари географик-экологик йўналиш” эканлигини таъкидлайди.
- Геоэкология фанинг ривожланишидаги ёндашувлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |