Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси


Мотивацион хулқ ва ҳимоя реакцияларининг бошқарилиши



Download 0,68 Mb.
bet32/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Мотивацион хулқ ва ҳимоя реакцияларининг бошқарилиши



реакциялар

реакцияни чиқарувчи сигналлар манбаи

реакцияни амалга оширишда жавобгар мия соҳалари

1) чанқоқлик

осмо-ва б. рецепторлар

юқориги латерал гипоталамус

2) очлик

глюко ва б. рецепторлар

латерал ядролар, лимбик тизим

3) сексуал хулқ

эстроген ва андрогенлар нинг қондаги миқдори

вентрал гипоталамус

4) қўрқув, жахл

янги пўстлоқ

гипоталамус ва лимбик тизим



Базал тугунлар
Базал ганглиялар (пўстлоқ ости ядролар) катта ярим шарлар ичида пешона бўлаги ва оралиқ мия орасида жойлашган. Улар таркибига думли ядро, оқимтир шар ва пучок киради. Кўлранг моддани ҳосил қилувчи асаб ҳужайралари йигиндиси оқ модда қатлами билан алмашгани учун тарғил тана дейилади. Тарғил тана оқимтир шар (паллидум) билан пўстлоқ ости ядролар стриопаллидар тизимини ҳосил қилган.
Стриопаллидар тизим ядролари умуртқалилар МНТ эвалюцион ривожланишида тез такомиллашиб, рептилий ва кушларда юксак даражага эришади. Сутэмизувчиларда стриопаллидар тизим олдинги миянинг бош ядровий аппарати бўлиб қолган. Базал ганглиялар хилма-хил ҳужайраларга эга. Оқимтир шардаги йирик нейронлардан бошланадиган катта ўтказиш тезлигига эга бўлган аксонлар оралиқ ва ўрта мия ядроларида тугайди. Оқимтир шардаги майда нейронлар оралиқ элементлар ролини ўйнайди деб тахмин қилинади.
Думли ядро ва пучок нейронал таркиби бир хил. Улар асосан калта дендритли ва ингичка аксонли майда нейронлардан иборат. Бу нейронлардан оқимтир шар ва қора субстанцияга борувчи толалар бошланади.
Стриопаллидар тизим ядроларининг нейронлари мия пўстлоғи, таламус, мия стволи ядролари, хидлов пиезбошчасидан сигналлар қабул қилиб олади. Кортико-стриал толалар янги пўстлоқнинг барча қисмларидан бошланиб, стриатумнинг барча зоналарида тарқалади. Кортикал толалар стриатум нейронларини қўзғатади. Таламус нейронлари тарғил тана ҳужайралари дендритларида қўзғатувчи синапслар, қора субстанцияда тормозловчи синапслар ҳосил қилади.
Думли ядро ва пучок қора субстанция,қизил ядро,вестибуляр ядролар, мияча ва орқа мия гамма- мотонейронлари билан функционал алоқаларга эга. Терининг таъсирланиши, ёруғлик, товуш сигналлари думли ядро нейронлари реакциясига сабаб бўлади.
Думли ядро билан оқимтир шар алоқаларида тормозловчи таъсирлар устунлик қилади. Думли ядрони таъсирлаганда оқимтир шардаги кўпчилик нейронлар тормозланади. Думли ядро шикастланганда ҳайвонда хаддан ортиқ ҳаракат фаоллиги пайдо бўлади.
Думли ядро билан қора субстанция орасида тўғридан-тўғри ва қайта боғланишлар мавжуд. Думли ядронинг қўзғатилиши қора субстанция нейронлари фаоллигини кучайтиради. Қора субстанцияни таъсирлаш думли ядрода дофамин миқдорини оширади, унинг емирилиши эса камайтиради. Дофамин туфайли думли ядро ва оқимтир шар орасидаги тормозловчи таъсир бартараф этилади. Думли ядрода дофамин камайиб кетганда (масалан, қора субстанция функцияси бузилганда) оқимтир шар тормозланишдан озод бўлиб, мия стволи ва орқа мия тизимларини фаоллаштиради ва ҳаракатлар бузилади (мушаклар ригидлиги пайдо бўлади).
Стриопаллидар ядролар экстрапирамидал тизим таркибий қисми сифатида ҳаракат фаоллиги координациясида иштирок этади. Думли ядронинг электр таъсирланиши бошнинг стереотип ҳаракатлари ва қўлларнинг қалтирашига олиб келади.Дофамин синтезини тормозловчи ва дофамин рецепторларини блокада қилувчи моддалар бу қалтирашни бартараф этиши мумкин.Дофаминергик нейронлар асосан қора субстанцияда жойлашган. Шунинг учун қора субстанциядаги патологик жараёнлар стриатумда дофамин камайишига ва унинг фаолияти бузилишига олиб келади. Бундай ўзгаришлар паркинсонизм касаллигида кузатилади. Қора субстанциядан тарғил танага келувчи йўллар иккала томондан ҳам қирқилганда ҳаракатсизлик,овқат ва ичимликдан юз ўгириш, ташқи муҳит таъсиротларига жавоб қайтармаслик кузатилади.
Тарғил тананинг ҳаракат дастурларини эслаб қолиш жараёнларида қатнашиши тўғрисида далилар бор. Бу структуранинг таъсирланиши хотира ва ўрганишнинг бузилишига олиб келиши мумкин.
В.И.Данилиевский маълумотлари бўйича, тарғил тана тормозловчи хусусиятга эга, у ҳаракатларни ва ҳаракат билан боғлиқ хиссиётларни, жумладан агрессив реакцияларни тормозлайди.
Инсон хулқ-атвори ва хатти-ҳаракатларининг ўз-ўзини назоратида думли тана аҳамияти сўнгги йилларда исботланган. Нотўғри реакциялар ва ҳаракатлар содир бўлганда думли танадан мия пўстлоғига бу хатолар тўғрисида импульслар боради.
Шундай қилиб, тарғил тана фаоллашганда бош мия пўстлоғи ва пўстлоқ ости тузилмаларга аксарият тормозловчи таъсир этади, шартсиз ва шартли рефлектор хулқ-атворни тормозлайди. Шунинг учун думли ядро ишдан чикқанда мимика мускулларининг ихтиёрсиз кучайган ҳаракатлари, тремор, хорея (қўл-оёқлар ва тананинг кескин ҳаракатлари) ва ҳатто хеч қандай мақсадсиз бир жойдан иккинчи жойга ўтиб туриш кузатилади.
Оқимтир шарнинг электродлар ёрдамида таъсирлаш қўл ва оёқ мускулларининг қисқариши ва орқа мия гамма-мотонейронларининг фаоллашуви ёки тормозланишига олиб келади. Оқимтир шарнинг турли қисмлари таъсирланганда (таъсирлаш жойи ва частотаси билан боғлиқ ҳолда) беморлардаги гиперкинезлар кучайиши ёки сусайиши мумкин.
Оқимтир шарнинг қўзғалиши думли ядро қўзғалишидан фарқ қилиб, тормозланишни келтириб чиқармасдан,чамалаш реакциялари, қўл ва оёқлар ҳаракатлари, овқатга доир хулқ (хидлаб кўриш, чайнаш, ютиш в.ҳ.) ни юзага чиқаради.
Оқимтир шарнинг шикастланиши одамда мимиканинг суниб қолиши, бет ифодасининг ниқобсимон бўлиши, бош қалтираши, қўллар қалтираши ва нутқнинг ифодасиз, интонациясиз бўлишига олиб келади.



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish