Меваларни териш ва сақлаш
Меваларнинг сифати – ўлчами, ранги, биокимёвий ва минерал таркиби, зараркунандалар, касалликлар, тўр билан қопланиш, офтоб уриши, шаффофлик билан зарарланиш даражаси, механик шикастланиш ва ҳок. – боғда шаклланади.
Шунинг учун ўсимликда ва унинг айрим аъзоларида кечаётган жараёнларни экологик, биологик ва агротехник омиллари ва ўсимликларнинг биорегуляторлари мажмуасидан фойдаланган ҳолда бошқара туриб, боғдаги меваларнинг юқори сифатини таъминлаш муҳим (90–95% мевалар олий ва 1 нав). Меваларни истеъмолчига етказишнинг кейинги босқичларида (сақлаш, товарга ишлов бериш, транспортда ташиш) асосий вазифа бўлиб боғда қўлга киритилган дастлабки сифатни сақлаб қолиш.
Узишнинг мақбул муддатлари. Олма меваларини сақлаш сифати ва давомийлигини белгилаб берувчи энг муҳим омиллардан бири бўлиб узишда уларнинг пишганлик даражаси ҳисобланади.
Эрта муддатларда узилганда меваларда антиоксидантлар даражаси етарлича бўлмайди ва минерал таркиби бир текис бўлмайди (K, Mg, Ca, P, N), бунинг натижасида навга хос бўлган ўлчамга (калибрга), рангга, биокимёвий таркибга ва таъмга эга бўлмайдилар. Сақлаганда ушбу мевалар навга хос бўлган таъмга эга бўлмайдилар, қорайиб кетишга, пўст ости ва ясмиқсимон холхолликка, тўқималарнинг қўнғир тусга киришига ва сўлишга мойил бўладилар.
Кеч муддатда узилганда меваларда моддалар алмашинуви жараёнининг бузилиши кечади, бу ўзакнинг қўнғир тусга киришига, шаффофсимон бузилишларга, пўст остидаги холхолликка, ёрилиб кетишга, замбуруғли касалликларга мойилликка, меваларнинг тўкилиб кетиш эҳтимолининг ошишига олиб келади. Сақлаганда бундай мевалар тезроқ харидоргир сифатларни, айнан эса қаттиқликни ва серсувликни, паст даражадаги кислоталикни йўқотадилар, эскириш ва паст ҳароратдан чириб кетадилар.
Фақатгина мақбул муддатларда териш меваларга навга хос ўлчамга, рангга, таъмга, хушбўй ҳидга ва озуқавий қийматга эга бўлиш имконини беради. Бу ҳолда меваларнинг биокимёвий ва минерал таркиби, шунингдек уларнинг пишганлик даражаси сақлаш вақтида юқори натижани таъминлайди ва истеъмолчига етказиб берилишини таъминлайди. Мақбул териш даври навнинг генотипига, етиштиришнинг экологик ва агротехник омилларига боғлиқ бўлади.
Меваларни узишнинг тўғри муддатларини аниқлаш учун уларнинг физиологик ҳолатининг ва сифатининг мониторинги зарур. Дунё амалиётида бундай мониторинг учун кўрсаткичлар ва индекслардан фойдаланилади:
тўлиқ гуллашдан то узишга қадар бўлган кунлар сони;
Thiault индекси (шакарнинг кислотага нисбатан нисбати);
Streif индекси (қаттиқликнинг крахмал миқдорига ва қуруқ эрувчан моддаларга нисбатан нисбати);
Perlium индекси (қаттиқлик, таркибдаги қуруқ эрувчан моддалар, шакарлар асосида);
AD - индекси (таркибдаги хлорофилл бўйича);
меваларнин оксидланишга қарши фаоллиги.
Шунингдек меваларнинг боғда сифатни сақлаб туриш салоҳиятини белгилаб берадиган кўрсаткичлар қўлланилади (1-жадвал)
Do'stlaringiz bilan baham: |