Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси



Download 0,68 Mb.
bet25/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Мия стволи
Мия стволи узунчоқ мия, кўприк, ўрта мия, оралиқ мия ва миячадан иборат. Мия стволи куйидаги функцияларни бажаради:
1) тананинг фазодаги вазиятини сақлашга қаратилган соматик рефлексларни амалга оширади,
2) турли вегетатив рефлексларни таъминлайди, улардан баъзилари (нафас, юрак-томир рефлекслари) ҳаёт учун муҳимдир,
3) ўтказувчи йўл функциясини бажаради – МНТ турли тузилмаларини ўзаро боғлаб турувчи юқорига кўтарилувчи ва пастга тушувчи йўллар мия стволи орқали ўтади,
4) хулқни уюштиришда ўз тузилмаларини ўзаро орқа мия билан, баъзи тугунлар ва ярим шарлар пўстлоғи билан алоқасини таъминлайди, яъни ассоциатив функцияни бажаради.
Узунчоқ мия ва варолий кўприги
Узунчоқ мия ва варолий кўпригидан иборат кейинги мия орқа миянинг давоми бўлиб, бош мия бўлимлари орасида эволюцион жиҳатдан энг қадимийдир.
Кейинги мия ҳам орқа мияга ўхшаб, рефлектор ва ўтказувчи йўл функцияларини бажаради.
Узунчоқ мия ва мия кўпригида ядроларни ташкил этган асаб ҳужайралари йиғиндилари ва ўтказувчи йўллар жойлашган. Бу йўллар орқа миядан ва бош миянинг юқориги бўлимларидан келган. Кейинги мияга афферент толалар вестибуляр ва эшитув рецепторлари, бош териси ва мушаклари, ички аъзолардан келган. Бу ерда V-XII жуфт бош мия нервларининг ядролари жойашган. Уларнинг баъзилари орқа мия мотонейронларига ўхшаб бет ва кузни ҳаракатлантирувчи мушакларни нерв билан таъминлайди.
Узунчоқ мия ва кўприкнинг нейронал тузилиши орқа мияга нисбатан анча мураккаброқ. Аммо бу ерда ҳам эфферент нейронлар, критма нейронлар, кўтарилувчи ва тушувчи йўллар нейронлари, бирламчи афферент толалар ва ўтказувчи йўллар толаларини ажратиш мумкин.
Четдан афферент импульсларни олиб, эфферент импульсларни мушаклар, бошқа аъзолар ва тўқималарга юборадиган бош мия нервларининг ядролари орқа мия асаб марказларига жуда ўхшашдир.
Узунчоқ мияда проприорецептив сезувчанликнинг нозик ва понасимон (Голл ва Бурдах) ядролари – пастки оливалар жойлашган бўлиб, улар орқа мия, экстрапирамида тизими ва мияча билан алоқадор. Пастга тушувчи пирамида йўллари ва юқорига кўтарилувчи нозик ва понасимон йўллар ҳам узунчоқ мияда ўзаро кесишган.
Узунчоқ миянинг медиал қисмида ретикуляр ёки тўрсимон формация жойлашган, у турли катталик ва шаклдаги нейронлардан иборат, нейронлар орасидан турли томонга йўналган толалар ўтади. Мия стволининг ретикуляр формациясини ташкил этган бу толалар ва ҳужайралар чигали мия кўпригида ва ўрта мияда давом этади.
Ретикуляр формация ҳужайраларидан жуда кўп коллатераллар ҳосил қилувчи кўтарилувчи ва тушувчи йўллар бошланади.
Коллатериалларнинг учлари МНТ турли ядролари нейронлари билан синаптик боғланган. Ретикуляр ҳужайраларнинг орқа мияга борувчи толалари ретикулоспинал йўлни ҳосил қилган. Ретикуляр формация нейронлари спиноретикуляр толалардан, мия юқори бўлимлари, катта яримшарлар пўстлоғи ва мияча ядролари нейронларидан коллатераллар олади.
Узунчоқ мияда қуйидаги бош мия нервларининг ядролари жойлашган:
VIII жуфт – дахлиз ва чиғаноқ нерви узунчоқ мия ва кўприк чегарасидан чиқади, унинг чиғаноқ ядроси узунчоқ мияда жойлашган.
IX жуфт – тилхалкум нервининг ядроси ҳаракатлантирувчи,сезувчи ва вегетатив қисмлардан иборат. Ҳаракатлантирувчи қисми халқум ва оғиз бўшлигидаги мушакларни нервлайди, сезувчи қисми тилнинг орқанги учдан бир қисмидаги таъм билиш рецепторларидан импульслар олади, вегетатив қисми сўлак безларини нервлайди,
X жуфт – адашган (сайер) нерв уч ядрога эга: вегетатив ядроси хиқилдоқ, қизил унгач, юрак, меъда, ичаклар, ҳазм безларини нервлайди, сезувчи ядроси ўпка альвеолалари ва бошқа ички аъзолар рецепторларидан информация олади ва ҳаракатлантирувчи ядроси ютиш вақтида мушакларнинг муайян тартибда қисқаришини таъминлайди,
XI жуфт – қўшимча нерв туш-умров-сўрғичсимон ва трапециясимон мушакларни нервлайди.
XII жуфт – тил ости нерви тил мушакларини нерв билан таъминлайди.
Саккизинчи жуфт бош мия нервининг вестибуляр (Дейтерс ва Бехтерев) ядролари мия кўпригида жойлашган бўлиб, ички қулоқдаги дахлиздан келган импульсларнинг бирламчи тахлилини амалга оширади.
Узунчоқ миянинг давоми бўлган мия кўпригида V-VII жуфт нервлар ядролари жойлашган. Бет нерви аралаш бўлиб, унинг таркибидаги афферент толалар тил олдинги қисмидаги таъм рецепторларидан қўзғалишларни ўтказади. VII жуфтининг эфферент толалари барча мимик мушакларга, кўз ёши, тил ости ва жагости сўлак безларига боради.
Узоқлаштирувчи нерв ядроси IV қоринча тубида кўприкнинг дорсал юзасида жойлашган, бу нерв кўзнинг ташқи тугри мушагига боради.
Учлик нерви ҳам аралаш бўлиб, унинг эфферент толалари чайнов мушакларига, танглай пардаси мушагига ва ногора пардани таранглаштирувчи мушакка боради. Нервнинг сезувчи ядроси узунчоқ миянинг каудал учидан бошланиб, кўприк орқали ўрта миянинг рострал учигача боради, унга афферент толалар яримойсимон ганглий нейронларидан келади. Бу нейронларга импульслар бет, чакка ва тепа соҳалари териси, коньюктива, бурун шиллиқ пардаси, бош суяклари суяк усти пардаси, тишлар, мия катта пардаси, тил рецепторларидан келади.
Кўприк ретикуляр формациясининг ядролари узунчоқ мия ретикуляр формацияси ядроларининг давомидир, улардан ҳам ретикуло-спинал йўл бошланади. Кўприк ядролари ўз навбатида ўрта мия ретикуляр формацияси ядроларига ўтади. Кўприк қопқоғи нейронларининг аксонлари миячага боради. Мия кўприги ретикуляр формациясининг медиал ядросидан ўрта ва оралиқ мияга кўтариладиган толалар бошланади.

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish