Геодезиядан 1-практикум


Кўриш трубасининг айланиш ўқи асбобнинг айланиш ўқига перпендикуляр бўлиши керак (



Download 13,03 Mb.
bet48/86
Sana31.03.2022
Hajmi13,03 Mb.
#522208
TuriПрактикум
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   86
Bog'liq
Охунов З.Д Геодезиядан практикум (ўқув қўлланма)

3. Кўриш трубасининг айланиш ўқи асбобнинг айланиш ўқига перпендикуляр бўлиши керак (TT1 JJ1).
Бу шартни текшириш учун теодолит қандайдир бино деворидан 5-10 м масофада ўрнатилади. Деворда горизонтга нисбатан 250-300 бурчак остида кўринадиган қилиб М нуқта белгилаб олинади (47 - шакл).
Кўриш трубаси шу нуқтага тўғриланади, сўнгра объектив кўриш трубаси тахминан горизонтал ҳолатга келгунча пасайтирилади ва деворда иплар тўрининг кесишган нуқтаси проекцияси m1 қалам билан белгиланади. Кейин кўриш трубаси зенит орқали айлантирилиб, алидада 1800 га бурилади. Кўриш трубаси яна ўша М нуқтага қаратилади ва аввалгидек объектив пасайтирилиб деворда иплар тўрининг кесишган нуқтаси проекцияси m2 белгиланади.

47 - шакл. Текширишни бажариш тартиби

Агар m1 ва m2 нуқталар бир - бирининг устига тушса ёки уларнинг оралиғи трубадан қаралганда иплар тўридаги биссектор кенглигининг иккиланганидан ошмаса, шарт бажарилган деб ҳисобланади. Акс ҳолда трубанинг айланиш ўқи 11 дан ортиқ оғиш бурчагига эга бўлади. Бу трубанинг айланиш ўқи жойлашган лагерларнинг тенгсизлигидан келиб чиқади. Уларда тузатгич винтлар бўлмаганлиги сабабли, бундай носозлик асбоб ишлаб чиқарилган заводда ёки махсус устахоналарда бартараф этилади.


4. Иплар тўридаги асосий вертикал чизиқ кўриш трубасининг айланиш ўқига перпендикуляр бўлиши керак.
Бу шартни текширишда кўриш трубаси яхши кўринадиган бир нуқтага тўғриланади. Кейин трубанинг қаратиш винти ёрдамида нуқта тасвири кўриш майдонининг четига келтирилади. Агар нуқта тасвири асосий вертикал чизиқда ётса, шарт қаноатлантирилган бўлади. Агарда нуқта тасвири асосий вертикал чизиқдан четлашган бўлса, унда окуляр ва объектив тирсакларини бириктириб турган винтлар бўшатилиб, окуляр тирсаги нуқта тасвири вертикал чизиққа тушгунга қадар буралади. Сўнг бўшатилган винтлар махкамланиб, текшириш такрорланади.
Шу нарсага эътибор қилиниши керакки, теодолитнинг ва умуман ҳамма геодезик асбобларнинг текширишлари ва тузатишлари берилган кетма-кетликда бажарилиши керак.



Download 13,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish