Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси



Download 0,68 Mb.
bet83/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Мияда қон айланиши
Миянинг узлуксиз фаолиятини таъминлаш учун унга етарли миқдорда глюкоза ва О2 етказиб берилиши, яъни юксак даражада қон билан таъминланиши лозим. Ўртача массаси 1500г бўлган бош мия функционал тинч ҳолатда 750 мл\мин қон олиб туради, бу систолик ҳажмнинг 15% ташкил этади. Қон оқимининг ҳажм тезлиги бунда 50-60мл\100г\мин бўлади. Кўлранг модданинг қон билан таъминланиши юксакроқ. Ҳаётнинг биринчи йилида қон оқими 50-55%га кўпроқ, кексаликда ўрта ёшдагига нисбатан 20%кам бўлади. Қон билан таъминланиш пасайганда мияда кислород ва глюкоза етишмовчилиги вужудга келади ва мия фаоллияти бузилади.
Соғлом организмда мия қон оқимининг ишончли ўз-ўзини бошқариш механизмлари туфайли тизимли қон босими 50 мм с. уст. га тушганда ҳам мия озиқланиши ўзгармаслиги мумкин.
Маълумки, мия бош қутиси ичида жойлашган, унда яна қон ва мия суюқликлари бор ва уларнинг умумий ҳажмлари ўзгармасдир. Мияга ортиқча қон оқиб келганда, мия тўқимасида сув йиғилиб, мия шиши ривожланиши мумкин ва бу ҳаёт учун хавфлидир. Аммо нормада ауторегуляция механизмлари туфайли қон босими 160-170 мм с.уст. гача кўтарилганда ҳам қон оқими мияда ошиб кетмайди. Бундан ташқари томирлар оқимидаги эгилмалар босимни ўзгартириб, оқим тўлқинларини пасайтиради.
Ишлаётган мияда ишчи гиперемия қон билан таъминланишга бўлган ортиқча талабни қондиради. Организм тўла фаоллашганда мияда қон оқими 20-25%га ошади, аммо бу мияга зарар етказмайди, чунки мия қон хавзаси миядан ташқарида жойлашган (юмшоқ пардада, у билан қаттиқ парда орасида бўшлик бор) органдир. Иккинчидан, мия фаоллашиганда (ақлий меҳнатда ҳам) муайян марказлар ишлайди, яъни доминант учоғлар ҳосил бўлади. Натижада нерв тўқимаси майда худудларида локал қон окими ўзгариб туради.


Юрак ва ўпкада қон айланиши
Юрак коронар ёки тож томирлардан қон олади. Бошқа томирлардан фарқ қилган ҳолда, тожсимон томирларга қон асосан диастола вақтида ўтади. Қоринчаларнинг тарангланиш фазасида қисқарган миокард ундаги майда артерияларни шу қадар қисиб қуядики, тожсимон артерияларга қон ўтиши жуда ҳам сусаяди. Юрак веналаридан қоннинг асосий кисми ўнг бўлмага қуйилувчи коронар синусга ўтади, қолгани майда Тебезия томирлари орқали ўнг ва чап қоринчаларга тушади.
Одамнинг тожсимон томирларидан ҳар дақиқада 200-250 мл қон ўтади, бу юрак минутлик ҳажмининг таҳминан 5% ни ташкил этади. Жисмоний иш вақтида тожсимон томирларда қон оқими 350-400мл\100г\мин гача ошади.
Систола вақтида қон оқими кескин пасайишига қарамасдан, юрак қисқаришларининг частотаси меъерида бўлганда миокарднинг метаболик талаблари қатор функционал хусусиятлар ҳисобига тўла қондирилади:
1) юрак мускулидаги миоглобиннинг юксак даражада кислород ажратиш қобилияти,
2) миокарддаги қон оқимининг катта ҳажм тезлиги,
3) тожсимон артерияларнинг юксак чўзилувчанлиги,
4) веноз қон оқиб кетишиинг систолада тезлашуви ва диастолада секинлашуви.
Сўнгги йилларда одам ва ҳайвонларнинг коронар синусини катетеризация қилиш, яъни бу синусга периферик вена орқали ингичка резина най киритиш техникаси ишлаб чиқилди. Бирор артериядан ва коронар синусдан бир вақтда қон олиб, улардаги муайян моддалар миқдори фарқига асосланиб, миокардда шу модда қанча истеъмол қилингани аниқланади. Юракнинг қондан О2 ни бошқа аъзоларга нисбатан купроқ олиши шу усул билан исботланган. Соғлом кишиларда қонда О2 миқдори пасайганда тожсимон артериялар кенгайиб, юракка қон келиши кўпаяди.
Яқин йилларгача симпатик нервлар тожсимон томирларни кенгайтиради, парасимпатик нервлар эса торайтиради деб ҳисобланарди. Ҳозирги вақтда кўпчилик тадқиқотчилар юрак иши кучайганда миокардда алмашинув маҳсулотлари (аденозин, сут кислота, калий в.б.) йиғилиб коронар томирларни кенгайтиради ва қон оқимини оширади, деган хулосага келган. Сунгги тадқиқотлар симпатик нервлар ва адреналиннинг коронар томирларига икки хил таъсир этишини – адреналиннинг қондаги концентрацияси ва рецепторлар табиати (альфа- ёки бета- адренорецепторлар) га қараб коронар артерияларни торайтириши ёки кенгайтиришини кўрсатди.
Жисмоний иш ва эмоционал қўзғалганлик вақтида адренергик симпатик нерв толалари тожсимон артерияларни кенгайтириб, миокардда қон оқимини оширади. Бундай ҳолларда адреналин бета- адренорецепторлар билан боғланади. Адреналиннинг альфа-адренорецепторлар билан боғланиши эса томирларни торайтиради.
Ўпка қон айланишининг иккала доирасидан қон олади: кичик доирадан ўпка артерияси орқали ўпка альвеолаларининг капиллярларига газ алмашиниши учун, катта доирадан бронхлар артериялари орқали ўпка тўқимасини озиқлантириш учун қон келади. Бронхлар артерияларидан оқадиган қон миқдори жуда кам бўлиб, минутлик ҳажмнинг 1-2% ни ташкил этади. Кичик доирадаги капиллярлар турининг сатхи 140м кв.
Қон айланиши кичик доирасидаги томирларнинг қон оқимига кўрсатадиган қаршилиги катта доирадагига қараганда таҳминан 10 баравар кам, чунки ўпка томирлари чўзилувчан ва артериолаларининг диаметри катта. Ўпка артериясида максимал босим 25-30мм сим. уст., минимал 5-10мм, пульс босими 15-20 мм га тенг. Ўпка артериясидаги ўртача босим аортадагига нисбатан 5-6 марта паст.
Ўпкалардаги қоннинг минутлик ҳажми қон айланишининг катта доирасидаги минутлик ҳажмга тенг ва функционал тинчлик шароитида ўртача 5 л\мин ни ташкил этади. Фаол жисмоний иш вақтида бу кўрсаткич 25л\мин гача ошади.
Ўпкага томир торайтирувчи нервлар орқа мия III-VI кўкрак сегментларидан келади, бу нервлар симпатик тизимга тааллуқли. Адреналин ҳам ўпка томирларини торайтиради, ацетилхолин эса кенгайтиради. Аммо бу гуморал омилларнинг ўпкаларда қон оқимига таъсири кучли эмас. Ўпкаларда қон айланишининг гуморал бошқарилишида ангиотензин, серотонин, гистамин, простагландинлар каби биологик фаол моддалар таъсири кучли бўлиб, уларнинг аксарияти ўпкадаги томирларни торайтириб, уларда қон босимини оширади.
Ўпка томирларининг сиғими доимий эмас, ўпкага умумий қоннинг 10-25% келиши мумкин. Шунинг учун ўпка организмдаги қон деполаридан биридир.
Қон айланиш катта доирасининг томирларида қон босими кўтарилганда рефлекс йўли билан юрак иши сусайиши ва катта доирадаги артериялар кенгайиши билан бир вақтда ўпка доирасининг қонга тўлиши ҳам кучаяди. Демак, қон айланиш катта доираси томирлари ўпка доирасидаги томирлар сиғимига рефлектор таъсир этиб туради. Шу билан бир қаторда қайта рефлекс, яъни ўпка артерияларида босим кўтарилганда катта доирадаги томирлар кенгайиши, юрак ишининг сусайиши ва талоқнинг кенгайиши (В.В.Парин рефлекси) кузатилади.



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish