Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси


Орқа миянинг асосий ўтказувчи йўллари



Download 0,68 Mb.
bet23/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Орқа миянинг асосий ўтказувчи йўллари
1-жадвал

Ўтказувчи йўллар

Орқа мия устуни

Физиологик аҳамияти

А. Кўтарилувчи

(сезувчи) йўллар

- тутамалар

1. Голл тутами

орқа

Тактил сезги, тананинг фазодаги ҳолатини сезиш, тананинг пассив ҳаракатларини сезиш, тебранишни сезиш.

2. Бурдах тутами

орқа

Шунинг ўзи

3. Дорсолатерал

ён

Оғриқни ва ҳароратни сезиш

4. Флексиг тутами

ён

Проприорецепторлардан ва терининг босимни ва тегишни сезувчи рецепторлардан импульсларни ўтказиш

5. Говерс тутами

ён

Шунинг узи

6. Дорсал спиноталамик

ён

Оғриқни ва ҳароратни сезиш

7. Спинотектал

ён

Аниқ эмас

8. Вентрал спиноталамик

ён

Тактил сезги




Б.Тушувчи

(ҳаракатлантирувчи)

йўллар-трактлар

1. Латерал кортиқоспи нал (пирамида йўли)

ён

Ихтиёрий ҳаракатларни юзага чиқарувчи импульсларни мускулларга ўтказиш

2. Рубро-спинал (Монаков)

ён

Скелет мускулларининг тонусини сақлаб турувчи импульсларни ўтказиш

3. Дорсал вестибуло спинал

ён

Мувозанат ва вазият сақланишини таъминловчи импульсларни ўтказиш

4. Оливоспинал

ён

Аниқ эмас

5. Ретикуло-спинал

олдинги

Скелет мускуллари тонусини сақлаш, вегетатив марказлар ҳолатини ва мускул ейлари сезгирлигини бошқаришда иштирок этадиган импульсларни ўтказиш

6. Вентрал вестибуло спинал

олдинги

Вазият ва мувозанатни сақлашни таъминловчи импульсларни ўтказиш

7. Текто-спинал

олдинги

Бирламчи кўрув ва эшитув рефлексларининг (турттепалик рефлексларини) юзага чиқишини таъминловчи импульсларни ўтказиш

8. Вентрал кортико спинал (пирамида йўли)

олдинги

Ихтиёрий ҳаракатларни юзага чиқарувчи импульсларни скелет мускулларига етказиш

рефлексларга пай рефлекслари ва чўзилиш рефлекслари киради. Чўзилиш рефлекси қисқарадиган мушакнинг ўзидаги чўзилиш рецепторлари таъсирланишидан келиб чиқади. Бунда афферент нейрон бевосита мотонейрон билан синапс ҳосил қилган (моносимпатик рефлекс ейи). Рефлекс ейида фақат бир синапс мавжудлиги ва толалар калинлиги сабабли улардан қўзғалиш катта тезлик билан ўтказилади ва рефлекс вақтининг қисқа бўлишини таъминлайди.
Пай рефлекслари неврология амалиётида муҳим аҳамиятга эга ва пайга махсус болғача билан уриш орқали чақирилади. Рефлектор реакция мушакнинг кескин қисқаришида намоён бўлади. Пай рефлекслари оёқнинг ёзувчи мушакларида айниқса, яққол кўзга ташланади: соннинг тўрт бошли мушагида тизза рефлекси, болдирнинг уч бошли мушагида ахиллий рефлекси. Пай рефлекслари букувчи мушакларда ҳам чақирилиши мумкин. Қўлда улар елканинг икки бошли ва уч бошли мушакларида, бетда пастки жағ мушакларида аниқ намоён бўлади.
Қўл ёки оёқ мушакларининг уйғун букилиши ёки ёзилишидан иборат рефлекслар анча мураккабдир. Букиш рефлекслари шикастловчи таъсиротлардан сақлаб қолишга қаратилган. Шунинг учун букиш рефлексларининг рецептив майдони анча мураккаб, турли рецептор тузилмаларни ва ҳар хил тезлик билан ўтказадиган афферент йўлларни қамраб олган.
Букиш рефлекси тери, мушаклар ва ички аъзолар оғриқ рецепторлари таъсирланганда келиб чиқади. Бундай таъсиротни ўтказишда иштирок этувчи А, В ва С гуруҳларига мансуб бўлган барча толалар миелинли ва миелинсиз бўлиши мумкин.
Букиш рефлексини юзага чиқаришда катнашадиган турли туман афферент толалар букиш рефлексининг афферентлари деб бирлаштирилади.
Букиш рефлексининг марказий вақти анча катта, чунки рефлекс ейи полисинаптикдир. Букиш рефлекслари мушакларнинг хусусий рефлекслари –миотатик ва пай рефлексларидан нафақат кўп сонли синаптик алоқалари борлиги билан, балки қўл ёки оёқни букишда иштирок этувчи қатор мушакларнинг ишга жалб этилиши билан ҳам фарқ қилади. Букувчи мушакларни нервлайдиган мотонейронлар қўзғалиши билан бир вақтда ёзувчи мушаклар мотонейронларида реципрок тормозланиш содир бўлади.
Орқа оёқ рецепторлари кучли таъсирланганда қўзғалиш иррадиацияси кузатилади ва жавоб реакциясига олдинги оёқлар ҳамда гавда мушаклари жалб этилади. Қарама-қарши томондаги мотонейронлар фаоллашганда орқа оёқ мушаклари букилмасдан ёзлади – кесишган езувчи рефлекс.
Ёзиш рефлексларига оёқ кафти рефлекслари ҳам киради. Қорин ва анал рефлекслар марказлари ҳам орқа мияда жойлашган.
Ритмик ва вазият рефлекслари ёки ҳолат рефлекслари янада мураккаброқ характерга эга. Сутэмизувчиларда ритмик рефлексларга қашиниш рефлекси киради. Қуруқликда ва сувда яшовчилардаги артиниш рефлекси унинг аналогидир. Ритмик рефлекслар қўл-оёқ ва тана мушакларининг ўзаро келишиб ишлаши, қўл оёқларнинг муайян тартибда букилиб езилиши билан бир вақтда содир бўладиган яқинлаштирувчи мушакларнинг тоник қисқариши билан тавсифланади.
Вазият рефлекслари муайян вазиятни сақлашга қаратилган рефлекслар катта гуруҳидан иборат. Бақанинг асосий вазияти – ўтиришини таъминловчи букиш тоник рефлекси вазият рефлексига мисолдир. Ҳатто бошидан махрум (декапитация) қилинган бақани штативга осганда ҳам орқа оёқлари бир мунча букилган бўлади. Фақатгина орқа мияси емирилган ёки дорсал илдизлари кесилган бақада букиш тонуси йўқолади.
Бош букилганда ва айлантирилганда бўйин мушаклари чўзилади, улардаги проприорецепторлар фаоллашиб, бўйиннинг тоник рефлекслари вужудга келади. Бўйиннинг ҳолат тоник рефлекслари голландиялик физиолог Р. Магнус (1924)томонидан баен этилган. Бу рефлекслар орқа мия бўйин сегментлари иштирокида содир бўлади ва мушаклар тонусининг рефлектор бошқарилишида муҳим ўрин тутади.
Булардан ташқари орқа мия ички аъзолар фаолиятини рефлектор бошқаришда иштирок этади ва кўпгина висцерал рефлекслар марказидир. Мазкур рефлекслар содир бўлишида вегетатив асаб тизимининг вентрал ва ён шоҳларидаги преганглионар нейронлари иштирок этади. Бу нейронларнинг аксонлари олдинги илдизлар таркибида орқа миядан чиқиб, симпатик тугунларга боради. Ганглионар нейронлар ўз навбатида турли ички аъзолар, жумладан ичак, томирлар, сийдик пуфаги, силлиқ мушакларга, без ҳужайралари, юрак мушагига аксонлар юборади (дефекация, сийдик чиқариш рефлекслари).

2-жадвал


Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish