Тўлдирувчиларнинг хоссалари. Бетон учун ишлатиладиган тўлдирувчиларнинг сифатига баҳо бериш учун лаборатория шароитида уларнинг ҳақиқий ва уйма зичликлари, намлиги, таркибидаги чангсимон ва гилли аралашмалар миқдори аниқланади.
Тўлдирувчиларнинг ҳақиқий зичлиги ρ (г/см3) қуйдаги формула орқали аниқланади.
ρ = (m1 - m2)/V (2.2)
бу ерда: m1–тарозида тортиб олинган намунанинг синовдан олдинги массаси, г; m2–қолдиқ намунанинг массаси, г; V-ҳажм ўлчагичга солинган намуна сиқиб чиқарган суюқлик ҳажми, см3.
Тўлдирувчиларнинг уйма зичлигини аниқлаш учун қуритилган тўлдирувчи сиғими 1 л бўлган металл цилиндрсимон идишга солиб тўлдирилади. Сўнгра тўлдирувчига тўла идиш торозида тортилади. Тўдирувчининг уйма зичлиги ρ (кг/м3) қуйдаги формула ёрдамида хисобланади:
ρm = (m2 - m1)/V (2.3)
бу ерда: m1–бўш ўлчов цилиндрнинг массаси, кг. m2-намуна солинган цилиндрнинг массаси, кг, V-цилиндрнинг ҳажми, м3.
Тўлдирувчиларнинг жойлашиш ғоваклиги, яъни доналари (зарралари) орасидаги бўшлиқлар уларнинг зичлик кўрсаткичлари бўйича қуйидаги формула орқали аниқланади (ҳажми бўйича 0,1% гача аниқликда):
Fт = [1 - (ρm/ρ)]100 % (2.4)
Тўлдирувчиларнинг мустаҳкамлиги. Тўлдирувчиларнинг мустаҳкамлиги у олинган тоғ жинсининг мустаҳкамлиги билан тавсифланади. Мустаҳкам тоғ жинсларидан олинган тўлдирувчилар (гранит, диабаз ва ш. к.) юқори мустаҳкамликка эга (80 МПа ва ундан юқори). Чўкинди тоғ жинсларидан, масалан, оҳактошдан олинган тўлдирувчилар 30 МПа ва ундан юқори мустаҳкамликка эга. Енгил ғовакли табиий ва сунъий тўлдирувчиларнинг мустаҳкамлиги уларнинг зичлигига боғлиқ бўлиб, ўртача 2-20 МПа ни ташкил этади.
Тўлдирувчиларниинг ўзаро жойлашишидаги ғоваклигини орттирадиган ва қатор ҳолларда сиқилишга мустаҳкамлигини пасайтириб юборадиган яполоқ доналарнинг миқдори чекланади. Бундай доналарнинг миқдори одатдаги тўлдирувчиларда 35 %, доналарининг шакли яхшиланган чақиқ тошда 25 %, кубсимон шаклли доналарда 15 % дан ошмаслиги керак.
Амалиётда (қурилиш ёки корхонада) бир турдаги чақиқ тошлар турли хил мустаҳкамликдаги бетонлар учун ишлатилади. Одатдаги бетон учун отқинди тоғ жинсларидан олинган чақиқ тош мустаҳкамлиги 80 МПа, метаморф жинслар учун 60 МПа ва чўкинди жинслар учун эса 30 МПа дан кам бўлмаслига талаб этилади. Йўл қурилиши учун ишлатиладиган бетон учун чақиқ тошнинг мустаҳкамлиги 80 МПа дан кам бўлмаслиги керак.
Шағал ёки чақиқ тошдан синов намуналарини тайёрлашни мураккаблигини инобатга олган ҳолда тўлдирувчиларнинг мустаҳкамлиги бевосита, 150 мм диаметрли пўлат цилиндр ичига солинган тўлдирувчини 200 кН юк остида майдалашга (эзишга) синаш орқали аниқланади. Бунда намуна оғирлигининг камайиши миқдори эзилган тўлдирувчини майда кўзли элакда элаш орқали баҳоланади. Масалан, мустаҳкамлиги 80 МПа бўлган отқинди ва чўкинди жинслардан олинган шағалнинг майдаланувчанлик кўрсаткичи 13-15 %, 60 МПа бўлганда 15-20 % ни ташкил этади. Синфи В20 ва ундан паст бўлган бетон учун майдаланувчанлик кўрсаткичи Мк-16 дан катта бўлмаган маркали, синфи В25-В30 бетонлар учун Мк-12, синфи В30 ва ундан юқори бўлган бетон учун эса Мк-8 дан катта бўлмаган маркали чақиқ тошни қўллаш мумкин.
Е
нгил тўлдирувчиларнинг мустаҳкамлиги ҳам юқорида келтирилган тартибда яъни, диаметри 150 мм ва баландлиги 100 мм бўлган пўлат цилиндр ичига солинган тўлдирувчини куч ёрдамида эзиш орқали аниқланади. Бунда нисбий мустаҳкамлик материални сиқиш жараёнида поршеннинг цилиндрга 20 мм чўкиши бўйича баҳоланади. Масалан, керамзит шағалининг эзилишдаги нисбий мустаҳкамлиги 3-5, аглопоритники эса нисбатан материалнинг ҳақиқий мустаҳкамлигидан 20-30 марта кам бўлади.
Бетонда шағал ёки чақиқ тошни имконият даражасидаги максимал йирикликда қўллаш мақсадга мувофиқдир. Талаб даражасидаги бетон қоришмасини жойлаш ва зичлаш мақсадида шағал ёки чақиқ тош ўлчамлари конструкция минимал ўлчамининг 1/4 қисмидан йирик бўлиши мумкин эмас. Плиталар ва полларни бетонлашда шағал ёки чақиқ тошнинг максимал йириклиги плита қалинлигининг 1/2 қисмидан кичик бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |