Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси


Шартли рефлексларнинг тормозланиши



Download 0,68 Mb.
bet148/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Шартли рефлексларнинг тормозланиши
Шартли рефлексларнинг тормозланиши муҳим биологик аҳамиятга эга, чунки тормозланиш орқали ҳаёт учун аҳамиятсиз бўлиб колган рефлекслар йуколади ва организм яшаш шароитига мумкин кадар аник мослашади.
Турли-туман бегона сигналлар таъсирида шартли рефлекслар тормозланади.Шартли рефлекс бошланишидан олдин ёки у содир булаетган вақтда ҳар қандай бехосдан пайдо бўлган янги таъсирот-ет товуш, ет хид, еругликнинг бирданига ўзгариши, хаво окимининг пайдо бўлиши шартли рефлексни пасайтириши ва хатто бутунлай йуколишига сабаб бўлади.
Бундай таъсирот кўп марталаб такрорланганда , у келтириб чикарадиган чамалаш рефлекси суниб боради ва унинг шартли рефлексга тормозловчи таъсири ҳам кучсизланиб боради.Бундай ет таъсиротларни И.П.Павлов “суниб боруви тормоз “ деб атаган.
Мазкур шартли рефлексга нисбатан ет таъсирловчиларнинг тормозловчи самараси кучлирокдир. Масалан , огритувчи таъсирот ёки ундан хабар берувчи сигнал шартли овқат рефлексларини кескин тормозлайди. Ички аъзолардан келган таъсиротлар ҳам шундай таъсир этади. Сийдик пуфагининг тулиб кетиши, кусиш , яллигланиш ҳам шартли рефлексларни тормозлайди.
Бу тормозланишларнинг хаммаси ташқи, мазкур шартли рефлекс учун ет бўлган таъсиротлар томонидан келтириб чикарилади. Шунинг учун бундай тормозланиш т а ш к и т о р м о з л а н и ш дейилади.
Ташқи тормозланиш жуда кучли шартли таъсирот натижасида ҳам келиб чикиши мумкин.Бундай тормозланишни И.П.Павлов ч е г а р а- д а н т а ш к а р и т о р м о з л а н и ш деб атаган.Бундай тормозланиш ҳимоявий аҳамиятга эга бўлиб , жуда кучли ва узок давом этувчи таъсиротлар оқибатида асаб ҳужайраларининг холдан тойишининг олдини олади. Асаб тизими кучсизланган организмда чегарадан ташқари тормозланиш нисбатан кучсиз таъсирланишдан ҳам келиб чикиши мумкин.
Ташқи ва чегарадан ташқари тормозланиш асаб тизимининг туғма хусусиятлари билан боғлиқ бўлганлиги учун И.П.Павлов уларни шартсиз тормозланиш турига киритган.
Таъсирлагичнинг биринчи ишлатилишидаек содир бўладиган шартсиз тормозланишдан фарқ қилган ҳолда шартли тормозланиш аста-секин, баъзан қийинчилик билан пайдо бўлади.
Шартли тормозланиш орттирилган, ички, у индивидуал ҳаёт давомида вужудга келади. Бунда ижобий шартли таъсирлагич муайян шароитда манфий таъсирлагичга айланиб, тормозланишни келтириб чиқаради.
Шартли тормозланишнинг тўрт тури мавжуд: шартли рефлекснинг сўниши, шартли тормоз, тафовутланишга оид тормозланиш ва шартли рефлекснинг кечикиши.
Шартли рефлекснинг сўниши. Шартли сигнал шартсиз таъсирловчи билан мустахкамланмаса, бир неча марта якка қўлланилса шартли рефлекс аста-секин сусаяди ва батамом сўниб қолади. Сўниш тезлиги рефлекснинг мустахкамлик даражасига, асаб фаолияти типи ва шартли сигнал кучига боғлиқ.
Шартли сигнал муайян вақт ишлатилмаса сўнган рефлекс кайта тикланиши мумкин. Шартли сигналга қандайдир ёт таъсирот қўшилса, сўнган шартли рефлекс шунда ҳам тикланиши мумкин. Бундай ҳодиса тормозланишдан қутилиш деб аталади.
Тафовутланишга оид тормозланиш. Шартли рефлекс фақатгина муайян шартли сигналга жавобан эмас, балки унга яқин сигналларга жавобан ҳам юзага келиши мумкин. Масалан , бир минутда 120 марта урилган метроном товушига шартли овқат рефлекси ҳосил қилинган бўлса, у метрономнинг бир минутда 100 ва 140 марта уришига жавобан ҳам юзага чиқади. Бундай ҳодиса шартли рефлекснинг генерализацияси деб аталади.
Агар хеч қандай махсус чора кўрилмаса шартли рефлекс генерализацияси узоқ муддат давом этади. Шартли рефлекснинг аниқ ихтисослашуви учун 120 марта урилган метроном товуши доимо шартсиз сигнал билан мустахкамланиб, метроном 100 ва 140 марта урилгандаги товуш мустахкамланмаслиги керак. Бунинг оқибатида катта яримшарлар шартли таъсирловчиларни тафовут қила бошлайди, бир-бировидан ажратади, яъни фарқлаш амалга ошади. Натижада метроном товуши 100 ва 140 марта урилгада ички тормозланишга сабаб бўлади ва уларга жавобан рефлекс юзага чиқмайди .
Тормозланишнинг бу тури туфайли биз товушлар, шовқинлар, ранглар в.б. ни ажратамиз. Бола ҳаётининг биринчи ойларидан тафовут қилиш ривожлана бошлайди. Бундай тормозланиш нозик кўникмаларни ҳосил қилиш билан боғлиқ ўқитиш ва ўргатишнинг кўпгина шакллари асосини ташкил этади.
Шартли тормоз. А сигнал (масалан, метроном товуши) шартсиз таъсирот билан доимо мустахкамлансаю, Б+А сигналлар (қўнғироқ товуши + метроном товуши) хеч качон шартсиз таъсирот билан бирга қўлланмаса шартли тормоз вужудга келади. Б+А сигналлар аввалига елгиз А сигналига мос рефлексни юзага чиқаради. Кейинчалик Б+А сигналлар ижобий аҳамиятдан махрум бўлади. А сигналга доир шартли рефлексни тормозлайдиган Б сигнални И.П.Павлов шартли тормоз деб атади. Энг қизиғи шундаки, қўшимча таъсирловчи (келтирган мисолимизда қўнғироқ) мустакил тормозловчи аҳамият орттиради ва нафақат метроном товушига нисбатан, балки бошқа шартли сигналларга нисбатан ҳам тормозловчи таъсир қилади.
Шартли рефлекснинг кечикиши. Шартли ва шартсиз сигналлар таъсирининг бошланиши орасидаги вақт 2-3 дакикагача оширилса, шартли рефлекс ҳам кечика бошлайди. Натижада бу кечикиш 90-150с ни ташкил этиб, рефлекс шартли сигнал таъсирининг охирига яқин бошланади. Шартли рефлекс кечикишининг сабаби шундаки, шартли сигналнинг таъсири биринчи дақиқаларда шартсиз таъсирловчи билан мустахкамланмайди ва тормозловчи бўлиб қолади.
Шартли тормозланиш организмнинг яшаш шароитига мукаммалроқ мослашишини таъминлайди. Шартли тормозланиш ҳосил бўлмаган тақдирда организм бир талай ортиқча, биологик жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаган реакцияларни юзага чиқарган бўлар эди.



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish