Геодезиядан 1-практикум


Геодезик асбобларнинг кўриш трубалари



Download 13,03 Mb.
bet45/86
Sana31.03.2022
Hajmi13,03 Mb.
#522208
TuriПрактикум
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   86
Bog'liq
Охунов З.Д Геодезиядан практикум (ўқув қўлланма)

5.2. Геодезик асбобларнинг кўриш трубалари
Геодезик асбобларда жойдаги предметларни катталаштириб кўришга имкон берадиган кўриш трубалари ўрнатилган.
Геодезик асбобларда кўпинча астрономик, яъни тескари тасвир берувчи кўриш трубалари қўлланилади. Баъзи геодезик асбоблар, асосан янги чиқарилган теодолит ва кипрегеллар, ер трубалари деб аталиб, тўғри тасвир берувчи кўриш трубалари билан жиҳозланган.
Кўриш трубалари кузатилаётган предмет тасвирини яққол, равшан ҳолга, яъни фокусга келтирилишига қараб, икки турга, ташқи фокусловчи (Кеплер трубалари) ва ички фокусловчи трубаларга бўлинади.
Ташқи фокусловчи кўриш трубасининг тузилиши оддий (39 - шакл). Унинг оптик системаси объектив 1 ва окуляр 2 дан иборат. Кўриш трубаси объектив ўрнатилган объектив тирсаги 3, объектив тирсаги ичида суриладиган окуляр тирсаги 4 ва окуляр тирсаги ичида суриладиган окуляр найчаси (диоптрик ҳалқа) 5 дан ташкил топган. Окуляр найчасига окуляр ўрнатилган.
Окуляр тирсагига иплар тўри 7 жойлаштирилган бўлиб, у металл гардиш-диафрагма 8 ичига ўрнатилган шиша пластинкада ўйиб туширилган ўзаро перпендикуляр чизиқлардан иборатдир.

Иплар тўри тузатгич винтлари 9 ёрдамида окуляр тирсагига махкамланган.


Иплар тўридаги (40 - шакл) асисий горизонтал ипга нисбатан симметрик жойлашган, масофа ўлчашда фойдаланиладиган юқориги ва пастки ипларга дальномер иплари; трубани нуқтага ёки предметга аниқ қаратиш учун хизмат қиладиган вертикал қўш чизиққа(40 - шакл) биссектор дейилади.
Трубани кўзга тўғрилаш учун, яъни иплар тўри равшан кўриниш учун, окуляр найчаси(диоптр ҳалқа) бураш йўли билан окуляр тирсаги ичида сурилади.
Кузатиш пайтида иплар тўрининг кесишган нуқтаси кузатилаётган нуқта билан туташтирилади, бунда кўриш чизиғи объективнинг оптик маркази 0 дан ўтади. Шунинг учун, иплар тўрининг кесишган нуқтасидан ва объективнинг оптик марказидан ўтувчи кўриш чизиғи VV1 трубанинг кўриш ўқи дейилади.
Кўриш трубаси кузатилаётган нуқтага ёки предметга қаратилганда, нуқта ёки предмет тасвири кўриш майдонида равшан кўришмаслиги мумкин. Нуқта ёки предмет тасвирини фокусга келтириш, яъни равшан кўриниш учун кремальера 6 (39 – шакл) буралиб, окуляр тирсаги объектив тирсаги ичида ичкарига ёки ташқарига сурилади. Бунда кузатилаётган нуқтанинг узоқ яқинлигига қараб, кўриш трубасининг узунлиги ўзгаради. Кўриш трубасиининг узунлиги ўзгараётган пайтида, яъни окуляр тирсагиги объектив тирсагиги ичида сурилганда, кўриш ўқининг бироз бўлсада, оғиши, кузатиш аниқлигини камайтиради. Ундан ташқари, труба ичига намлик, чанг ўтиши сабабли оптик система кирланади. Ташқи фокусланувчи кўриш трубалари, кўпинча, илгари чиқарилган геодезик асбобларда қўлланилган.
Замонавий геодезик асбоблар ички фокусланувчи кўриш трубалари би-лан жиҳозланган.
Ички фокусланувчи кўриш трубаси ташқи фокусланувчисидан.асосан. объектив 1 ва окуляр 2 дан бошқа, ички фокусланувчи (икки ёқлама ботиқ, тарқатучи) линза 3 нинг мавжудлиги билан фарқ қилади (41 – шакл). Яна, трубанинг оптик кучини кўпайтириш, баъзиларида (ер трубларида) эса, предмет тасвирини тўғри кўрсатиш учун қўшимча линзалар жойлаштирилади. Шунинг учун замонавий геодезик асбобларда қўлланаётган кўриш трубалари мураккаб оптик системага эга.
Трубада объектив ва иплар тўри текислиги орасидаги масофа ўзгармай-ди. Кузатилаётган нуқта ёки предмет тасвири объектив тирсаги 4 ичида фокусловчи линзани кремальера 6 ёрдамида олдинга ёки кетинга суриб, фокусга келтирилади. Кремальера кўриш трубасининг окуляр томонида ҳалқа (39 ва 41 – шакллар) ёки трубанинг айланиш ўқи ёнида винт (42 - шакл) кўринишида бўлади.
Иплар тўри туширилган шиша 2 жойлаштирилган металл гардиш – диафрагма 1 объектив тирсагига тузатгич винтлар 3 ёрдамида махкамланган (40 – шакл). Труба ичида иплар тўри тузатгич винтлар ёрдамида юқорига ва пастга, ўнга ва чапга сурилиши мумкин. Бундан геодезик асбоблани текширишда геометрик шарт бажарилиши учун кўриш ўқининг ҳолатини ўзгартиришда фойдаланилади. Тузатгич винтларнинг тирқиши орқали труба ичига намлик, чанг ўтмаслиги учун окуляр томонидан винтларни беркитувчи қалпоқсимон ҳалқа кийгизилади.
Трубани кўзга тўғрилашда, яъни иплар тўрининг тасвири равшан кўри-ниши учун, окуляр найчаси (диоптрик ҳалқа) буралиб окуляр ва иплар тўри текислиги орасидаги масофа ўзгартирилади.



Download 13,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish