Клиник аҳамиятга эга бўлган орқа мия рефлекслари
Рефлекснинг номи
|
Қўлланиладиган таъсирот
|
Рефлекс натижаси
|
Рефлекс марказининг орқа мияда жойлашиши
|
Пай (чўзилиш) рефлекслари: Тирсак
|
Болғача билан сал букилган қўлнинг икки бошли мускули пайига урилади
|
Икки бошли мускул қисқаради ва қўл букилади
|
5-6 буйин сегментлари
|
Тизза
|
Болғача билан соннинг тўрт бошли мускули пайига урилади
|
Турт бошли мускул қисқариб, оёқ тизза бўғинида езилади
|
2-4 бел сегментлари
|
Ахилл
|
Болғача билан Ахилл пайига урилади
|
Оёқ панжаси кафт томонга букилади
|
1-2 думғаза сегментлари
|
Корин рефлекслари:
юқоридаги
|
Пастки қовурғаларга параллел қилиб корин терисига чизик ли таъсирот берилади
|
Қорин мускулларининг тегишли қисмлари қисқаради
|
8-9 кўкрак сегментлари
|
ўртадаги
|
киндик ёнида горизонтал йўналишда
|
-”-
|
9-10 кўкрак сегментлари
|
пастдаги
|
чов бурмасига параллел қилиб
|
|
11-12 кўкрак сегментлари
|
Кремастер рефлекси
|
Соннинг ички юзасига чизиқли таъсирот берилади
|
Кремастер мускули қисқариб, моякни кўтаради
|
1-2 бел сегментлари
|
Анал рефлекс
|
Анус якинидан чизиқли ёки санчиш билан таъсир этиш
|
Тугри ичакнинг ташқи сфинктери қисқаради
|
4-5 думғаза сегментлари
|
Оёқ кафти рефлекси
|
Оёқ кафтини чизиқ билан секин таъсир этиш
|
Оёқ бармоқлари букилади
|
1-2 думғаза сегментлари
|
Супраспинал (орқа миядан юқоридаги) марказлар пастга тушувчи йўллар орқали орқа мия барча асосий асаб элементлари фаоллигини назорат қилиб туради.
Ретикуло-, вестибуло-, рубро- ва кортиқоспинал трактларнинг қалин толалари орқа мия мотонейронларини моносинаптик қўзғата олади. Ҳар бир йўлнинг толалари аксарият муайян бир функцияли мотонейронларни фаоллаштиради. Масалан, моносинаптик кортиқо-спинал таъсиротлар дистал мушакларни, биринчи навбатда қўл ва оёқ бармокларини нервлайдиган мотонейронларга кучлидир. Қўл ва оёқнинг проксимал мушаклари ва тана мушаклари мотонейронлари асосан ретикуло- ва вестибулоспинал йўллар толалари томонидан қўзғатилади. Пастга тушувчи йўллардан келган импульслар орқа миядаги оралиқ нейронларга таъсир этиш орқали рефлектор реакциялар кечишини ўзгартириши ва ҳатто бирламчи афферент толалар терминалларининг деполяризациясини, яъни пресинаптик тормозланишни келтириб чиқариши мумкин.
Шундай қилиб, орқа мия организмида асосан икки функцияни: рефлектор фаолиятни ва ўтказувчи йўл фаолиятини бажаради.
Одамда бош мия марказларининг орқа мия рефлексларини назорат қилиш, бошқариш функцияси ҳайвонлардагига нисбатан яхшироқ ривожланган. Шунинг учун орқа миянинг қисман ва айниқса тула узилиши узилган жойдан пастрокдаги спинал сегментлар фаолиятининг кескин бузилишини, яъни спинал карахтликни келтириб чиқаради.
Орқа мия бир томонлама ишдан чикқанда (шикастланиш, ўсма шиш, тарқалган склероз) Броун-Секар синдроми кузатилади. Шикастланган томондаги мускуллар фалажланади, мускул ҳолатини ва оғриқни сезиш бузилади, қон томирлар кенгайиб, тери кизаради. Қарама-қарши томондаги оғриқни ва ҳароратни сезиш йўқолади.
Спинал карахтлик шундан иборатки, орқа миянинг кирқилган жойдан пастрогида барча асаб марказларининг қўзғалувчанлиги кескин пасаяди ва рефлектор функциялар йўқолади. Орқа миянинг кирқилган жойидан юқорироқдаги асаб марказлари эса ишлайверади.
Спинал карахтликнинг оғирлиги ва давомлилиги ҳайвонларнинг қанчалик ривожланганига боғлиқ. Бақада бу ҳолат 3-5 дақиқа давом этса, приматларда хафта ва ойларга чўзилади. Одамда 1-2 ой давомида тананинг шикастланган соҳасида тери қурийди ва кизаради, ҳарорат кўтарилади, чунки тер безларига ва томирларга симпатик таъсир сусайиб, тер ажралиши камаяди ва қон томирлар кенгаяди. Томирлар кенгайиши қон босимининг хавфли даражада пасайишига сабаб бўлиши мумкин.
Спинал карахтлик аста-секин ўтиб кетгандан сўнг рефлексларнинг анчаси қайта тикланади, аммо спинал рефлекслар чегараланганлик хусусиятини йўқотади. Бу мия стволининг тормозловчи таъсири келмаганлиги сабабли рефлектор реакциялар мувофиқлаштирилишининг бузилиши оқибатидир.
Спинал карахтликнинг сабаби орқа миянинг бош мия таъсиридан махрум бўлишидир. Спинал карахтлик ўтиб кетгандан сўнг орқа мия такроран аввалги жойдан пастрокда кесилса, орқа мия рефлектор фаолияти сақланади ва спинал карахтлик қайта ривожланмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |