Ўзбекистонда геоэкологик тадқиқотларнинг ривожланиши ва профессор А.А.Рафиқов геоекология илмий мактабининг шаклланиши. - Ўзбекистонда геоекологиянинг ривожланиши жаҳон илми, хусусан, қўшни республикалардаги илмий тадқиқотлар билан ҳамнафас борди. К.Тролл билан бир пайтда Ўрта Осиё Давлат университети (САГУ) профессорлари Д.Н.Кашкаров ва Э.П.Коровинлар ҳам тадқиқотлар олиб борганлар. Уларнинг ушбу илмий йўналишлари нафақат собиқ Иттифоқда, балки халқаро ҳамжамият томонидан ҳам тан олинганлигини ва географик-экологик мактабни айнан Ўзбекистонда илк бор шаклланганлигини профессор Р.У.Раҳимбеков асослаб берди.
- ХХ асрнинг 50-йилларидан бошлаб мазкур ландшафт-экологик мактабни республикамизда Л.Н.Бабушкин ва Н.А.Когайлар давом эттирдилар. Бу ҳақда Ш.С.Зокиров (1999) шундай ёзади: “ландшафтлар қишлоқ хўжалиги, унинг бирор тармоғи нуқтаи назаридан таҳлил қилинса ёки баҳоланса, бу ландшафтшуносликда экологик ёндашиш бўлади”, - дейди ва сўзини давом эттириб, - бир қатор олимланиинг илмий йўналишларини географик-экологик йўналиш эканлигини таъкидлайди.
-
А.А.Рафиқов - Кейинчалик ушбу мактабни профессор А.А.Рафиқов жадал ривожлантирди. У ХХ асрнинг 80-90-йилларида «Геоэкология»нинг асл моҳиятини очиб беришда, аввало, ЎзРФА География бўлимида (1981-1998-йй.), сўнгра ЎзМУ (ТошДУ) География факултети “Табиий география” кафедрасида (1998-2003-йй.) самарали фаолият олиб борди. У республикамизнинг Мирзачўл, Қизилқум, Орол ва Оролбўйи каби турли минтақаларида олиб борган ўнлаб экспедициялари ва тадқиқотлари асосида рўй бераётган экологик ўзгаришлари бевосита геотизимлар доирасида акс этишини исботлаб берди.
А.А.Рафиқов бошчилигида Ўрта Осиёда олиб борилган геоэкологик тадқиқот натижалари 1992-йил республикамизда илк бор 1:1000000 масштабда яратилган “Ўзбекистон Республикасининг экологик картаси”да акс этди. Картанинг мазмунида мамлакатимиз ҳудудидаги ландшафтларнинг турли хил даражада экологик ўзгарганлиги кўрсатиб берилди. Олим бир гуруҳ географлар билан ҳудуднинг экологик шароити геотизимлар миқёсида яққол намоён бўлишини ёқлаб чиқди. Мазкур тадқиқот ишида экологик вазият даражалари 13 та индикатор асосида тавсифланган ва 5 та поғонага ажратилган: қаноатланарли, ўртача қаноатланарли, ўртача, кескин, танг. Бунда геоэкологик индикаторлар сифатида табиат компонентларининг сон ва сифат кўрсатгичлари олинди. Кейинчалик А.А.Рафиқов (1999) ушбу индикаторларни такомиллаштириб, сонини 16 тага етказади, Шунингдек, 13 та индикатордан 5 тасининг ўмига бошқаларини таклиф қилади. Ушбу индикаторлардан “Ўзбекистон табиатни муҳофаза қилиш картаси”ни (2003) тузишда фойдаланиб, геоэкологик вазиятлар ландшафтларнинг ўзгарганлик даражаси сифатида етти поғонали шкалада берилиб, турли рангларда тасвирланган. Мазкур ҳар иккала картани тузишда ландшафт картаси асос қилиб олинган. - А.А.Рафиқов бошчилигида Ўрта Осиёда олиб борилган геоэкологик тадқиқот натижалари 1992-йил республикамизда илк бор 1:1000000 масштабда яратилган “Ўзбекистон Республикасининг экологик картаси”да акс этди. Картанинг мазмунида мамлакатимиз ҳудудидаги ландшафтларнинг турли хил даражада экологик ўзгарганлиги кўрсатиб берилди. Олим бир гуруҳ географлар билан ҳудуднинг экологик шароити геотизимлар миқёсида яққол намоён бўлишини ёқлаб чиқди. Мазкур тадқиқот ишида экологик вазият даражалари 13 та индикатор асосида тавсифланган ва 5 та поғонага ажратилган: қаноатланарли, ўртача қаноатланарли, ўртача, кескин, танг. Бунда геоэкологик индикаторлар сифатида табиат компонентларининг сон ва сифат кўрсатгичлари олинди. Кейинчалик А.А.Рафиқов (1999) ушбу индикаторларни такомиллаштириб, сонини 16 тага етказади, Шунингдек, 13 та индикатордан 5 тасининг ўмига бошқаларини таклиф қилади. Ушбу индикаторлардан “Ўзбекистон табиатни муҳофаза қилиш картаси”ни (2003) тузишда фойдаланиб, геоэкологик вазиятлар ландшафтларнинг ўзгарганлик даражаси сифатида етти поғонали шкалада берилиб, турли рангларда тасвирланган. Мазкур ҳар иккала картани тузишда ландшафт картаси асос қилиб олинган.
-
Do'stlaringiz bilan baham: |