Fрi-сўровномаси



Download 63 Kb.
bet1/4
Sana07.07.2022
Hajmi63 Kb.
#753726
  1   2   3   4
Bog'liq
FРI , SOUL FEEL


FРI-СЎРОВНОМАСИ.
Агар синалувчи 1-саволга салбий жавоб берган бўлса, бу унинг тадкикот саволларига очик жавоб бериш хохиши йўқлигини англатади. Агар ижобий жавоб берган бўлса, шахс қиёфасининг (профиль) график ифодаси диққат билан ўрганилади, барча юқори ва қуйи баҳолар ажартиб олинади. Қуйи баҳо сифатида 1-3 балл оралиғи, ўртача 4-6 балл, юқори эса 7-9 балларда ифодаланади.
I-шкала. Невротиқлик. Шахснинг невротиклик ҳолатини баҳолайди. Юқори кўрсаткич шахснинг астениклик ҳолатидаги психосоматик бузилишларга мос келади.
II-шкала.Агрессивлик. Шахсни психопатиялашувини белгилаб беради. Юқори даражаси психопатиялашув ҳолатини ўсиб бориш даражасини билдиради.
III-шкала. Депрессивлик. Шахсдаги психопатик депрессивлик синдромини ифодалайди. Юқори кўрсаткич депрессивлик аломатларини, эмоционал ҳолатни хулқ-атворида, ўзига ва атрофдагиларга муносабатида намоён бўлишини кўрсатади.
IV-шкала. Таъсирланиш. Эмоционал барқарорликни баҳолайди. Юқори кўрсаткичи эмоционал ҳолатдаги беқарорликни ва хулқ-атворда аффектив таъсирларнинг намоён бўлишини ифодалайди.
V-шкала.Мулоқотмандлик. Шахсни ижтимоий фаоллигини ифодалайди. Юқори курсаткич мулокотга эхтиёжнинг юқорилигини ва доимо бу эхтиёжни қондиришга тайёрликни билдиради.
VI-шкала. Мувозанатлашганлик. Стрессга нисбатан барқарорликни ифодалайди. Юқори қиймати хаётий вазиятлардаги стрессли омилларга чидамлилик, ўзига ишонч ва оптимистликни билдиради.
VII-шкала. Реактив агрессивлик. Экстраверт типдагиларнинг агрессивлашувини ифодалайди. Юқори даражаси социал мухитга нисбатан агрессивликни ва доминантлик қилишга мойилликни билдиради.
VIII-шкала. Тортинчоқлик. Хаётий вазиятларда стрессларни сезувчан ҳамда пассив химояланувчи типни ифодалайди. Безовталикнинг юқори даражаси, берклик, ишончсизлик, социал алоқаларга киришга қийналувчан.
IХ-шкала. Очиқлик. Социал мухитга ва ўзига нисбатан танқидий муносабатини билдиради. Юқори баҳо атрофдагилар билан самимий-ишончли муносабатни ифодалайди ва ўзига нисбатан танқидий эканлигини кўрсатади. Бу шкала бошқа методикалардаги ёлғон шкаласи вазифасини бажаради.
Х-шкала. Экстраверсия-интроверсия. Юқори баҳоси экстравертликни, қуйи баҳоси интровертликни ифодалайди.
XI-шкала. Эмоционал лабиллик. Юқори кўрсаткич шахснинг эмоционал ҳолатнинг
беқарорлиги, кайфиятнинг тез ўзгариши, юқори кўзғалувчанликни, ўзини ўзи
бошқаришнинг етарлича эмаслигини; қуйи кўрсаткичи эса Юқори эмоционал
барқарорлиқни ва ўзини етарлича бошқара олишини ифодалайди.
ХII-шкала. (Маскулизм-феминизм). Юқори кўрсаткич эркакларга хос
хусусиятларни, қуйи кўрсаткич эса аёлларга хос хусусиятлар етакчилигини
ифодалайди.
КЎП ОМИЛЛИ ШАХС СЎРОВНОМАСИ (FPI)
Йўриқнома: Қуйида келитирилган тасдиқлар қанчалик сизнинг хатти-ҳаракатингиз, хулқ-атворингиз, бошқаларга муносабатингиз ифодалашига кура мос ёки мос келмаслигини баҳоланг. Агар мос келган холларда «ХА», акс холда «ЙЎҚ» жавобини беринг. Жавобларингизни махсус жавоблар варақасига белгиланг.

  1. Мен йўриқномани диққат билан ўқиб чикдим ва саволларга очиқ жавоб беришга тайёрман.

  2. Мен қувноқ даврада дам олишни ёқтираман (мехмонда, дискотека, кафе ва бошқалар).

  3. Менинг бегона киши билан танишишимга кўпинча сухбат мавзусини топа олмаслигим халақит беради.

  4. Менинг тез-тез бошим оғриб туради.

  5. Баъзан чаккам ва бўйнимдаги томирларнинг уришини сезаман.

  6. Мен ўзимни тезда йўқотиб қўяман ва яна тезда ўзимни қўлга оламан.

  7. Уятсиз латифалардан куламан.

  8. Мен бирор нарса хақида сўрашдан қочаман ва ўзимга керакли нарсани бошқа йўл билан билишни афзал ҳисоблайман.

  9. Мен бошқаларнинг сезиб қолишидан чўчиб, кўчага чиқмасликни афзал ҳисоблайман.

  10. Мен шундай асабийлашаманки, хатто қўл остимга тушган нарсани майдалаб ташлашга ҳам тайёр бўламан.

  11. Атрофдагилар менга эътибор қаратсалар ўзимни ноқулай хис этаман.

  12. Мен баъзан юракни нотекис ва жўшқин уришини хис этаман.

  13. Хафачиликни кечириб бўлмайди.

  14. Ёмонликка ёмонлик билан жавоб қайтариш ва ундан ўч олиш керак деб ҳисобламайман.

  15. Агар мен ўрнимдан бирдан турсам кўзим тиниб, бошим айлана бошлайди.

  16. Мен деярли хар куни агар омадсизликлар таъқиб этмаганда ҳаётим қанчалик яхши бўлиши мумкинлиги хақида ўйлайман.

  17. Мен ўз хатти-ҳаракатларимда одамларга доимо ишониш мумкинлигидан келиб чиқиб ёндашмайман.

  18. Агар ўз қизиқишларига туриш талаб этилса жисмоний кучимга таянишим мумкин.

  19. Энг зерикарли даврани хам жонлантира оламан.

  20. Мен тез хижолатга тушиб қоламан.

  21. Агар менинг ишим ёки ШАХСимни танкид қилсалар бундан хафа бўлмайман.

  22. Купинча ўзимни карахт ёки қўл ва оёқларим совуққотгандек хис этаман.

  23. Бошқа одамлар билан қўпол муомалада бўламан.

  24. Баъзан хеч кандай сабабларсиз ўзимни сиқилган ва бахтсиз хис этаман.

  25. Баъзан нима биландир машғул бўлишим учун хеч қандай хохишнинг ўзи бўлмайди.

  26. Мен жуда Оғир ишни бажарганимда хаво етишмайдигандек туюлади.

  1. Мен ҳаётимда жуда кўп хатоларга йўл қўйгандек бўламан.

  2. Кўпинча бошқалар менинг устимдан кулаётгандек туюлади.

  3. Мен узоқ ўйламасдан бажариладиган вазифаларни ёқтираман.

  4. Мен ўз такдиримдан мамнун бўладиган асослар бор деб ҳисоблайман.

  5. Менинг тез-тез иштахам бўлмайди.

  6. Мен болалигимда ота-оналар ёки ўқитувчиларнинг бошқа болаларни жазолашидан қувонардим.

  7. Одатда мен қатъиятли ва тез ҳаракатланаман.

  8. Мен доимо хақ гапирмайман.

  9. Кимдир нохуш ходисалардан чиқишга интилишини қизиқиш билан кузатаман.

  10. Агар ўзимники қаттиқ туриб маъқуланса , хамма воситаларни хам яхши деб ҳисоблайман.

  11. Ўтмишдаги ходисалардан кам безовталанаман.

  12. Куч ишлатиб исботламоқчи бўлганда хеч нарсани айта олмайман.

  13. Мен билан жанжалашмокчи бўлган одамларга учрашишдан қочмайман.

  14. Мен баъзан ўзимни хеч нарсага яроксиздек хис этаман.

  15. Менга қандайдир зўриқишлар ичида тургандек ва ундан халос бўлишим қийиндек туюлади.

  16. Кўпинча ётганимда қорнимда хар хил оғриқ берувчи нохуш сезгилар пайдо бўлади.

  17. Мени дўстимни хафа қилсалар, хафа қилгандан ўч олишга интиламан.

  18. Мен учрашувларга кеч қоламан.

  19. Менда ҳайвонларни азоблаган вақтим бўлган.

  20. Мен эски танишим билан учрашганимда қувончдан уни қучишга тайёрман.

  21. Мен бирор нарсадан қўрқсам оғзим қуриб, қўл ва оёқларим титрайди.

  22. Менда ўзим кўрмаган ва эшитмаган нарсалардан қониқиш холлари бўлади?

  23. Мен одатда тез ухлаб қоламан.

  24. Мен бировларнинг хатоларига эътибор қаратиш ва гапиришдан хузур оламан.

  25. Мен баъзан мақтанаман.

  26. Муассасадаги жамоат ишларида фаол иштирок этаман.

  27. Кўпинча ихтиёр этилмаган учрашувдан қочишга уринаман.

  28. Мен ўзимни оқлаш учун ниманидир ўйлаб топганман.

  29. Мен доимо ҳаракатчан ва фаолман.

  30. Менга кўпинча сўзлаётганларим сухбатдошларимга қизиқарли эмасдек туюлади.

  31. Баъзан нимадир бутунлай чулғаб олаётганлигини хис этаман.

  32. Агар ким биландир тортишиб қолсам уни уришим мумкин.

  33. Менга кимнингдир ёмон муносабатда бўлишидан безовталанмайман.

  34. Одатда мен танишларимга эътироз билдиролмайман.

  35. Мен омадсизлик хақида ўйлашдан хаяжонланаман ва изтироб чекаман.

  36. Менинг танишларим орасида ёқмайдиганларим ҳам бор.

  37. Менда уятли фикрлар ҳам бўлади.

  38. Мегда нимагадир баъзан одамларни завқлантиришдан кўра уларни хафа қилиш хохиши пайдо бўлади.

  39. Мен хар қандай одамга ишни илтимос қилиб эмас, мажбурлаб бажартиришни афзал ҳисоблайман.

  40. Мен кўпинча қўлим ёки оёғимни ноқулай ҳаракатлантираман.

  41. Мен бўш вақтимни кувнок даврада кўнгил очиш билан эмас, қизиқарли иш билан машғул бўлишни афзал ҳисоблайман.

  42. Мен давраларда ўзимни уйдагидек тутмайман.

  43. Мен баъзан хеч нарса демай жим туришдан кўра ўйламасдан гапириб юбораман.

  44. Таниш даврада ҳамманинг эътиборида бўлиб қолишдан қўрқаман.

  45. Менинг яқин танишларим озгина.

  46. Баъзан кескин ёруғлик, ранг ва кучли шовқин менда ёқимсиз сезги уйғотади.

  47. Давраларда менда кўпинча кимнидир хафа қилиш ёки жахлини чиқариш хохиши пайдо бўлади.

  48. Бу ёруғ оламда тугилмаган маъқул, чунки хар қандай нохушликлар ҳаётда яшаганлик туфайли келиб чиқади.

75. Мени хафа қиладиган одам ўзининг хақини олади.

  1. Мен ноқулай хатти-ҳаракатли ҳолатда бўлсам хам уялмайман.

  2. Менга сухбатдошни безор қилиш учун савол-жавоб бериш ёқади.

  1. Тез бажариш талаб этилган ишларни четга суриб қўйиш холлари бўлади.

  2. Латифалар ёки қизиқарли воқеалари айтишни ёктирмайман.

  3. Кундалик ташвишлар ва қийинчиликлар мени безовталантиради.

  4. Мен ўзимни ноқулай тутган даврадаги одамлар билан учрашишдан ўзимни олиб қочаман.

  5. Ҳаётий икр-чикирларга ўралашиб қолган одамларга афсуланиб қарайман.

  6. Мен кўпчиликнинг олдида сўзлашдан хадиксирайман.

  7. Менинг кайфиятим тез-тез ўзгариб туради.

  8. Мен атрофдагилардан кўра тезроқ чарчайман.

  9. Агар мен бирор нарсадан кучли таъсирлансам ёки хаяжонлансам, уни қалбдан хис этаман.

  10. Мени бошимга ўрнашиб колган нохуш фикрлардан халос бўлишим қийин.

  11. Мени оиламдагилар ва якин танишларим тушунишмаслигидан афсусланаман.

  12. Агар бугун одатдагидан кам ухласам, кейинги кун ўзимни толиққандек хис этаман.

  13. Мен норозилигим атрофдагилардан яширишга ҳаракат қиламан.

  14. Мен келажагимга ишонаман.

  15. Мен баъзан атрофдагилардан кимнингдир кайфиятини бузилишига сабабчи бўлиб қоламан.

  16. Мен бошқалар устидан кулишга мойилман.

  17. Мен одамларга «сўзсиз чўнтакка тушиб бўлмайди» нақлида муносабат қиламан.

  18. Мен одамлар билан тез чиқишиб кетаман.

  19. Мен ўсмирларда тақиқланган мавзуларга қизиқиш уйғота оламан.

  1. Баъзан нимагадир севимли одамларимни азобланишига сабабчи бўламан

  2. Менда кўпинча атрофдагиларнинг қайсарлиги туфайли низолашман.

  3. Тез-тез ўз хатти-ҳаракатларим туфайли азобланаман.

  4. Мен кўпинча паришонхотир бўламан.

  5. Мени тоқат қилиб бўлмайдиган муваффакиятсизликлардан ғамгин бўлганимни эслай олмайман.

  6. Мен бегона кишиларни тез-тез хафа қилиб куяман.

  7. Баъзан, кутилмаганда хеч нарсага арзимайдиган нарсалар хақида ишонч билан гапира оламан.

  8. Менда хар қандай баҳона излаб портлаш кайфият бўлади.

  9. Кўупинча ўзимни чарчаган ва толиққандек хис этаман.

  10. Мен одамлар билан сухбатлашишни ёқтираман, шу сабабли хам таниш ва нотаниш кишилар билан сухбатлашишга тайёрман.

  11. Кўпинча ўзга одамларни шошиб баҳолаганимдан афсусланаман.

  12. Мен эрталаб одатда яхши кайфият билан тураман ва хуштак чаламан ёки ашула айтаман.

  13. Мен хаттоки узоқ мулохазаласамда мухим масалаларни ечишда ўзимга ишонмайман.

  14. Мунозараларда нимагадир ўзимнинг мухолифларимга хам қаттиқ гапиришга уринаман.

  15. Кунгилсизликлардан кучли ёки узоқ вақтли таъсирланмайман.

  16. Мен тасодифан лабимни тишлаб ёки тирноғимни тозалай бошлайман.

  17. Мен ёлғизликда ўзимни энг бахтли ҳисоблайман.

  18. Баъзан атрофдагиларнинг бир бирини хафалаштирувчи зиқликлардан халос этаман.


Download 63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish