Геодезиядан 1-практикум


Мустақил ечиш учун масалалар



Download 13,03 Mb.
bet41/86
Sana31.03.2022
Hajmi13,03 Mb.
#522208
TuriПрактикум
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   86
Bog'liq
Охунов З.Д Геодезиядан практикум (ўқув қўлланма)

Мустақил ечиш учун масалалар

  1. 10 - жадвалда келтирилган шаклларга мувофиқ картада берилган чизиқ бўйича релъефнинг асосий шаклларининг тарифи берилсин.



4.8. Берилган чизиқ бўйича бўйлама профилини тузиш
Профил деб, жойнинг вертикал кесимини берилган йўналиши бўйича кичрайтириб туширилган тасвирга айтилади. Уни турли чизиқли иншоотлар (йўллар, каналлар, алоқа ва электр узатиш чизиқлар ва бошқ.)ни инженерлик лойиҳалаш учун тузилади ва релъефи тасвирланган планли - картографик маҳсулотларнинг бошланғич маълумотлари сифатида ишлатилади. Тузиш жараёнини осонлаштириш учун профиль одатда миллиметрли қоғозда чизилади, шунда релъефни яққол ифодалаш учун вертикал масштаб горизонтал масштабга қараб 10 маротаба йирикроқ олинади (33 - шакл).

33 - шакл. АВ чизиқнинг профилини тузиш


Айтайлик, масштаби 1:10 000 картада А ва В нуқталар берилган (32-шаклга қаранг). АВ чизиқ бўйича профиль тузиш талаб қилинади ва у қуйидаги тартиб бўйича бажарилади:
- планда АВ чизиқ чизилади, ушбу чизиқдан икки томонга 1 см дан оралиқ ажратилади ва бўлак тўғри бурчакли шаклда чегараланади (32 - шаклда пунктирлар билан кўрсатилган);
- миллиметрли қоғоз варағининг пастида профилнинг қаторлари берилган АВ чизиқнинг узунаси бўйича тузилади (қаторларларнинг эни 33 - шаклда кўрсатилган; ҳар бир қаторнинг чап томонларида улар мазмунларининг номлари ёзилади;
- ўлчагич ёрдамида тафсилотларнинг контурлари картадан «жой плани» қаторига кўчирилади ва туширилган объектлар шартли белгиларга мувофиқ чизилади;
- картада профиль чизиғининг горизонталлар билан кесишган нуқталари ва эгиши жойларнинг характерли нуқталари тартиб бўйича номерлаб белгиланади;
- ўлчагич билан белгиланган нуқталар орасидаги масофалар «масофа» қаторига кўчирилади; бир вақтда масштаб чизғичи бўйича ушбу масофаларнинг қийматлари аниқланади ва ушбу қаторнинг мувофиқ оралиқларига ёзилади; ўлчанган кесмаларнинг йиғиндиси назорат қилинади, шунда у АВ чизиқнинг умумий узунлигидан (бу ерда - масштаб махражи, - кесмалар сони)дан кўп фарқ қилмаслиги керак;
- горизонталлар ёзувлари бўйича уларнинг профиль чизиғи билан кесишган нуқталарнинг баландликлари аниқланади; эгиш жойларнинг характерли нуқталари баландликлари интерполяциялаш усулида 0,1м гача яхлитлаб ҳисобланади; ҳосил қилинган қийматлар «Баландликлар» графасининг мувофиқ нуқталарининг қаршисига бўлиниш чизиқларга перпендикуляр қилиб ёзилади;
- бошланғич сатҳий сирт деб қабул қилинган, графаларнинг юқори чизиғи учун баландликларни шартли қиймати шундай танланадики, чизиқ ихчам бўлсин;
- йўналишнинг юқори чизиқлардаги перпендикулярларида, шартли сатҳий сиртнинг баландлик қийматига кичрайтирилган баландликлар қийматлари белгиланади; кесма учлари тўғри чизиқлар билан бирлаштирилади ва АВ бўлак учун жой профили ҳосил қилинади;
(4.6) формула бўйича нуқталар орасидаги нишабликлар ҳисобланади ва улар қийматлари бирнинг мингли бўлагининг бутунида ёзилади (масалан, 0,006 ўрнига 6); нишабликлар йўналиши шартли чизиқлар билан кўрсатилади, шунда қаторининг оралиқларига мувофиқ юқори бўлагидан қуйига (манфий нишабликда) ёки қуйидан-юқорига (мусбат нишабликларда) ўтказилади; горизонталларда жойлашган нуқталар орасидаги профил кесмаларининг нишабликлари ушбу карта учун тузилган қўйилиш графиги бўйича аниқлаш мумкин.

Download 13,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish