Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси



Download 0,68 Mb.
bet154/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Хиссиётлар
Одам ОАФ куринишларидан бири руҳий кечинмалар – хиссиётлар (эмоциялар, лот. emavere – хайратга соламан, хаяжонлантираман) дир. Хиссиётлар организмнинг ташқи ва ички таъсиротларга реакцияси бўлиб, яққол субъектив бўёқка эга ва сезувчанликнинг барча турларини қамраб олган хис, туйғудир.
Хиссиётларнинг биологик аҳамияти уларнинг сигналлик, мослаштирувчи ва бошқарувчилик функцияларни бажаришидан иборат. Уларнинг сигналлик функцияси шундан иборатки, хиссиётлар мазкур таъсиротнинг фойдали ёки зарарли эканлигидан, муайян фаолиятнинг муваффақиятли ёки муваффақиятсизлигидан дарак бериб туради. Хиссиётлар биологик мақсадга мувофиқ хатти-ҳаракатларнинг ривожланиши, биологик жиҳатдан аҳамиятсиз реакцияларнинг йўқотилишини таъминловчи, унинг мослашувчанлик имкониятларини кенгайтирувчи омил вазифасини бажаради.
Хиссиётларни одатда тубан ва олий хиссиётларга бўладилар. Туб хиссиётлар биологик эҳтиёжларни қондиришга қаратилган ва ўз навбатида гомеостатик ва инстинктларга оид хиссиётларга бўлинади. Гомеостатик хиссиётлар гомеостазни таъминлашга каратилган, иккинчиси эса жинсий, авлодни сақлаш инстинктлари ва бошқа хулқ-атвор реакциялари билан боғлиқ.
Олий хиссиётлар фақат одамга хос, улар ижтимоий асосга эга ва маълум жамиятнинг қонун-қоидалари, урф-одати, ахлоқига боғлиқ бўлади. Одамнинг олий хиссиётлари маънавий, эстетик ва заковатли эҳтиёжлар асосида шаклланади ва туб хиссиётларни назорат қилиб ва тормозлаб туради.
Эҳтиёжнинг қондирилиши, максадга эришиш ижобий хиссиётни юзага чиқаради. У субъектив мамнунлик, лаззатланиш, хурсандчилик, қувониш, қаноатланишдан иборат бўлади. Одамнинг ўз эҳтиёжларини такроран қондиришга, ижобий хиссиётларни яна такрорланишига интилишини тўғдиради.
Эҳтиёжни қондира олмаслик, мақсадга эриша олмаслик кўнгил тўлмаслиги, норозилик, изтироб чекиш, ваҳимага тушиш, газабланиш, қаноатланмаслик, қўрқиш каби салбий хиссиётлар ни келтириб чиқаради.
Хиссий зуриқиш ҳолати организмни қамраб олган ёнғинга ўхшаб, қатор аъзолар ва тизимлар функцияларининг анчагина ўзгариши билан кечади. Бу ўзгаришлар шунчалик кескин ва катта тезлик билан содир бўладики, уларни “вегетатив туфон“ деб айтадилар. Аммо бу туфонда муайян тартиб мавжуд. Хиссиётлар организмнинг ташқи муҳит билан алоқасини яхшилайдиган аъзолар ва тизимларни ишга жалб этадилар. Симпатик асаб тизими кескин қўзғалади, қонга кўплаб адреналин ўтади, юрак иши кучаяди, қон босими ошади, газ алмашинуви ошади, бронхлар кенгаяди, организмда оқсидланиш ва энергетик жараёнлар жадаллиги ошади (У.Кеннон).
Скелет мушаклари фаолиятининг тавсифи кескин ўзгаради. Одатдаги шароитда мушак толаларининг алоҳида гуруҳлари навбат билан ишга жалб қилинади, аффект ҳолатида эса улар бирданига қисқаради. Бундан ташқари мушак чарчаганда унинг фаолиятини тормозловчи жараёнлар тўсиб қўйилади – блокада қилинади. Хиссий қўзғалиш организм барча резервларини тезлик билан сафарбар этади. Масалан, максимал мушак иши вақтида унда ишлаб турган (25-30 капиляр 1 мм кв кесимга) 100 баравар ошади.
Хатто катта жадаллик билан ишлаётган вақтда ҳам анчагина потенциал имкониятлар сақланади, улар фақат фавқулодда шароитларда, хиссий зуриқиш ҳолатида фойдаланилади. Шу билан бир қаторда мазкур дақиқаларда ҳаёт учун зарур бўлмаган функция ва реакциялар пасайтирилади. Жумладан энергияни ассимиляциялаш, жамғариш билан боғлиқ функциялар тормозланади, диссимиляция жараёнлар кучайиб, организмни керакли ресурслар билан таъминлайди.
Хиссиётлар вақтида одамнинг субъектив ҳолати ўзгаради. Фикрлаш қобилияти ўткирлашади, тафаккур ва хотира кучаяди, атроф муҳит таъсири аниқроқ қабул қилинади.
Тинчлик ҳолатида фикрлаш аксарият стереотип, шаблон асосида бўлади. Хиссий кўтаринқилик вақтида илхом келади, кашфиётлар қилинади, ижодий хурсандчилик, қониқиш сезилади. Хис-хаяжон – бу одам руҳий ва жисмоний кучларининг энг юксак кўтаринкилик ҳолатидир.
Фавкулотдда шароитда вужудга келувчи жавоб реакциялар шаклидаги хиссиётлар мослашув механизми сифатида эволюция жараёнида шаклланган ва организмларнинг харқандай қийин шароитда ҳам ўз ҳаётини сақлаб қолишини таъминлаган. Аммо хаддан ортиқ кучли, кескин хис-хаяжон реакциялар зарарли бўлиши ва қатор касалликларга олиб келиши мумкин. Шифокор бундай хиссий зуриқишлар оқибати олдини ола билиши шартдир.
Организм олдида бирон бир вазифа (эҳтиёж, мақсад) турганда ва уни бажариш, унга эришиш воситалари етарли бўлмагандагина хиссиётлар вужудга келади. Мақсадга эришиш воситалари — бу ахборот, информация, малака, тажриба - А, энергия - Э, вақт - В. Ҳарқандай мақсадга эришиш учун объектив керакли, зарур ахборот, энергия ва вақт (АЗ, ЭЗ, ВЗ) мавжуд бўлиши шарт. Мавжуд ахборот, энергия ва вақт (АМ, ЭМ, ВМ) кераклисидан кам бўлса танглик, зуриқиш ҳолати (ЗҲ) келиб чиқади. Мақсад қанчалик муҳим ва керакли, воситалар етишмовчилиги қанча катта бўлса, зуриқиш ҳолати ҳам шунча кескин бўлади. Мазкур нисбатлар қуйидаги формулада ифодаланиши мумкин.

ЗҲ = fM (АЗ . ЭЗ . ВЗ — АМ . ЭМ . ВМ)


ЗҲ - зуриқиш ҳолати, М- максад (вазифа эҳтиёж).
ЗҲ муайян даражага етганда хиссиётлар вужудга келади. ЗҲ нинг тўрт даражаси (босқичи) ажратилади. Биринчи даражаси (ЗҲ-1) –диққат, сафарбарлик, фаоллик ҳолати, унда иш қобилияти ошади, мазкур вазифа бажарилишини таъминловчи аъзолар ва тизимлар функциялари кучаяди. Ҳар қандай янги, одатдагидай бўлмаган муаммоларни ечиш керак бўлганда ЗҲ-I келиб чиқади ва у жуда фойдали, организмни чиниктиради.
ЗҲ нинг биринчи даражасида кучларнинг сафарбар этилиши етарли бўлмаганда II даражали зуриқиш ҳолати (ЗҲ II) кузатилади. Руҳий жиҳатдан бу ҳолат жахл чиқиши, дарғазаб бўлиш, нафратланиш, аччиқланишда намоён бўлади. Скелет мушакларининг иш қобилияти кескин ошади, диққат бир жойда йиғилади, юрак иши кучаяди, қон босими ошади, нафас, оқсидланиш ва энергетик жараёнлар кучаяди, қорин бўшлигидаги аъзолар томирлари торайиб, қон мушаклар, мия, ўпка ва юракка кўплаб оқиб келади. Бундай реакциянинг мақсади – организм ресурсларини максимал даражада ошириб, вазифани бажаришдир.
ЗҲ нинг учинчи даражаси организм хатто жуда кучланганда ҳам вазифани бажара олмаганда келиб чиқади ва қўрқув, ваҳима, дахшат, қайғу, хасрат, ғам чекиш билан кечади.
ЗҲ нинг учинчи даражасида аксарият ақлий ва жисмоний ресурслар кескин пасаяди (“қўрқувдан қотиб қолдим”, “оёқларимда куч қолмади”, “қўлларим ишга бормайди“ в.ҳ). ЗҲ -III да иммунологик реакциялар ва компенсатор жараёнлар ҳам тормозланади. Шунинг учун ҳам ЗҲ нинг учинчи даражаси узоқ давом этганда организмга катта зарар етказади: “Қўрқув, қайғу, ваҳима – танани емириб, турли касалликларнинг унга таъсирига йўл очади“, деб езган И. П. Павлов.
Агар мақсад жуда муҳим бўлса ва ЗҲ III дан сўнг ҳам мақсадга интилиш давом этса, ЗҲ нинг туртинчи даражаси – невроз ривожланади ва қатор бошқарув механизмлари ишдан чиқади. Аммо зуриқиш ҳолатининг турли даражалари бирин-кетин бўлмаслиги, бирданига ЗҲ-II, III ёки IV содир бўлиши мумкин. Асаб тизими вазифанинг муҳим ва мураккаблигини ва унга етишмоқ учун зарур бўлган воситалар ҳамда мавжуд воситаларни зудлик билан, ўша дақиқадаёқ онг ости даражасида баҳолайди.
Хурсандчилик, қувониш билан кечадиган ижобий хиссиётлар ҳаётни жонлантирувчи стимул сифатида муҳим моҳиятга эга. Одамнинг юксак иш қобилияти ва соғлигини сақлашда улар муҳимдир. “Қувонч ҳаётнинг ҳар бир жилосига бизни сезувчан қилиб, организмни мустахкамлайди,” – деб ёзган И. П. Павлов. Маълумки, организм олдига қўйилган мақсадга эришилганда, эҳтиёж қониқтирилганда ёки вазифа бажарилганда ижобий хиссиёт пайдо бўлади. Мақсад қанчалик мураккаброқ, эҳтиёж қанчалик кучлироқ бўлса, ижобий хиссиёт ҳам шунчалик кучли бўлади. Шунинг учун одам ўзида аксарият қисқа муддатга III даражали ЗҲ вужудга келтиради ва у тугаши билан энг юксак қувонч сезилади. Циркдаги аттракционлардан қувониш айнан шу тамойилга асосланган.
Эҳтиёжлар иерархияси (босқичма-босқич бўйсўниши) мавжудлиги аниқланган. Ҳаёт учун зарур бўлган шароитлар минимумини ифодаловчи биологик эҳтиёжлар муайян туйиниш чегарасига эга. Мазкур чегарага етгандан сўнг биологик эҳтиёжлар ва уларнинг қониқтирилиши қувонч манбаи бўлмай қолади. Қабул қилинадиган информациядан тўйиниш чегараси эса жуда чексиздир. Мазкур шахс учун оптимал тезлик ва ритмда информация қабул қилинганда хатто бутун ҳаёт давомида бу чегарага етиб бўлмайди. Ижобий эмоцияларнинг бу маънавий, эстетик манбаи амалда чексиздир.
Табиат ҳар бир организмда “информацион очлик” хиссини жойлаштирган. Информацияни қабул қилиш, қайта ишлаш, тахлил қилишга интилиш (оптимал ечимни излаб топиш) энг муҳим ҳаётий стимуллардан биридир. Информация келиши тўхтаб қолиши билан организм хаддан ортиқ фаол бўлиб қолади. Умуман фаол излаш тамойили ривожланган асаб тизимига эга бўлган барча тирик мавжудотларга хосдир.
Инсонда ижобий хиссиётларнинг келиб чиқиш механизмларида социал муҳит хал қилувчи моҳиятга эга. Шунинг учун хиссиётлар табиатини физиологлар ва психологлар биргаликда ўрганишлари лозим. Бу соҳада хал қилинмаган муаммолар жуда кўп. Муайян мусиқа куйлари, тасвирий санъатдаги муайян ранглар гаммаси ёки архитектурадаги муайян шакллар келтириб чиқарадиган ижобий хиссиётлар табиати хали тўла тушунарли эмас.



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish