Газобетон ишлаб чикариш учун боғловчи ва тулдирувчи моддалар



Download 0,81 Mb.
bet11/18
Sana10.12.2022
Hajmi0,81 Mb.
#883367
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18
Bog'liq
2 мавзу Бетон учун боғловчи моддалар, тўлдирувчилар ва қўшимчалар

Майда тўлдирувчилар. Бетон тайёрлаш учун майда тўлдирувчи сифатида донадорлиги 0,16-5 мм бўлган табиий ва сунъий қумлар ишлатилади (ЎзРСТ 8767-93).
Қум қаттиқ минералларнинг, асосан кварцнинг сочилувчан майда доналаридан ташкил топади. Қумлар қандай шароитда ҳосил бўлганлигига ва жойлашиш шароитларига қараб дарё, денгиз, тоғ (жарлик), бархан (чўл тепаликлари) қумлари, шунингдек гранитли ва бошқа тоғ жинисларини майдалаб олинадиган қумларга бўлинади (2.1-расм).
Табиий қумлар оғир тоғ жинсларнинг нурашидан ҳосил бўлади ёки махсус бойитиш орқали қум ва қум-шағал конларидан олинади (2.1 а-расм). Уларнинг донаси ўткир қиррали, сирти ғадир-будир бўлади.
Майдаланган қумлар эса тоғ жинсларини майдалаш орқали олинади. Заррачалари тоғ қуминики сингари ўткир қиррали, сирти ғадир-будир бўлади (2.1 б-расм). Тоғ жинслари асосидаги қумлар таркибида дарё ва денгиз қумларига қараганда зарарли аралашмалар одатда кўпроқ учрайди.

2.1-расм. Қумларнинг умумий кўриниши. а-табиий қум; б-майдаланган қум.


Сунъий қумлар қора ва рангли металлургия саноати чиқиндиларини (металл қипиқлари, хумдон шлаклари ва ш. к), тошкўмир қатрони, кокс, тоғ-кон саноатининг иккиламчи чиқиндиларини (ёқилғи шлаклари, кул ва кул -шлакли аралашмалар) майдалаш ва саралаш орқали олинади. Майдаланган бундай қум доналарининг шакли ўткир бурчакли, юзаси эса ғадир-будир бўлади. Уларнинг таркибида зарарли аралашмалар бўлмайди. Улар асосан юқори мустаҳкам бетон олиш учун ишлатиладиган табиий қумларни бойитишда самарали қўлланилади.
Бетон учун йирик донали қумдан фойдаланиш яхши натижа беради. Бироқ қум таркибида йирик зарраларнинг учраши бўшлиқларнинг ошишига сабаб бўлиши мумкин (40 % гача) ва бу бўшлиқларни цемент хамири билан тўлдиришга тўғри келади. Шунинг учун яхши натижаларни таркибида ўзаро энг мақбул нисбатдаги йирик, ўртача ва майда доналари бўлган қум беради. Яъни, бетон учун ишлатиладиган қум донадорлик таркиби бўйича қуйидаги чегараларда бўлиши зарур (2.2- жадвал).
Сифати юқори бўлган қумда бўшлиқлик 38 % ошмаслиги керак. Энг мақбул донадорлик таркибда бу кўрсаткич 30 % гача камаяди. Агар бетон ёки қоришмада қум доналари орасидаги бўшлиқларни фақат цемент хамири билан тўлдирилса кам ёйилувчан, қолипланиши оғир кечадиган бикр қоришма ҳосил бўлади. Бетон учун ишлатиладиган қумларнинг хоссалари ЎзРСТ 730-96 талаблари асосида аниқланади.

2.2-жадвал


Бетон учун ишлатиладиган қумларнинг донадорлик таркиби чегаралари

Элак тешигининг ўлчамлари, мм

5

2,5

1,25

0,63

0,315

0,16

0,16
кичик

Элакдаги тўла қолдиқ- лар, массасига нис- батан % ҳисобида

0-2

0-20

15-45


35-70


70-90


90-100


00-10


Бетон тайёрлаш учун ишлатиладиган қумларнинг таркиби тоза бўлиши лозим. Яъни, қумдаги слюда миқдори 0,5 % дан, оҳак ва гипс 1 % дан, гил ва чангсимон зарралар миқдори эса 3 % дан кўп бўлмаслиги керак.


Қумнинг донадорлик таркибига боғлиқ ҳолда, унинг муҳим тавсифи солиштирма юзаси ҳисобланади. Қумнинг солиштирма юзаси унинг диаметрига тескари пропорционалдир. Яъни, доналарнинг ўлчами кичрайса унинг солиштирма юзаси ортади.
Қум донадор таркибининг юзаси А. С. Ладинский формуласи ёрдамида, тахминан қуйидагича ҳисобланади:
S=16,5k/1000(a + 2b + 4c + 8d + 16e + 32f) (2.5)
бу ерда k –қумнинг хилини ҳисобга олувчи коэффициент бўлиб, тоғ қуми учун k=2; дарё ва денгиз қумлари учун k=1,65; майда қумлар учун k=1,3 олинади; a, b, c, d, e-мос ҳолда тешиклари 2,5, 1,25, 0,63, 0,314, 0,16 бўлган элаклардаги хусусий қолдиқлар, f-тешиклари ўлчами 0,16 мм бўлган элакдан ўтган тўла қолдиқ (% ҳисобида)
Ўрта донадор табиий қумларнинг солиштирма юзаси 50 дан 100 см2/г гача ўзгаради. Қум доналарининг диаметри 1 мм дан кичиклашса унинг солиштирма юзаси сезиларли ортади.
Қумнинг донадорлиги унинг таркибида ҳар ҳил ўлчамли доналарнинг бўлиши билан тавсифланади. Унинг донадорлигини аниқлаш учун тешикларининг ўлчамлари 5; 2,5; 1,25; 0,63; 0,315 ва 0,16 мм бўлган стандарт элаклардан фойдаланилади. Элаклар устма-уст қўйилиб энг усткисига маълум миқдорда қум солиниб эланади ва ҳар қайси элакдаги қолган айрим қолдиқлар (a2,5; a1,25; ва ш. к.), сўнгра эса тўла қолдиқлар (А2,5; А1,25 А0,63 ва ш. к.) фоиз ҳисобида аниқланади. Исталган элакдаги тўла қолдиқ шу элакдаги айрим қолдиқлар ва юқорида жойлашган барча элакдаги қолдиқлар йиғиндисига тенг бўлади. Тўла қолдиқларнинг умумий миқдори қумнинг донадор таркибининг тавсифи ҳисобланади.
Қумнинг эланиш натижаларини анализ қилиш асосида доналарнинг йириклик модули Мй қуйдаги формула ёрдамида аниқланади:
Мй = (А2,51,25 0,630,3150,16)/100 (2.6)
Қумлар йирик, ўртача, майда ва жуда майда турларга бўлинади (2.3-жадвал)
2.3-жадвал
Қумнинг майда-йириклик тавсифи

Қумнинг
турлари

№63 элакдаги
тўла қолдиқ, %

Йириклик модули, Мй
Мй

Сув талабчанлиги, %

Йирик

50-70

3,5-2,5

4-6

Ўртача

35-50

2,5-2

6-8

Майда

20-35

2-1,5

8-10

Жуда майда

20 дан кам

1,5-1,0

10 кўп

Юқори мустаҳкам бетонлар таёрлаш учун йириклик модули Мй =2-3,5 бўлган йирик ва ўртача қумлар ишлатилади. Йириклик модули Мй =1-1.5 бўлган қумларни майда донали бетонлар учун ишлатиш тавсия қилинади. Қумнинг йириклик модули қанчалик кичик бўлса, бетон учун цемент сарфи шунча юқори бўлади.


Қумнинг ўртача зичлиги унинг ғоваклиги ва намлигига боғлиқ бўлади. Унинг ғоваклиги қанча кам бўлса, ўртача зичлиги шунча юқори бўлади. Зич, мустаҳкам ва совуққа чидамли донадор қумларнинг ўртача зичлиги 1550 кг/м3 атрофида бўлади. Бошқа холларда ўртача зичлик 1450 кг/м3 дан кам бўлмаслиги талаб этилади. Қум 5-7 % намликда энг катта ҳажмга эга бўлади.
Бетон учун ишлатиладиган табиий кумларнинг ўртача сув шимувчанлиги (намкашлиги) 4-14 % атрофида бўлади. Йирик донали қумларники 4-6 %, ўртача йирикликдаги қумларники 6-8 %, майда қумларники 8-10 % ва жуда майда қумларники 10 % дан ортиқ бўлади.

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish