Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси


Қон айланиши бажарилишининг маҳаллий механизмлари



Download 0,68 Mb.
bet82/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Қон айланиши бажарилишининг маҳаллий механизмлари
Бирор аъзо функцияси кучайганда модда алмашинуви ҳам кучайиб, углевод икки оқсиди, кўмир кислота, аденозиндифосфат, аденозинмонофосфат, фосфор ва сут кислоталари, аденозин ва бошқа моддаларнинг концентрацияси ошиб кетади. Осмотик босим ошади Н+ ионлари йиғилиши оқибатида рН пасаяди. Бу омиллар ишлаётган аъзо томирларини кенгайтиради, чунки томир деворидаги силлиқ мушаклар бу моддаларга жуда сезувчандир. Шундай қилиб, ишлаётган аъзода қон оқими кучаяди. Бу моддаларнинг кўпчилиги умумий қон оқимига ўтиб, томир ҳаракатлантирувчи марказ тонусини оширади ва организмдаги кўпчилик томирлар торайиши туфайли умумий артериал босим ошади. Қонда О2 камайиши артерияларни кенгайтиради.
Скелет мушакларида тинч ҳолатда 1мм кв кундаланг кесимга 30 очиқ капилляр тўғри келади, мушакнинг максимал иши вақтида очиқ капиллярлар сони 1мм кв да 100 баравар ошади. Организмда қайси аъзолар кўпроқ ишлаётганига қараб, ҳаракатдаги қон мунтазам қайта тақсимланиб туради. Ишлаётган аъзолар гавданинг бошқа соҳаларидаги қон таъминотининг камайиши ҳисобига кўпроқ қон олади. Овқат ҳазм қилиш вақтида ҳазм аъзоларига кўпроқ қон келиб, айни вақтда тери ва скелет мушаклари камроқ қон олади. Ақлий иш бажарилаётган вақтда миянинг қон билан таъминланиши кучаяди. Зўр бериб жисмоний иш қилинганда ички аъзоларнинг томирлари тораяди, скелет мушакларига қон келиши эса кучаяди. Без ҳужайралари ишлаганда уларда ҳосил бўладиган кининлар, жумладан брадикинин томирларни кенгайтиради.
Ишлаётган аъзоларда йиғилаетган алмашинув маҳсулотларидан ташқари томирларга бошқа гуморал омиллар: гормонлар, ионлар ва бошқалар таъсир қилади. Чунончи, буйрак усти бези мағиз моддасининг гормони адреналин ички аъзолар артериолаларидаги силлиқ мускулларни кескин торайтиради ва тизимли қон босими кўтарилади. Адреналин юрак фаолиятини ҳам кучайтиради, аммо бош мия ва ишлаб турган скелет мушаклари томирларини торайтирмайди. Шундай килиб, эмоционал таранглик ҳолатида ҳосил бўлган катта миқдордаги адреналин қонга ўтиб, тизимли қон босимини кўтариш билан бир вақтда мия ва мускулларнинг қон билан таъминланишини яхшилаб, организмнинг энергетик ва пластик ресурсларини сафарбар қилинишига олиб келади.
Горизонтал ҳолатдан вертикал ҳолатга ўтганда ҳам қоннинг қайта тақсимланиши содир бўлади. Бу вақтда оёқлардан веноз қоннинг оқиб кетиши қийинлашади ва пастки ковак венадан юракка оқиб келадиган қон миқдори камаяди.
Сўнгги йилларда қон оқимини бошқаришда томир деворидаги эндотелийнинг моҳияти муҳимлиги аниқланди. Томирлар эндотелийси томир деворидаги силлиқ мушакларга таъсир этувчи омиллар ишлаб чиқаради. Эндотелий ҳужайралари – эндотелиоцитлар уларга қон таркибида оқиб келувчи кимевий моддалар таъсир этганда ёки механик таъсирланганда (чўзилган)да томирлар силлиқ мушак ҳужайраларига бевосита таъсир этиб, томирларни торайтирувчи ва кенгайтирувчи моддалр ажратади. Бу моддаларнинг яшаш даври жуда қисқалиги сабабли уларнинг таъсири томир девори билан чекланади ва бошқа силлиқ мушакли аъзоларга таъсир этмайди. Нитратлар ва нитритлар ҳам томирларни кенгайтириш хусусиятига эга деган маълумотлар бор. Пептид табиатли эндотелин томир торайтирувчи омиллар қаторига киритилган.



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish