- 1997-йилда А.А.Рафиқовнинг «Геоэкологик муаммолар» номли китоби нашр этилди. Унда табиат ва жамият ўртасида юзага келган ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг геоэкологик жиҳатлари очиб берилган. Ўрта Осиё, хусусан, Ўзбекистон мисолида, геоэкологик муаммоларнинг пайдо бўлиши ва шаклланиши ёритиб берилган. Глобал, минтақавий ва маҳаллий геоэкологик масалалар табиий географик нуқтаи назардан баҳоланган.
- Профессор А.А.Рафиқов раҳбарлигида регионал ва локал миқёсдаги геоэкологик тадқиқотларга бағишланган бир қанча илмий ишлар бажарилди ва бундай тадқиқотлар у яратган илмий мактаб вакиллари томонидан давом эттирилмоқда.
-
Шу мактаб намоёндаларидан яна бири - Ш.М.Шарипов (2011) табиатни муҳофаза қилишда геоэкологик ёндашув, яъни ҳар бир геотизимнинг ўзига хос хусусиятларини, уларга антропоген юк ва геоэкологик вазиятни баҳолаш, геоэкологик вазиятни яхшилаш ва табиатдан фойдаланишни оптималлаштириш чора-тадбирларини табақалашган ҳолда амалга ошириш бўйича тадқиқотлар олиб бормоқда. Тадқиқотчи томонидан Тошкент вилояти мисолида, тоғолди ва тоғ районларида аҳолининг жойлашуви ва геотизимларга антропоген юк, ўз навбатида, геоэкологик вазият баландлик минтақаланиши қонуниятига бўйсунган ҳолда дарё ўзанларидан сувайирғичларга томон ўгаришини исботлади, табиатни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланишни оптималлаштириш чора-тадбирларини табақалашган ҳолда амалга ошириш бўйича амалиётга тавсия ва таклифлар берилди. - Шу мактаб намоёндаларидан яна бири - Ш.М.Шарипов (2011) табиатни муҳофаза қилишда геоэкологик ёндашув, яъни ҳар бир геотизимнинг ўзига хос хусусиятларини, уларга антропоген юк ва геоэкологик вазиятни баҳолаш, геоэкологик вазиятни яхшилаш ва табиатдан фойдаланишни оптималлаштириш чора-тадбирларини табақалашган ҳолда амалга ошириш бўйича тадқиқотлар олиб бормоқда. Тадқиқотчи томонидан Тошкент вилояти мисолида, тоғолди ва тоғ районларида аҳолининг жойлашуви ва геотизимларга антропоген юк, ўз навбатида, геоэкологик вазият баландлик минтақаланиши қонуниятига бўйсунган ҳолда дарё ўзанларидан сувайирғичларга томон ўгаришини исботлади, табиатни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланишни оптималлаштириш чора-тадбирларини табақалашган ҳолда амалга ошириш бўйича амалиётга тавсия ва таклифлар берилди.
География ва экология фанлари геоэкологиянинг назарий асоси сифатида. Геоэкологик тадқиқотларда амал қилинадиган концепциялар, принциплар ва қонунлар, қўлланиладиган ёндашувлар ва тадқиқот усулларига ўтишдан олдин, унинг фан соҳаси сифатидаги асосий хусусиятларига эътибор қаратишимиз лозим: - Геоэкология - табиат ва жамият орасидаги муносабатлар ҳамда геоэкологик ҳодиса ва жараёнларнинг ўзаро боғлиқлиги, бир-бирини тақозо этиши ҳақидаги фан” (Тимашев, 2000) эканлиги
Эътиборингиз учун раҳмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |