Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси


Мавзу : Оралиқ мия ва бош мия катта ярим шарлари



Download 0,68 Mb.
bet29/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Мавзу : Оралиқ мия ва бош мия катта ярим шарлари.
Автоном нерв тизими.


Оралиқ мия
Оралиқ мия эмбиогенез жараёнида олдинги мия пуфагидан ривожланади ва III қоринчанинг деворларини ташкил этган.Унинг энг муҳим тузилмалари: кўрув думбоғи (таламус), думбоғ ости соҳа (гипоталамус) ва ички ва ташқи тиззасимон таналар ядроларидир. Тиззасимон таналардан латерал томонда жойлашган ички капсула оралиқ мияни катта яримшарлар асос тугунларидан чегаралаб туради.
Таламус
Таламусдаги асаб ҳужайралари йиғилишиб 40 га яқин ядролар ҳосил қилган. Топографик жиҳатдан бу ядролар олдинги, интраламинар, медиал ва дорзал ядроларга бўлинади. Бу асосий гуруҳларнинг ҳар бирида бир неча майда ядролар ажратилади. Функционал жиҳатдан таламус ядролари носпецифик ва специфик (махсус) ва ассоциатив ядроларга бўлинади.
Носпецифик ядролар нейронларидан аксонлар янги пўстлоқнинг барча қисмларига боради. Носпецифик ядролардан сигналлар олдин пўстлоғ ости тузилмаларига боради, сўнг пўстлоқнинг барча қисмларига ўтказилади. Носпецифик ядролар ўрта миядаги ретикуляр формациянинг давоми бўлиб, оралиқ мия ретикуляр формациясини ташкил этади.
Носпецэфик ядроларнинг қўзғалиши уйқу ҳолати ривожланганлигидан дарак берувчи пўстлоқдаги махсус дуксимон электр фаолликни келтириб чиқаради. Мазкур ядролар шикастланганда уйқу бузилади, яъни уйқусизлик келиб чиқади.
Специфик ядроларнинг нейронлари катта яримшарлар пўстлоғининг фақат муайян соҳалари нейронлари билан боғланган. Специфик ядролар нейронларида турли кўтарилувчи йўллар нейронлари тугайди. Бу нейронларнинг аксонлари сенсор ва ассоциатив пўстлоқ нейронлари билан бевосита моносинаптик боғланган. Специфик ядроларга тери рецепторлари, ҳаракат аппарати ва мияча-таламик йўлдан импульслар келади. Латерал ва медиал тиззасимон таналар ҳам махсус ядролар гуруҳига киради.
Латерал тиззасимон тана нейронларида кўрув афферент толалар тугайди ва улар кўрув пўстлоқ ости марказини ташкил этади. Медиал тиззасимон тана нейронлари узунчоқ мия ва тўрт тепалик орқа думбоғлари эшитув ядроларидан сигналлар олади ва улар эшитув пўстлоқ ости марказидир.
Специфик ядролар функциясининг бузилиши сезувчанликнинг муайян бир туридан махрум бўлишга олиб келади.
Таламуснинг ассоциатив ядролари лимбик тизим (белбоғ пуштаси) ва катта ярим шарлар пўстлоғининг пешона, чакка ва тепа бўлаклари билан алоқадордир.
Катта яримшарлар пўстлоғига борувчи барча сенсор йўллар (хидлов йўлларидан ташқари) кўрув думбоғлари ядроларидан ўтади. Кўрув думбоғи ташқи олам ва организмнинг ички муҳитидан рецепторлар орқали яримшарларга келадиган барча ахборотни ўтказувчи эшик вазифасини бажаради.
Афферент сигналларнинг мия пўстлоғига бора туриб, таламус нейронларидан ўтиши муҳим аҳамиятга эга. Пўстлоқ, бошқа тузилмалар ва қўшни таламик ядролардан таламусга келадиган тормозловчи таъсирлар энг муҳим ахборотнинг пўстлоқка яхшироқ ўтказилишига шароит яратади.Тормозланиш кучсизроқ қўзғатувчи таъсиротларни бостиради ва шу йўл билан турли рецепторлардан таламусга келган ахборотнинг энг муҳими ажратиб олинади.
Носпецифик ядролар орқали мия пўстлоғига мия стволи ретикуляр формациясидан кўтарилувчи фаоллаштирувчи таъсиротлар ўтади. Таламус носпецифик ядролари тизими яримшарлар пўстлоғи ритмик фаоллигини назорат қилади ва таламус ичи интеграцияловчи тизим функцияларини бажаради.
Таламус сезгиларнинг келиб чиқишида қатнашади, олинган ахборот унинг ядроларида қайта ишланади ва натижада сезгилар ҳаракатери ўзгаради. Кўпгина олимлар фикрича таламус оғриқ сезувчанликнинг марказидир. Таламусдаги патологик жараёнлар жуда кучли, бостириб бўлмайдиган оғриқка сабаб бўлиши мумкин.
Жарроҳлик операциялари вақтида одамларда ўтказилган қўзғатувлар кўрсатишича таламус носпецифик ядролари зарарланганда онг бузилади. Бу шундан дарак берадики, таламуснинг носпецифик кўтарилувчи тизимининг импульслари онгни таъминлаш учун зарур бўлган пўстлоқ нейронларининг қўзғалувчанлик даражасини сақлаб туради.
Дорсал ядролар мия пўстлоғи иштирокисиз содир бўладиган рефлексларни ҳам бошқариб туради. Демак, таламус рефлектор фаолиятнинг сегмент усти маркази сифатида муҳим роль ўйнаши мумкин.
Таламик (таламусдан юқоридаги мия тузилмаларидан махрум қилинган) ҳайвонларда ютиш, чайнаш, сўриш, кулиш каби мураккаб ҳаракат рефлекслари сақланади. Мия таламуснинг пастидан қирқилса (мезенцефал ҳайвонларда) бу функциялар бузилади. Ҳаракат реакциялари таламусда мазкур ҳаракатларни таъминловчи вегетатив жараёнлар билан боғланади.



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish