Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси


Ақлий меҳнатнинг физиологик тавсифи



Download 0,68 Mb.
bet159/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Ақлий меҳнатнинг физиологик тавсифи
Аклий меҳнат шахснинг ижтимоий ва асаб йўналишига мос ҳолда турли хилдаги информацияни марказий асаб тизими томонидан қайта ишланишидан иборатдир. Информациянинг қайта ишланиши жараёнида у хотирадаги информация билан таққосланади ва бирлаштирилади. Янги информациянинг интеграцияси, бир томондан хотирани бойитади, иккинчи томондан ҳаракат фаолияти, маиший, меҳнат жараёнлари ижодий дастурларини шакллантиришга қаратилган қарорлар қабул қилиниши асосида етади. Ақлий фаолият инсон фаоллиги барча соҳаларини қамраб олган. Ақлий меҳнатнинг самараси марказий асаб тизими нейронларининг юксак функционал ҳолати, улар орасидаги алоқаларнинг кенглиги, нейронлар ва глиал ҳужайраларнинг энергия билан таъминланиши, медиатор тизимининг фаоллиги, мия тузилмаларининг қон билан адекват таъминланиши ва гормонлар таъсирига боғлиқ.
Ўқиш, ғояларни ўйлаб топиш ва уларни ҳар томонлама тахлил қилиш, ижод қилиш каби ақлий меҳнатда информацион компонент 100% ни ташкил этади. Ақлий меҳнат бир бутун мия фаолияти, янги, эски ва қадимий пўстлоқ иштироки, айниқса нутқнинг сенсор маркази, пешона бўлагининг пўстлоғи, лимбик тизим, кўрув думбоқлари, гипоталамус, мия стволининг ретикуляр формацияси, барча сенсор тизимлар фаолияти натижасидир. Мазкур тузилмалар ҳамкорлигининг аниқ механизмлари бугунги кунда тўла ўрганилмаган. Маълумки, олдинги пешона пушталари пўстлоғи шикастланганда одам мураккаб масалаларни ечиш, бир фикрдан иккинчи фикрга ўтиш, узун ибораларни аниқ ифодалаш, олдин ўрганган ҳаракатларни бажариш қобилиятидан махрум бўлади. Фикрлашни тўғри уюштириш қобилияти, информацияни бир бутун қилиб боғлаш, оптимал қарор қабул қилиш бузилади. Ақлий меҳнат негизини ташкил этувчи тафаккур жараёнлари катта ярим шарлар пўстлоғининг пешона бўлагида содир бўлади. Айнан пешона бўлаклари мақсадга эришишга қаратилган хулқ-атвор мураккаб шаклларини ўзаро боғлайди, юксак даражадаги мавхумлаштиришни талаб этувчи ижодий масалаларни ечишга жавобгардирлар.
Тинчлик ҳолатида бош миянинг энергия сарфи катта эмас, у умумий алмашинувнинг 3% ни ташкил этади. Энергия сарфининг ошиш даражаси ақлий меҳнат вақтидаги асаб-хиссий зуриқиш даражасига боғлиқ. Ўтириб ўқиганда энергия сарфи 48% га , тик туриб маъруза қилганда 94 % га ошади. Нейронлардаги метаболик жараёнларнинг юксак даражаси эволюцион ривожланишда уларнинг етарли миқдорда кислород билан таъминланишини келтириб чиқарган. Тинчлик ҳолатида бош мия истеъмол қилинадиган кислород умумий миқдорининг 20% ўзлаштиради. Бош мия қон томирларида қон оқимининг ҳажм тезлиги катта бўлиб, қон минутлик ҳажмининг 15%(700-800мл) ни ташкил этади.
Нейронларни ўраб олган капиллярлардан ишлаб турадиганлари миқдори мия муайян тузилмалари фаоллик даражасига боғлиқ. Ақлий ва жисмоний фаолият билан боғлиқ умумий мия қон оқимининг кўпайиши хали узил-кесил хал қилинган эмас. Кўпчилик олимларнинг фикрича мия томирлари кенгайиб, мияга оқиб келадиган қон бир оз кўпайиши билан бир вақтда мия тузилмалари орасида қон оқимининг қайта тақсимланиши кузатилади. Мия бош қутиси ичида жойлашганлиги сабабли ундаги қон оқимининг ортиши чекланган. Мияда қон оқимининг максимал ошиши миокарддагига нисбатан 1,5, теридагига нисбатан 4-6 маротаба ва скелет мускулларидагидан 5-7 маротаба кам. Мураккаб ва давомли ақлий меҳнат катта ярим шарлар пўстлоғининг пешона бўлагида мия қон оқимининг 30-60% га ошиши билан кечади.
Қон оқими даражаси, бош мия пўстлоғи биоэлектрик фаоллиги ва ақлий меҳнат даражаси ўзаро ўзвий боғланган ва тўғри мутаносибдир.
Ақлий меҳнатнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, катта ҳажмдаги информациянинг қайта ишланиши чекланган ҳаракат фаоллиги (гиподинамия) шароитида кечади, чунки иш ҳаракатлари чекланган ва махсус вазиятда, аксарият ўтириб ишланади. Буларнинг оқибатида проприорецепторлардан марказга борувчи импульслар оқими кескин камаяди ва моддалар алмашинуви ҳам пасаяди.
Илмий-техник прогресс даврида ақлий меҳнатнинг жадаллашуви қисқа муддатда катта ҳажмдаги информацияни қайта ишлаш заруриятини ва у билан боғлиқ катта асаб-хиссий зуриқишни келтириб чиқаради. Кўрув сенсор тизимнинг зўр бериб ишлаши, унинг бошқа сенсор тизимларга нисбатан тезроқ чарчашига сабаб бўлади. Асаб-хиссий зуриқиш гиподинамия билан биргаликда 1,5-2 соатдан кейин нерв, мускул ва юрак-томир тизимлари функционал фаоллигини пасайтиради. Фаолиятда иштирок этмайдиган мускул гуруҳлари тонуси пасаяди. Мускул фаоллиги пасайиши натижасида томирлар тонуси сусаяди, артериал босим ва қон оқими тезлиги пасаяди, юракка қоннинг оқиб келиши камаяди. Натижада қорин бўшлиги ва оёқларда қон йиғилиб қолади.
Турли ишчи ҳолатлар билан боғлиқ умуртқа погонасининг ўзгарган ҳолати вақт ўтиши билан комат бузилишлари ва остеохондроз каби умуртқа поғонасининг оғир хасталикларига олиб келиши мумкин. Булар ўз навбатида кўкрак, қорин ва чаноқ бўшликларидаги ички аъзолар фаолиятига салбий таъсир этади.
Ҳаракат фаоллиги пасайиши натижасида энергия сарфининг камайиши ва одатдаги овқатланиш тана массасининг ошишига олиб келади, бу эса организмдаги кўпчилик функционал тизимлар ва биринчи навбатда қон айланиши тизими учун хавфли омилдир. Ақлий меҳнат билан боғлиқ хавфли омилларни олдини олиш учун ақлий меҳнатни жисмоний машқлар шаклидаги ҳаракат фаоллиги билан навбатма-навбат алмаштириб туриш керак.
Ақлий меҳнатнинг ҳар бир соатидан кейин танаффус қилиб, махсус танланган жисмоний машқлар, ишлаб чиқариш гимнастикаси билан шуғулланиш керак.

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish