Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси


Мавзу: Одам руҳий фаолиятининг хусусиятлари



Download 0,68 Mb.
bet152/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Мавзу: Одам руҳий фаолиятининг хусусиятлари.
Максадга каратилган хатти-ҳаракатлар, меҳнат
фаолиятининг физиологик асослари


Руҳий фаолият
Руҳий фаолият – биздан ташқарида ва бизга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлган материал борликдаги нарсалар ва ҳодисаларни акс эттиришдан иборат бўлган бош миянинг махсус хоссасидир. Сезгилар ва идроқлар бизнинг ўзимиз ва ташқи дунё ҳақидаги билим ҳосил қилишимизнинг зарурий бошлангич босқичларидир. Дастлаб организм рецепторлари таъсирловчи жисм ва ҳодисаларнинг айрим хусусиятларини сезади. Бу бевосита сезги асосида хақиқатни акс эттиришнинг бошқа шакллари, хусусан идроқ қилиш ривожланади.
Идроқ қилиш жисмнинг айрим хусусиятларини эмас, балки унинг кўп хусусиятларини мужассамлаштириш орқали, бир бутун қилиб акс эттиришни таъминлайди. Кўп хусусиятларга эга бўлган жисмни яхлит идроқ этиш миянинг аналитик-синтетик фаолиятига боғлиқ. Жисм ва ҳодисаларнинг турли хусусиятлари идроқ қилинганда мия пўстлоғида бир вақтнинг ўзида турли соҳалар қўзғалади, улар ўртасида вақтинча алоқалар ўрнатилади.
Вақтинча алоқа жуда муҳим физиологик ва психологик ҳодисадир. Руҳшунослар вақтинча алоқаларни ассоциациялар, деб атайдилар. Бирор жисм ёки ҳодиса хусусиятлари тўғрисида олинган турли сигналлар асосида пайдо бўлган вақтинча алоқалар кейин шу жисмнинг ёки ҳодисанинг айрим хусусиятлари сезилганда ҳам уни бир бутундек идроқ қилишни таъминлайди.
Тасаввур — муайян-хиссий акс эттиришнинг мукаммал шаклидир. Тасаввур этилганда аввал организмни таъсирлаган нарса ва ҳодисаларнинг муайян тасвирлари пайдо бўлади. Тасаввур аввалги таъсиротларнинг мияда қолдирган изларининг олий тахлили ва синтези натижасидир. У ассоциациялар занжирига ёки мураккаб вақтинча алоқаларга асосланган.
Инсон сезгилари ва идроқ қилиши онг иштирокида содир бўлади. Бу жараёнда тафаккур ва нутқ муҳим ўрин эгаллайди. Вокеликни мавхум-умумийлаштирилган ҳолда акс эттириш фақат одамга хос. Дилдаги, гапириладиган, ёзиладиган сўзлар ёрдамида, мавхум тушунчаларга асосланиб, фикр юритиш қобилиятининг ривожланиши атроф дунёни мавхум – умумаштирилган холда акс эттиришни юзага чиқарди. Натижада инсоният табиат ҳодисаларини билиш ва улардан фойдаланишда катта устунликни қўлга киритди.


Диққат
Одам ва юксак ҳайвонларнинг айни пайтда аҳамиятга молик нарса ёки ҳодисага нисбатан билим орттириш фаолиятини қаратиши диққат дейилади. Диққат танлаш хусусиятига эга. Агар ажратиш қобилияти бўлмаганда ҳаёт алғов-далғов бўлиб кетарди. Иккинчи томондан, диққат бир вақтнинг ўзида содир бўлаётган воқеаларни назорат қилиш имкониятини чегаралайди.
Диққатни битта ҳодисага қаратган ҳолда қолганларини ҳам маълум даражада назорат қилиб туриш қобилиятини ривожлантириш жуда муҳим. Бунга ахборотни саралаш, эътиборни айни вақтда муҳим бўлган ахборотга қаратиш, бошқа каналлардан келаётган ахборот миқдорини камайтириш йўли билан эришиш мумкин.
Диққатнинг нейрофизиологик механизмлари чамалаш рефлексининг намоён бўлиши, бош мия пўстлоғидаги локал фаоллашув жараёнлари, одамнинг хиссий (эмоционал) ҳолати ва организмнинг биологик эҳтиёжлари билан боғлиқ. Диққатнинг турли шаклларини бошқаришда мия стволининг ретикуляр формацияси, кўрув думбоқлари ва гипоталамус иштирок этади. Таламусдаги номахсус ядролар диққатни бир таъсирлагичдан бошқасига ўтказиш қобилиятига эга ва қабул қилинган ахборотларни фильтрловчи механизм вазифасини бажаради. Пўстлоқнинг ассоциатив соҳалари ахборотни танлаш, танлаб идроқ этиш, диққат ва онгни бошқарувчи механизмлар тизимида марказий ўрин эгаллайди.


Хотира
Хотира функцияси олдинги тажрибани объектив қайта тиклашдир. Харқандай таъсирот, кечинмалар, ҳар қандай қабул қилинган ахборотни одам уларнинг излари шаклида узоқ ва қисқа муддатга сақлай олади.
Биз хотирамизда сўзлар ва сўз мажмуалари, образлар, ҳаракатлар тартиби, руҳий кечинмалар, сезгилар в.б. сақлаймиз. Хотиранинг уч асосий таркибий қисми мавжуд: материал ёки ахборотни қабул қилиш, уларни сақлаш ва уларни қайта тиклаш.
Хотира механизмида алоҳида излар орасидаги вақтли боғланишлар, импульслар ҳаракат йўлининг осонлашуви, ўрганилган бўлиб қолиши муҳимдир. Бу вақтли боғланишлар ёки ассоциациялар шартли рефлексларнинг бир кўринишидир. Бола бирор янги нарсани биринчи марта кўрганда ва унинг номини эшитганда кўрув марказидаги излар билан эшитув марказидаги излар орасида алоқа пайдо бўлади ва бир неча марта такрорлангандан сўнг бу алоқа вақтинча боғланишга айланади. Шундан сўнг жисмнинг кўриниши унинг номини эслатади, номини эшитганда эса унинг ташқи кўриниши эсланади.
Ассоциациялар хотирадан ташқари тафаккур жараёни учун, фикрлаш учун ҳам жуда муҳимдир. Мияда вужудга келадиган ассоциациялар одатда детерминациялашган, яъни бирор сабаб оқибатида пайдо бўлади ва ўзаро сабаб ва оқибат каби боғланган занжирни ҳосил қилади. Табиий шароитда бизнинг хотирамиз жуда кўп ихтиёрий ва ихтиёрсиз ахборотларни, таъсиротларни қабул қилади. Кейинчалик бу материалнинг бир қисми эсдан чиқади. Хотирадаги кўпчилик ахборот қайта ишланади, трансформацияланади – ўзгартирилади. Биз зарур эмас, қизиқ эмас деб ҳисоблаган ахборотни эсдан чиқарамиз. Бундан ташқари такрорламаслик, ўша ахборотдан фойдаланмаслик оқибатида ҳам эсдан чиқарилади. Эсдан чиқариш, таний олмаслик, бирон нимани эслай олмаслик ёки эслаш, бирон нарсани таниш вақтида йўл қўйилган хатоларда намоен бўлади. Эсдан чиқаришнинг сабаблари турли омиллар бўлиши мумкин. Бу омиллар хотирада сақланиши керак бўлган материалнинг ўзи билан, унинг идроқ этилиши билан ва маълумотларнинг билиб олинишидан кейин бевосита содир бўлган салбий таъсиротлар билан боғлиқ бўлиш мумкин. Эсдан чиқариш жараёни кўп жиҳатдан қабул қилинган ахборотнинг биологик аҳамияти ҳамда хотиранинг турига боғлиқ. Қатор ҳолатларда эсдан чиқариш ижобий аҳамиятга эга, масалан салбий сигналлар, нохуш ва фожиали воқеаларни эсдан чиқариш организм учун фойдалидир. Бундан ташқари ихтиёрсиз равишда хотирамизга кириб қолган кераксиз, ҳаёт учун аҳамиятсиз тафсилотларнинг эсдан чиқарилиши янги билимларни қабул қилиш ва хотирада сақлаш имкониятларини яхшилайди.
Қандай намоен бўлишга қараб И.С.Бериташвили образли, эмоционал (хиссий), шартли рефлектор ва сўз-мантиқ хотираларини ажратади. Образли хотира бирон муҳим объект образини эсда сақлайди ва қайта тиклайди, хиссий хотира – худди шундай шароитда содир бўлган руҳий кечирмаларни такрорлайди. Сўз-мантиқ хотираси эса фақат одамга хос ( И. С. Беритов) ва ташқи жисм ва ҳодисаларни ўз кечинмалари ва хатти-ҳаракатларини ҳамда турли билимларни ифодаловчи сузларни хотирада сақлаш ва эслашдир. Шартли рефлектор хотира шартли ҳаракат ва секретор реакциялар ҳосил бўлганидан анча вақт ўтгач, уларни эслаб, такрорлашдан иборат. Хотиранинг мазкур кўринишлари орасида хиссий хотира ўзининг катта тезлик билан ҳосил бўлиши ва мустахкамлиги билан ажралиб туради. Шу сабабдан бўлса керак, одам ижобий хиссиётлар билан ўзвий боғлиқ сигналларни, қувноқлик билан қабул қилинадиган ахборотни яхши қабул қилади ва узоқ муддатга эсда сақлайди. Қизиқ бўлмаган зерикарли ахборот кийинчилик билан қабул қилинади ва тезда эсдан чиқади.
Ахборотни сақлаш вақти бўйича қисқа муддатли ва узоқ муддатли хотира бўлиши мумкин. Қисқа муддатли хотиранинг механизми асаб импульсларининг нейронлар ёпиқ занжирида айланиб юриши (реверберацияси) билан тушунтирилади. Бунда ахборот бир неча кун ёки хафта сақланади (самолет, поезд ёки театрдаги ўрин).
Халқасимон структуралар ёки ёпиқ занжирлар бир нейрон чегарасида ҳам ҳосил бўлиши мумкин. Бундай вақтда аксоннинг ён (латерал) тармоқлари шу нейроннинг дендритлари билан синапс ҳосил қилади. Халқасимон тузилмалар орқали нерв импульсининг кўп марталаб такроран ўтиши натижасида бу тузилмаларда аста-секин тургун ўзгаришлар содир бўлиб, узоқ муддатли хотира шаклланишига асос пайдо бўлади. Мазкур халқасимон тузилмаларда нафақат қўзғатувчи, балки тормозловчи нейронлар ҳам иштирок этади. Қисқа муддатли хотиранинг реверберацион назарияси бўйича импульслар айланиб юрадиган ёпиқ занжирлар мия пўстлоғининг ичида бўлиши ва шунингдек пўстлоқ ва пўстлоқ ости тузилмалар орасида (жумладан таламокортикал нерв халқалари) ҳосил бўлиши мумкин. Пўстлоқ ичидаги ва таламокортикал реверберацион халқалар, қисқа муддатли хотира нейрофизиологик механизмининг структуравий асоси сифатида, катта яримшарлар пустлоги пешона ва тепа бўлакларидаги V-VI қатламларда жойлашган пирамидасимон ҳужайралар томонидан ҳосил қилинган.
Миянинг лимбик тизими ва гиппокампнинг қисқа муддатли хотирада иштироки уларнинг сигналлар янгилигини аниқлаш ва уйғоқ мияга кираётган афферент ахборотни ҳисобга олишидан иборат.
Қисқа муддатли хотира механизмлари ҳақидаги турли назариялар ва таҳминлар нейронлар мембранаси физик ва кимёвий хоссалари, шунингдек синапсларда медиаторлар динамикасида қисқа муддатли қайтар ўзгаришлар содир бўлишини тан оладилар. Мембранадаги ион оқимлар синапслар фаоллашганда қисқа вақтли метаболик ўзгаришлар билан биргаликда бир неча лахза давом этадиган синаптик ўтказилиш самарасининг ўзгаришига олиб келади.
Жуда қисқа вақт давом этадиган бевосита, ўта қисқа муддатли оператив хотира ҳам бор, бунда ахборот бир неча секунд эсда сақланади ва тезда унитилади. Автобус ойнасидан кўриб кетилаётган нарсалар 500 миллисекундгача эсда туради. Агар яққол кўзга ташланадиган нарса бўлмаса, улар дарров эсдан чиқади. Худди шундай қоғозда ёзилган матнни компьютерга киритаётганда бир ёки бир неча сўз эсда сақланади ва улар терилиб, киритилиши билан эсдан чиқарилиб, янги сўзларга ўтилади. Бу жуда қисқа муддатли бўлган бевосита хотира. Аммо шу пайт нимадир бизнинг эътиборимизни ўзига тортса, мазкур ахборот қисқа муддатли хотирага ўтказилади.
Узоқ муддатли хотира жуда мураккаб жараён бўлиб, унда такрорлаш муҳим ўрин тутади. Такрорлаш жараёнида биопотенциаллар таъсири остида аста-секин катта яримшарлар нейронларида оқсил молекулалари синтези ўзгаради. Ахборотни мустахкамлашга керак бўлган вақт консолидиция фазаси дейилади. Қисқа муддатли хотиранинг узоқ муддатли хотирага ўтиши, яъни консолидация фазаси махсус нерв тузилмаларида кимёвий ва структуравий ўзгаришлар билан шартланган. Ҳозирги замон нейрофизиологияси маълумотларига кўра, узоқ муддатли хотира негизини бош мия ҳужайраларида содир бўладиган оқсил молекулалари синтезининг мураккаб кимёвий жараёнлари ташкил этади. Хотира консолидациясида импульсларни синаптик тузилмалардан ўтказилишини енгиллаштирувчи омиллар иштирок этади. Бу омилларга муайян синапсларнинг жадаллик билан ишлаши, адекват импульслар оқимлари учун улар ўтказувчанлигининг ошиши киради.
Узоқ муддатли хотира механизмларида қўзғалишнинг бир нерв ҳужайрасидан иккинчи нейронга кимёвий ўтказилиш жараёнини таъминловчи медиатор тизимидаги ўзгаришлар ҳам муайян аҳамиятга эга. Бу ўзгаришларга медиаторлар, масалан ацетилхолиннинг постсинаптик мембранадаги рецепторлар ва ионлар (натрий, калий, кальций) билан ўзаро таъсири киради. Мазкур ионларнинг мембрана орқали оқимлари постсинаптик мембрананинг медиаторга нисбатан сезувчанлигини оширади. Ўқитиш, ўрганиш жараёнларининг окибатида ацетилхолинни парчаловчи холинэстераза ферментининг фаоллиги ошади. Холинэстераза таъсирини пасайтирувчи моддалар эса хотиранинг пасайишига олиб келади.
Хотиранинг кенг тарқалган кимёвий назарияларидан бири Хиденнинг оқсил назариясидир. Олимнинг фикрича узоқ муддатли хотирада информация молекула полинуклеотид занжирида кодлаштирилади, яъни ёзилади. Импульс потенциалларининг турли структуралари РНК молекуласининг турлича қайта қурилишига, нуклеотидларнинг занжирдаги ҳар бир сигналга хос ўзгаришларига сабаб бўлади. Шундай қилиб, РНК молекуласи структурасида ҳар бир сигналнинг махсус из шаклида мустахкамланиши содир бўлади.
Узоқ муддатли хотирада баъзи гормонал табиатли пептидлар, оддий оқсиллар, махсус оқсил S-100 ҳам иштирок этиши ҳақида маълумотлар бор. Масалан, ўқитиш, ўргатишнинг шартли рефлектор механизмини рағбатлантирувчи пептидларга баъзи гормонлар, жумладан АКТГ, соматотроп гормон , вазопрессин в.б. киради.
И.П.Ашмарин томонидан хотиранинг иммунокимёвий назарияси таклиф қилинган. Мазкур назария узоқ муддатли хотира шаклланиши ва консолидация жараёнида фаол иммун реакциянинг роли муҳимлигини эътироф этади. Нерв импульси реверберацияси вақтида метаболик жараёнлар натижасида синаптик мембраналарда антиген ролини бажарувчи моддалар ҳосил бўлади. Бу антигенларга қарши глиал ҳужайраларда антителолар ҳосил бўлади. Медиаторлар ҳосил бўлишини рағбатлантирувчи моддалар иштирокида антителолар антигенлар билан боғланади.
Узоқ муддатли хотира механизмларининг таъминланишида глиал ҳужайралар ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Ўрганишнинг шартли рефлекслар механизмида глиал ҳужайраларнинг иштирок этиш механизми қуйидагича деб тасаввур қилинади. Шартли рефлекс ҳосил бўлиши ва мустахкамланиши вақтида нерв ҳужайраси атрофидаги глиал ҳужайраларда миелин синтези кучаяди. Аксоннинг ингичка тармоқларини миелин қоплаб олади ва нерв толаларидан қўзғалиш ўтказилиши енгиллашади, натижада қўзғалишнинг синаптик ўтказилиш самараси ҳам ошади.
Қисқа муддатли хотира кучли ёт таъсиротлар, наркоз, миянинг электростимуляцияси, унинг гипоксияси, нерв ҳужайраларига таъсир этувчи заҳарлар таъсирида осонликча ўзгаради, бузилади. Хотира гипо- ва авитаминозлар, ички секреция безлари гипофункциясида ҳам ёмонлашади. Хотира ешга ҳам боғлиқ, 6-7 ёшгача хотира ихтиерсиз бўлади, 20-25 ёшгача хотира кучайиб боради, сўнг 40-45 ёшгача бир хил сақланади, ундан кейин хотира кучсизланади. Хотиранинг кексаликда кучсизланиши рибонуклеаза ферментининг фаоллашуви оқибатида нейронларда РНК парчаланиб, камайиши натижасидир.
Хотира жараёнларида диққат, хиссий қўзғалиш ва устунлик қилувчи доминант мотивация ҳам муҳим аҳамиятга эга. Диққат организм учун муҳим бўлган сигналларни ажратиш билан боғлиқ нисбатан махсус жараёндир. Ахборот консолидацияси жараёнининг давомийлиги хиссий қўзғалиш даражасига бевосита боғлиқлиги исботланган. Доминант мотивация эса муайян сўнгги натижага эришишга қаратилган.
Хотира локализацияси XIX аср нейрохирурглари томонидан қидира бошланган. Буларга мисол қилиб психолог Лемлини олиш мумкин, у бош мияда хотира марказини топмоқчи бўлган. Бунинг учун итни олиб, турли хил нарсаларга ўргатган. Кейин бош миясининг турли қисмларини бузиб, шу информация марказини топмоқчи бўлган. У марказни топмаган булса ҳам фанга қизиқ фикрни киритди: “хотира ҳажми мия тўқимасининг емирилишига нисбатан мутаносиб ўзгаради”. Кейинчалик маълум бўлдики, хотира миянинг якка соҳаларида эмас, балки турли соҳалар билан боғлиқ ҳолда бўлади. Буларга гиппокамп, чакка соҳаси, фронтал пушта, ретикуляр формация, бош мия ярим шарлари, таламуснинг махсус ва номахсус ядролари киради. Бу структуралар вазифаси турли тажрибаларда исботланган.
Гиппокамп ва чакка соҳасининг медиал қисми биргаликда хотирани шакллаш ва уни маълум вақт сақлаш учун хизмат қилиб, узоқ вақт сақлаш учун ишлатилмайди. Гиппокампи жароҳатланган одамлар хотирасида информация сақланмайди, улар яқиндагина кўрган кишининг исмини, ташқи кўринишини эслолмайдилар. Улар жароҳатгача бўлган ҳодисаларни эслай оладилар. Мисол учун гиппокампи жароҳатланган одам 3 ой олдин кўчиб келган уйини тополмасдан, ундан олдин яшаган жойини ўз уйи деб билаган.
Гиппокамп деярли барча сенсор тизимларнинг афферент толаларини қабул қилиб, улар орқали келаётган информацияни тахлил қилади.
Бодомсимон тана ва гипоталамус физиологик ва анатомик жиҳатдан сенсор ва висцерал тизимлар билан боғланган. Ярим шарларнинг турли зоналарида бошланган йўлларнинг бир қисми гиппокамп орқали бодомсимон тана ва гипоталамусга боради. Агар ҳайвонларда ҳам бодомсимон тана, ҳам гиппокамп олиб ташланса унда ҳайвонларга ўргатилган барча кўникмалар йўқотилади ва улар бундан кейин информацияни қабул қила олмайди. Агар ё бодомсимон тана, ё гиппокамп олиб ташланса, унда ҳайвонларнинг янги ўрганиш қобилияти сақланади. Лекин олдин ўрганилган қобилияти йўқолади.
Хотирани ҳосил бўлишида яна бош мия пўстлоғи катта роль ўйнайди. Бунга мисол қилиб чакка соҳасининг медиал қисми пўстлоғини олиш мумкин. Чакканинг медиал қисми гиппокампга ўхшаб, информацияни қисқа вақт сақлашда қатнашади. Агар чакка пўстлоғи шикастланса бундай одамларда ўтмиш бўлмайди. Улар фақат ҳозирги замон билан яшайдилар. Хотирада фақат шикастлангача бўлган информация сақланади.
Бундан ташқари бош мия пўстлоғининг бошқа қисмлари ҳам хотиранинг ҳосил бўлишида қатнашади ва бу улар структурасининг мураккаблашишига олиб келади. Бу жараённинг хотирани ҳосил бўлишида қатнашиши 1964 йилда Хиден томонидан ўтказилган тажрибада ифодаланган. У иккита сичқонни олиб турли шароитда ўстирган. Мураккаб шароитда ўсган сичқон узунчоқ миясидан тўқима олиб, РНК си текширилганда, РНК миқдори ошганлиги ва бошқа моддалар концентрацияси усганлиги исботланган.
Хотира инсоният ҳаётида катта роль ўйнайди. Жамиятнинг ривожланиб боришини таъминлаб берувчи ҳам хотира ҳисобланади. Лекин ҳар ким ҳам ўз хотираси билан мақтана олмайди. Хотиранинг кучли бўлиши учун хотира қонунларига риоя қилиш керак. Ҳозирги кунда хотиранинг 8 та қонуни бор:
1. Тушуниш қонуни – энг оддий лекин муҳим қонунлардан бири ҳисобланади. Сиз муҳим ахборотни қанча чуқур тушунсангиз, бу ахборот тез ва осон хотирада сақланади.
2. Қизиқиш қонуни – агар ахборот қизиқиш билан ўқилса ёки қабул қилинса, у шунчалик осон хотирада қолади. Чунки бунда биз миянинг тузилмаларини мажбурлаб ишлатмаймиз.
3. Олдинги билимлар қонуни – маълум мавзуда сизда қанча билим кўп бўлса, шу мавзудаги янги ахборот шунча тез ўзлаштирилади. Чунки қайта ўқишдан тўпланган ахборот билан янгиси орасидаги боғлиқлик пайдо бўлиб, эсда тутиш янгилашади.
4. Тайёргарлик қонуни – сиз маълум бир мавзуда информация олмоқчисиз. Биринчи навбатда сиз ўзингиздаги шу мавзудаги информацияни қайта кўриб чиқишингиз керак. Бу эски информацияни қайта кўриб чиқиш янги информация учун пойдевор бўлади.
5. Кетма-кетлик қонуни – информация босқичма-босқич олинса, улар хотирада чуқур ўрнашади. Чунки эслаш вақтида улар бир-бирини келтириб чиқаради. Мисол учун алфавитни олсак, уни бошидан ёдлаш охиридан бошлашга нисбатан осонроқдир.
6. Қаттиқ таъсирот қонуни – таъсирот канча кучли бўлса, унинг хотирада сақланиши осонлашади. Ахборот қанча кўп каналлардан келса, у хотирада шунча яхши ўрнашади.
7. Тормозланиш қонуни – ҳар кандай янги ахборот, ўзидан олдинги ахборотни тормозлаб қуяди. Янги ахборотни хотирада жойлаштириш керак. Информация хотирада колсин десангиз ундан кейин шунга ўхшаган ахборотни қабул қилманг. Шунинг учун ўқувчиларга физикадан кейин математикани, тарихдан кейин адабиётни ўқиш тавсия қилинмайди.
8. Боғланишлар қонуни – бу қонун баъзи холларда ўзини намоён қилади. Масалан, сиз бирор жойга борсангиз, шу жой билан боғлиқ ҳодисалар хотирангизда такрорланади.

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish