Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси


Мия суюқлиги ва гематоэнцефалик тўсиқ



Download 0,68 Mb.
bet20/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Мия суюқлиги ва гематоэнцефалик тўсиқ
Миянинг қон билан таъминланиши иккита уйқу ва иккита умуртқа артериялар томонидан амалга оширилади. Бу артериялар катта мия артериал доираси ( виллизий доираси) ни ҳосил қилади, ундан мия тўқимасини озиқлантирувчи артериал тармоқлар чиқади.
Бош миянинг узлуксиз таъминланиши-унинг меъерий фаолиятининг асосий шартидир. Қон окимининг тўхташида ёки кескин камайишида хеч бир ҳужайралар нейронлардан тез ўз фаолиятини кескин тўхтатмайди. Миянинг вақтинча қонсизланишида бемор эсини йуқотади. Бунинг сабаби шундаки, миянинг кислородга ва бошқа озиқа моддалари, жумладан глюкозага бўлган талаби жуда катта.
Мия пўстлоғи кучли ишлаганда , жумладан арифметик масала ечишда, уқиш в. ҳ. вақтида мия томирлари кенгайиши туфайли унинг қон билан таъминланиши ошади. Бу шикастланиш оқибатида бош қутисида тешик ҳосил бўлган одамларда , сурункали тажрибаларда ҳайвонларда (бош қутиси қопқоғи пластмассага алмаштирилади)кузатилган. Ҳозирги замон электрон асбоблар (реоплетизмографлар в. б. )бош қутисига зарар етказмасдан мияда қон айланишини бевосита кузатиш имконини беради. Мияда қон айланиши ва ундаги ишончли ўз-ўзини бошқариш механизмлари тўғрисида “Томирларда қон ҳаракати ва унинг бошқарилиши “ мавзуда баен қилинган.
Мия ичидаги ва унинг пардалари остидаги бўшликда орқа мия суюқлиги ёки л и к в о р (Liquor cerebrospinalis) бор. Ликвор мия қоринчалари, орқа мия марказий канали ва ўргимчак ости бўшликни тўлдириб туради.
Одамда ликвор миқдори 120-150 мл бўлиб , ундан 20-40 мл қоринчаларда , қолгани ўргимчак ости бушликда бўлади.
Ликвор тиник ва рангсиз суюқлик бўлиб, солиштирма оғирлиги 1, 005-1, 007, реакцияси кучсиз ишкорий ва рН қон рНга яқин (7, 4) . Ликворда жуда кам ҳужайралар- лимфоцитлар бор. Ликвор таркиби қон ва лимфа таркибидан оқсилнинг камлиги билан фарқ қилади:конда оқсил 7-8%, лимфада 0, 3-0, 5%, ликворда фақат 0, 02% . Анорганиқ тузлар миқдори қон плазмасиникидай, ликворда ферментлар ва иммун таначалар йуқ. Мия суюқлигида қатор биологик фаол моддалар: гипоталамус ва гипофиз гормонлари , ацетилхолин, норадреналин, ГАМК, дофамин, серотонин, мелатонин ва уларнинг алмашинуви натижасида ҳосил бўлган маҳсулотлар бор. Мия суюқлигининг кимёвий таркиби қонникига яқин бўлиб, 89-90% сув ва 10-11% қуруқ қолдиқдан иборат.
Мия суюқлигидаги оқсилнинг 30 гача турли фракциялари ажратилади. Унинг асосий қисмини миелин ва унинг парчаланиш маҳсулотлари , гликопептидлар, липопротеинлар, оқсил S -100 ташкил этади. Ликвор таркибида лизоцим ва ферментлар: нордон ва ишкорий фосфатаза, рибонуклеаза, ацетилхолинэстераза, пептидазалар ҳам бор.
Ликвор миқдори доимий ва у узлуксиз ҳосил бўлиб туриши сабабли, унинг сўрилиши ҳам узлуксиздир. Ликвор асосан ўргимчак ости бушликдан веноз тизимга оқиб ўтади. Ҳозирги вақтда мия суюқлигини ҳосил бўлиши, суюқликнинг айланиши ва оқиб кетиши тафовут қилинади. Мия суюқлиги асосан мия қоринчаларидаги томирли чигаллар томонидан қон плазмасидан фильтрланиш орқали ишланади. Мия суюқлигининг айланиб юриш йўллари схема сифатида қуйидагича кўринишга эга : миянинг ен қоринчаларидан қоринчалараро тешик (Монро тешиги ) орқали III қоринчага ўтади, сўнг ўрта мия сув қовури орқали IV қоринчага ўтиб, ундан ликворнинг кўпчилик қисми Лушка ва Мажанди тешиклари орқали ўргимчак ости бўшликка ўтади, озроқ миқдори орқа мия марказий каналига оқиб ўтади . Мия суюқлиги йўлларидаги ва мия бўшликларидаги гидростатик босим фарқи ликворнинг айланиб юришини таъминлайди. Гидростатик босимнинг фарқи бош қутиси ичидаги қон томирлар пульсацияси, веноз босимнинг ўзгариб туриши ва тананинг фазодаги ўрни ўзгариши оқибатида ҳосил бўлади. Мия суюқлигининг асосий қисми вена томирларига , бир оз миқдори лимфа томирларига окиб ўтади.
Ликвор миянинг ички муҳити бўлиб, ундаги тузлар таркиби ва осмотик босимнинг доимийлигини таъминлаб туради. Бундан ташқари мия суюқлиги нерв ҳужайраларининг ишончли ҳимоясини яратувчи гидравлик ястик хамдир. У озиқлантириш функциясини бажаради ва мия ичидаги босим катталигини яратиб туради.
Мия суюқлиги циркуляциясининг бузилиши МНТ фаолиятини издан чиқаради. Ликвор , муайян даражада , мия учун озиқланиш муҳитидир. Қоринчалар суюқлигида қанд кўплиги, ўргимчак ости бўшликдаги ликворда қанд камлиги шундан дарак беради. Чунки қоринчаларда суюқлик ҳосил бўлади, ўргимчак ости бўшликдан қайта сўрилади. Ликворнинг моҳияти яна шундаки, мия тўқимасидаги модда алмашинуви жараёнида ҳосил бўладиган парчаланиш маҳсулотларини суюқлик миядан қонга ўтказади.
Ликвор таркиби кўп жихатдан г е м а т о э н ц е ф а л и к б а р ь е р хоссаларига боғлиқ. Бундай барьер вазифасини қон ва ликворни ажратиб турувчи капиллярлар деворлари ва баъзи нейроглия ҳужайралари-астроцитлар бажаради. Бу барьер (тўсиқ)нинг мавжудлигини қатор далиллар, жумладан қон ва мия суюқлиги таркибидаги фарқ кўрсатади. Қон таркибида табиий бор бўлган ва қонга сўнъий киритилган кўпгина моддалар суюқликда мутлақо бўлмайди. Шу билан бирга уша моддаларга кимёвий тузилиши бўйича яқин бўлган бошқа моддалар қон ва мия суюқлигида бир хил ёки ўзаро яқин концентрацияларда бор. Бу қон ва ликворни ажратиб турувчи мембраналар танлаб ўтказиш хусусиятига эга эканлигидан дарак беради.
Нормада қондан мия суюқлигига йод бирикмалари , азот кислотаси тузлари, салицил кислотаси тузлари , метилен кўки, барча каллоидлар , иммун таналар, антибиотиклар ( пенициллин, стрептомицин) ўтмайди, демак барьердан ўтказилмайди. Алькоголь , хлороформ, стрихнин, морфин, кокшал(столбняк)токсини тўсиқ орқали мия суюқлигига осонликча ўтади. Бу моддаларнинг асаб тизимига тез таъсир этиши шу билан тушунтирилади.
Кўпгина дорилар ва биологик фаол моддалар мия суюқлигига ўтмаслиги сабабли Л. С. Штерн уларни бевосита мия суюқлигига юборишни тавсия этган. Бунинг учун субокципитал ёки люмбал усулдан фойдаланадилар. Мия юқумли касалликларини даволаш ва баъзи кимёвий моддалар , билан МНТга бевосита таъсир этиш учун ҳам шу усулни ишлатадилар.
Баъзи моддаларни қонга ёки мия суюқлигига юборганда , уларнинг организмга таъсир этиш характери турлича бўлади. Гематоэнцефалик барьердан ўтмайдиган моддалар қонга юборилганда уларнинг таъсири четки аъзолар жавоб реакциясига боғлиқ. Агар бу модда бевосита ликворга юборилса, организм реакцияси модданинг асаб марказларига таъсири натижаси бўлади. Масалан, АТФ қонга юборилганда қон босимини пасайтиради, чунки у артерия ва артериоллаларни кенгайтиради. Субокципитал усул билан АТФ мия суюқлигига юборилса қон босими ошади-АТФ узунчоқ миядаги томир ҳаракатлантирувчи марказга таъсир этади. Сўнгги йилларда мия функционал ҳолатини ликвор таркибини ўзгартириш орқали табиий бошқариш мумкинлиги тўғрисида маълумотлар олинган. МНТнинг асаб ва глиал ҳужайраларига таъсир этувчи биологик фаол моддаларни асаб ҳужайраларининг ўзлари ишлаб чиқариши мумкин (нейросекреция) ёки гематоэнцефалик барьер орқали улар қондан ўтиши мумкин. Л. С. Штерннинг кўрсатишича, гематоэнцефалик барьернинг баъзи моддаларга нисбатан ўтказувчанлигининг танлаб ўзгариши мия функционал ҳолатини бошқариш йўлларидан биридир. Гематоэецефалик барьернинг ўтказувчанлиги МНТ томонидан бошқарилади, яъни бунда миянинг ўз функционал ҳолатини ўзи бошқаришини кўрамиз.



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish