194. Meros tarkibiga nimalar kiradi? 1113-модда. Мерос таркиби
Мерос очилган пайтда мерос қолдирувчига тегишли бўлган, унинг ўлимидан кейин ҳам бекор бўлмайдиган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар мерос таркибига киради.
Мерос қолдирувчининг шахси билан чамбарчас боғлиқ бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлар:
юридик шахс ҳисобланган тижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларга аъзолик,
уларда иштирок этиш ҳуқуқлари, агар қонун ёки шартномада бошқа ҳол белгиланган бўлмаса;
ҳаётга ёки соғлиққа етказилган зарар учун товон ундириш ҳуқуқи;
алимент мажбуриятлари туфайли юзага келган ҳуқуқлар ва мажбуриятлар;
меҳнат ва ижтимоий таъминот тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосида пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар олиш ҳуқуқи;
мулкий ҳуқуқлар билан боғлиқ бўлмаган шахсий номулкий ҳуқуқлар мерос таркибига кирмайди. Мерос қолдирувчига тегишли бўлган шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа номоддий бойликлар меросхўрлар томонидан амалга оширилиши ва ҳимоя қилиниши мумкин.
195. Qanday huquq va majburiyatlar meros tarkibiga kirmaydi? Мерос қолдирувчининг шахси билан чамбарчас боғлиқ бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлар:
юридик шахс ҳисобланган тижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларга аъзолик,
уларда иштирок этиш ҳуқуқлари, агар қонун ёки шартномада бошқа ҳол белгиланган бўлмаса;
ҳаётга ёки соғлиққа етказилган зарар учун товон ундириш ҳуқуқи;
алимент мажбуриятлари туфайли юзага келган ҳуқуқлар ва мажбуриятлар;
меҳнат ва ижтимоий таъминот тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосида пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар олиш ҳуқуқи;
мулкий ҳуқуқлар билан боғлиқ бўлмаган шахсий номулкий ҳуқуқлар мерос таркибига кирмайди. Мерос қолдирувчига тегишли бўлган шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа номоддий бойликлар меросхўрлар томонидан амалга оширилиши ва ҳимоя қилиниши мумкин.
196. Merosning ochilishi deganda nimani tushunasiz? 1116-модда. Мероснинг очилиши
Мерос фуқаронинг ўлими ёки унинг суд томонидан вафот этган деб эълон қилиниши оқибатида очилади.
Мерос қолдирувчининг ўлган куни (зарурат бўлганда пайти ҳам), у вафот этган деб эълон қилинганда эса, агар суднинг қарорида бошқа муддат кўрсатилган бўлмаса, вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги суднинг қарори кучга кирадиган кун мерос очилган вақт деб ҳисобланади.
Агар биридан кейин бошқаси мерос олишга ҳақли бўлган шахслар бир календарь сутка (йигирма тўрт соат) ичида вафот этган бўлсалар, улар бир вақтда вафот этган деб ҳисобланадилар, мерос уларнинг ҳар биридан кейин очилади ва улардан ҳар бирининг меросхўрлари ворисликка чақириладилар.
197. Merosning ochilish vaqti va joyiga tushuntirish bering? 1116-модда. Мероснинг очилиши
Мерос фуқаронинг ўлими ёки унинг суд томонидан вафот этган деб эълон қилиниши оқибатида очилади.
Мерос қолдирувчининг ўлган куни (зарурат бўлганда пайти ҳам), у вафот этган деб эълон қилинганда эса, агар суднинг қарорида бошқа муддат кўрсатилган бўлмаса, вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги суднинг қарори кучга кирадиган кун мерос очилган вақт деб ҳисобланади.
Агар биридан кейин бошқаси мерос олишга ҳақли бўлган шахслар бир календарь сутка (йигирма тўрт соат) ичида вафот этган бўлсалар, улар бир вақтда вафот этган деб ҳисобланадилар, мерос уларнинг ҳар биридан кейин очилади ва улардан ҳар бирининг меросхўрлари ворисликка чақириладилар. 1117-модда. Мероснинг очилиш жойи
Мерос қолдирувчининг охирги доимий яшаб турган жойи мероснинг очилиш жойи ҳисобланади. Агар мерос қолдирувчининг охирги яшаб турган жойи номаълум бўлса, мерос қолдирувчига тегишли бўлган кўчмас мулк ёки унинг асосий қисми турган жой, кўчмас мулк бўлмаган тақдирда эса, кўчар мулкнинг асосий қисми турган жой мерос очилган жой деб ҳисобланади. Мероснинг очилиш вақти ва жойи. Қонун ворислик ҳуқуқий муносабатларининг келиб чиқишини очилиши билан боғлайди. Ворислик ҳуқуқи асосида мерос мулкини қабул қилиб олиш мероснинг очилиши муносабати билангина амалга оширилади. Шунинг учун ҳам мероснинг очилиш жойи ва вақти муҳим ва зарур аҳамият касб этади.
Ворислик ҳуқуқининг вужудга келиши муайян бир ҳодисанинг содир бўлиши билан боғлиқ. Бундай ҳодиса биринчидан, фуқаронинг вафот этиши, ёки, иккинчидан, фуқаронинг суд қарори билан вафот этган деб эълон қилиниши ҳисобланади.
Мероснинг очилиши маълум бир вақтда вужудга келади. Мероснинг очилиши деганда, мерос ва ворислик ҳуқуқининг пайдо бўлишини белгилаб берувчи юридик фактнинг юзага келиши тушунилади. Мероснинг очилиш вақтини тўғри аниқлаш меросга оид ҳуқуқий муносабатларни амалга ошириш ғайриқонуний ҳаракатларининг олдини олишга имкон беради.
Мероснинг очилиш вақтини тўғри аниқлаш биринчидан, мерос тариқасида ўтадиган қолдирувчинин ҳуқуқ ва мажбуриятларининг таркибини белгилаш; иккинчидан, меросхўрлар доирасини аниқлаш; учинчидан, қонун бўйича ҳамда васият бўйича белгиланган мерос мулкини қабул қилиб олиш ёки ундан воз кечиш; тўртинчидан, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш ва кредитларнинг даъво қўзғатиши учун муддатни белгилаш ва бошқа меросга оид ҳуқуқий муносабатларни амалга ошириш билан бевосита боғлиқдир.
ФКнинг 1116-моддасига асосан, мерос қолдирувчининг вафот этган куни (зарур бўлганда пайти ҳам), мерос очилган вақт деб саналади. Фуқаро вафот этган деб эълон қилинган ҳолларда, агар суднинг қарорида бошқача муддат кўрсатилган бўлмаса, вафот этган деб эълон қилиш тўғрисирдаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирадиган кун мерос очилган вақт ҳисобланади.
Фуқаронинг ўлими факти фуқаролик ҳамда далолатномаларни қайд қилиш идоралари томонидан берилган фуқаронинг вафот этгани тўғрисидаги гувоҳнома билан тасдиқланади.
198. Fuqarolik qonunchiligida meros huquqi qanday mustahkamlangan? Фуқаролик қонунчилигида мерос ҳуқуқи: ворислик асослари, мерос таркиби, мероснинг очилиши, меросхўрлар тизими ва нолойиқ меросхўрларни меросдан четлатиш асослари, васият бўйича ворисларнинг умумий қоидалири, меросдан мажбурий ҳисса олиш ҳуқуқни, меросни муҳофаза қилиш, уни бошқариш, меросни эгаллашнинг умумий қоидалари, меросга бўлган ҳуқуқни тасдиқлаш, меросни тақсимлаш, меросдан воз кечиш ҳуқуқлари, ҳозир бўлмаган ворисларнинг ҳуқуқлари, мерос-мулкка нисбатан имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган шахслар, мерос мулкдан қилинадиган харажатлар, эгасиз қолган мерос мулкининг тақдирини белгилаш ва бошқа меросга оид ҳуқуқий нормалар йиғиндисидан иборатдир.
199 O’zining asosiy turar joyidan vaqtincha boshqa joyda- (harbiy xizmatda, o’quv yurtlarida, qamoq joylarida, chet ellarda yashab turgan shaxslar vafot etganda) meros ochilgan joy qanday aniqlanadi? Ўзининг асосий турар жойидан вақтинча бошқа жойда- ҳарбий хизматда, ўқув юртларида, қамоқ жойларида, чет элларда яшаб турган шахслар вафот этганда уларнинг аввал турган доимий яшаш жойлари мерос очилган жой ҳисобланади.
Мерос қолдирувчининг доимий яшаш жойига уй-жой бошқармалари, маҳалла қўмиталари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан берилган ҳужжатларга асосан, уй дафтаридан олинган кўчирма ёки паспортдаги белгидан аниқлаш мумкин. Фуқаро «Б» Қорақалпоғистон республикасининг Қўнғирот шаҳрида ўзининг туғишган онаси «Х»нинг уйида яшаб турган пайтда вафот этади. Унинг номига расмийлаштирилган енгил автомашина «Тико» Қўнғирот шаҳар Нотариуси томонидан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида онаси «Х»га гувоҳнома берилган. Тошкент шаҳрида доимий яшаб турган «Б»нинг хотини ва ўғли, унинг номидаги уй-жойни ва бошқа мерос мулкларини қонун бўйича ворислик асосида қабул қилиб оладилар ва меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома беришни сўраб, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани нотариусига мурожаат қиладилар. «Б» га тегишли енгил автомашинага Қўнғирот шаҳар нотариуси томонидан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномани онаси «Х»га берилганидан хабар топиб, судга мурожаат қилиб, гувоҳномани ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида даъво қўзғатадилар. Суд даъвони қаноатлантиради ва қаерда вафот этганининг доимий яшаш жойи Тошкент шаҳрида унинг кўчмас мулки-уй-жойи мавжудлигини кўрсатиб, нотариус томонидан ФКнинг 1117-моддаси талаблари берилганлигини эътироф этади.
200. Zarar yetkazgan shaxsga nisbatan regress huquqi qanday hollarda vujudga keladi? 1001-модда. Зарар етказган шахсга нисбатан регресс ҳуқуқи
Бошқа шахс (меҳнат мажбуриятларини бажараётган ходим, транспорт воситасини бошқарувчи шахс ва ҳ.к) томонидан етказилган зарарни тўлаган шахс бу шахсга нисбатан, агар қонунда бошқача миқдор белгиланмаган бўлса, тўланган товон миқдорида қайта талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |