Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси


Жисмоний меҳнатнинг физиологик асослари



Download 0,68 Mb.
bet158/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Жисмоний меҳнатнинг физиологик асослари
Маълумки, мушаклар иши энергия сарфини ва энергетик балансдаги “ишчи қўшимча “ ни оширади. Уларнинг ошиш даражаси бажариладиган иш характерига боғлиқ. Чунончи, қўшимча сарф ўтириб езаетганда ўртача 2 ккал\ минутни , сувда сузиш вақтида эса 5-14 ккал\минутни ташкил этади.
Мушак қисқаришлари учун энергиянинг бевосита манбаи бўлиб АТФ хизмат қилади, АТФ миқдори эса глюкоза парчаланганда ажратиладиган энергия ҳисобига тикланади. Қисқа муддатли иш вақтида энергия манбаи сифатида карбонсувлардан (гликоген, глюкоза) фойдаланилади. Узоқ муддат иш бажарганда энергия ёғ деполардаги ёғ парчаланиши, ёғ кислоталари ҳосил бўлиши ва уларнинг СО2 ва Н2О гача оқсидланиши оқибатида ҳосил бўлади.
Жисмоний ишнинг мумкин бўлган максимал давом этиш вақти унинг жадаллигига, яъни энергия сарфи даражасига боғлиқ. Масалан, энергия сарфи 300 ккал\мин бўлса, иш секунд бўлаклари, 100 ккал\мин бўлса 5 сек, 25 ккал\мин бўлса 5 мин, 15 ккал\мин – 1 соат, 10 ккал\мин – 10 соат, 2,5ккал\мин – номаълум узоқ вақт давом этиши мумкин.
Ишлаётган мушакларга кўплаб О2 , глюкоза ва бошқа моддалар етказиб берилиши ва улардан СО2 ва алмашинувнинг бошқа маҳсулотлари катта тезлик билан чиқарилиши керак. Буларнинг ҳаммаси юрак-томир ва нафас тизимлари функцияларининг кучайишини талаб қилади. Парчаланиш маҳсулотларининг буйраклар орқали чиқарилиши оғир жисмоний иш вақтида чекланган, чунки буйракларга қон оқиб келиши рефлектор камайган бўлади. Моддалар алмашинувининг жадаллашуви иссиклик ҳосил бўлиши ва чиқарилишини оширади. Аммо иссиқлик чиқарилиши унинг ҳосил бўлишидан анча кам бўлиши мумкин. Бундай вақтда тана ҳарорати бир мунча кўтарилиши мумкин. Оғир жисмоний иш билан 2 соат ва ундан ортиқ вақт шуғулланилса, тана ҳарорати 2-3 градус С га кўтарилиши мумкин. Масалан, узоқ масофаларга югурганда марафончининг тана ҳарорати 39, 5 градус С га етиши мумкин.
Иссиқлик чиқарилиши кучайишининг механизми тер ажратилиши ва тер буғланишининг кучайиши ҳамда тери томирларининг кенгайишидан иборат. Теридаги қон томирлар рефлектор йўл билан ва маҳаллий омиллар таъсиридан кенгаяди.
Жисмоний ишнинг оғирлигига мутаносиб равишда юрак қисқаришлари частотаси ошади. Оғир динамик иш вақтида систолик артериал босим 200-220 мм сим.уст.гача кўтарилиши мумкин. Диастолик босим кам ўзгаради, аксарият хатто бир мунча пасаяди, шунинг учун ўртача артериал босим деярли доимо кўтарилади.
Гематокрит кўрсаткичи ва лейкоцитлар миқдори ошади. Оғир жисмоний иш вақтида глюкозанинг анаэроб парчаланиши натижасида нордон моддалардан сут кислотаси кўплаб ҳосил бўлади. Тинч ҳолатда артериал қонда сут кислотаси концентрацияси 1 ммоль\л га яқин, оғир жисмоний иш вақтида 15 ммоль\л ва ундан ортиқ бўлиши мумкин.
Жисмоний иш вақтида физиологик функцияларни бошқаришда икки тизим муҳим роль ўйнайди: симпато-адренал ва гипо-физо-адренал тизим. Ишлаётган вақтда буйрак усти безининг мағиз қаватидан адреналин ва камроқ миқдорда норадреналин қонга чиқарилади. Адреналин юрак-томир тизими ва марказий асаб тизими фаоллигини оширади, гликоген ва деполардаги ёғни сафарбар этади, циклик АМФ нинг кўплаб ишланишини рағбатлантиради. Иш бошланишидан 2-3 дақиқа ўтиши билан гипофизо-адренал тизим ишга киришади. Адреналин таъсирида гипоталамусдан кортиколиберин чиқарилиши кучаяди ва аденогипофиздан АКТГ секрецияси жадаллашиб, буйрак усти безининг пўстлоқ моддасидан глюкокортикоидларнинг қонга ўтиши кучаяди. Глюкокортикоидлар глюконеогенезни жадаллаштириш орқали мускуллар ишлаш қобилиятини оширади.
Жисмоний иш стандарт нормалари ва тартибига амал қилиш одамни соғломлаштиради. Бунинг сабабларидан бири одам организмининг ҳаракатларга бўлган генетик эҳтиёжининг қондирилишидир. Жисмоний иш организмда биоэнергетик потенциалнинг жамгарилишини таъминлайди, иш қобилиятини оширади. Чунки мунтазам бажарилган иш ички аъзолар қувватини оширади, нерв ва гуморал бошқарилишларни оптималлаштиради, турли функционал тизимлар ҳамкорлигини мувофиқлаштиради.

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish