Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси



Download 0,68 Mb.
bet155/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Хиссиётлар назарияси
Хиссиётлар юзага чиқишини тушунтириш учун таклиф қилинган биринчи назария периферик назария деб аталади. Бу назарияга кўра ички аъзолар ва мускуллар фаолиятининг ўзгариши хиссиётларнинг вужудга келишига сабаб бўлади. Периферик назария туб хиссиётлар келиб чиқишини тушунтира олган ҳолда, олий ижтимоий даражадаги хиссиётлар юзага чиқишини тушунтира олмайди.
Йигирманчи асрнинг бошларида марказий ёки таламик назария таклиф қилинди. Бу назария хиссиётларни перифериядан келадиган афферент импульслар таъсирида ўзгарадиган таламус фаолиятига боглайди. Таламусда ривожланган қўзғалиш икки йўл билан таркалади. Биринчи йўлдан у мия пўстлоғига ётади ва субъектив туйғулар —қўрқиш, газабланиш, қувониш в.б.ни юзага чиқаради. Иккинчи йўл билан қўзғалиш гипоталамусга етиб келади ва хиссиётларнинг объектив қисми бўлган вегетатив ўзгаришларни юзага келтиради: юрак уриши тезлашади, томирлар кенгаяди ёки тораяди, нафас ўзгаради в.ҳ.
Ҳозир кенг тарқалган Пейпс назариясини таламик назариянинг ривожи деса бўлади. Пейпс фикрича, хиссиётларнинг шаклланишида миянинг лимбик тузилмалари асосий роль ўйнайди. Гиппокампда ҳосил бўлган хиссиёт қўзғалиши мамилляр таналарга тарқалади, кейин таламус орқали белбоғ пуштасига ўтади ва ундан мия пўстлоғига етиб келади. Хис-хаяжон қўзғалиши бу тузилмалар ўртаси (Пейпс халқаси) да узоқ вақт айланиб юриши мумкин. Баъзи хиссиётларнинг тургунлиги ана шу халқада қўзғалишнинг узоқ вақт узлуксиз ҳаракатда бўлиши билан тушунтирилади.
Хиссиётларга дахлли мия тузилмаларидан энг муҳими лимбик тизим ва катта ярим шарлар пўстлоғининг пешона соҳаларидир. Лимбик тизимга таламуснинг олдинги ядролари ва хиссиётлар вақтидаги вегетатив реакцияларни юзага чиқарувчи гипоталамус киради. Ўрта миянинг ён қисмида чуқур жойлашган бодомсимон ядро ва унинг яқинидаги гиппокамп ҳам лимбик тизим таркибига киради. Бу тузилмаларни белбоғ пуштаси ўраб олган. Деярли барча анализаторлардан мия пўстлоғига келувчи афферент импульслар лимбик тизим орқали ўтади. Пўстлоқдан четга борувчи импульслар ҳам шу тузилмалардан ўтади.
Бодомсимон ядрони бевосита таъсирлаш қўрқиш, ғазабланиш, тажовуз хиссиётларни юзага чиқаради. Бу ядрони гиппокамп билан қўшиб олиб ташлаш тажовузкор маймунларни юввош ва ишонувчан қилиб қўяди.
Хиссиётлар вужудга келиши кўп жихатдан тўрсимон тузилма, қора субстанция ва бош мия пўстлоғининг пешона соҳаларига ҳам боғлиқ.
Уйқу
Уйқу юксак даражадаги ҳайвонлар ва одам организмининг муҳим эҳтиёжидир. Одам умрининг учдан бир қисми даврий уйқу ҳолатида ўтади.
Нерв тизими, жумладан бош мия катта ярим шарлар пўстлоғи фаоллигининг камайиши, теварак-атрофдаги вокеликдан алоқанинг узилиши уйқунинг энг доимий ва муҳим белгиларидир. Организмнинг ташқи олам билан алоқаси одатда тез, гўё тусатдан узилади ва худди шундай зудлик билан тийракликка алмашинади, яъни нерв тизимининг фаоллиги ва унга алоқадор адекват контакт – организмнинг теварак-атрофдаги муҳит билан алоқаси тикланади. Уйқу вақтида олий нерв фаолиятида ва сенсомотор соҳада айниқса кескин ўзгаришлар рўй беради ва бу вақтда олинган электроэнцефалограмма ўзгаришлари характерлидир. Тийраклик ҳолатидан уйқуга ўтганда, пўстлоқ ритмлари секинлашади, электроэцефалограммада тийраклик ҳолатига хос бўлган илдам бета-ритм ўрнига юксак амплитудали альфа-, бета- ва дельта- тебранишлар пайдо бўлади. Аммо сўнгги вақтда чуқур уйқунинг шундай шакллари тасвир этилдики, унда электрэнцефалограммада секин ритмлар ўрнига паст амплитудали, юксак частотали тебранишлар пайдо бўлади, бу тебранишлар эса тийраклик вақтидаги тебранишларга ўхшайди. Кейинчалик бу ҳолатнинг туш кўришга боғлиқлиги исботланди. Чуқур уйқу вақтида мускул тонусининг пасайганлиги яққол кўринади. Ўтирган ҳолда ухлаб қолган кишининг уйқудан илгари қўлида ушлаб турган нарсалари тушиб кетишига, боши кўкрагига энгашиб қолишига, танаси эса пастга тушишига сабаб шу. Аммо мускулларнинг бўшашуви ва тонусининг пасайиши уйқунинг доимий ва муқаррар компонентлари эмас, хатто нормал уйқу вақтида турли ҳаракатлар бажарилиши мумкин, масалан, ўтириб ухлаб қолганда муайян ҳолат узоқ сақланиши мумкин. Гипнотик уйқунинг баъзи шаклларида, масалан, католептик уйқуда мускуллар тонуси хатто кескин даражада ошиб кетади. Сезувчанликнинг ҳамма турлари – кўрув, эшитув, таъм билиш, хидлаш ва тери сезувчанлиги жуда ҳам пасаяди. Ухлаётган кишида бирон реакцияни юзага чиқармок учун тийраклик давридагига нисбатан кучлироқ таъсиротни қўллаш талаб қилинади. Уйқу вақтида рефлектор функция кескин даражада сусайганлиги қайд қилинади. Шартли рефлекслар тормозланган, шартсиз рефлекслар анча сусайган бўлади. Бу рефлексларнинг таъсирот бўсағалари анча ошади, латент даври узаяди.
Уйқу манзарасида сенсомотор ўзгаришлар вегетатив функцияларнинг ўзгаришига нисбатан устун бўлиб чиқади. Тинч, чуқур уйқу вақтида нафас олиш сийрак, текисроқ бўлади, газлар алмашинуви, асосий алмашинув бир мунча сусаяди, юрак уриши сийраклашади, артериал босим пасаяди, буйракларда сийдик камроқ ҳосил бўлади.
Тунги уйқу вақтида одамнинг тана ҳарорати пасаяди. Бу уйқунинг қандай бўлмасин тўғридан-тўғри специфик таъсирига бевосита боғлиқ эмас. Одам гавда ҳароратининг суткалик ўзгаришлари — кечаси пасайиши ва кундузи кўтарилиши уйқу келмаганда ёки тартиби бузилганда, кундузи ухлаб, кечаси ухламаганда ҳам кузатилади.
Уйқунинг бир неча тури бор: 1) кеча-кундузги даврий уйқу, 2) даврий мавсумий уйқу, 3) наркотик уйқу, 4) гипнотик уйқу, 5) патологик уйқу. Уйқунинг биринчи икки тури физиологик уйқу турлари, қолган уч тури эса, организмга махсус нофизиологик таъсирлар оқибати ҳисобланади. Масалан, наркотик уйқу эфир ёки хлороформ буғларини нафасга олиш, организмга алкаголь, морфин ва бошқа кўпгина моддаларни киритиш, электр токи билан узлуксиз таъсир этиш (электронаркоз) ва бошқа кўпгина таъсирлар натижасида юзага чиқади.
Патологик уйқу турлари кўп. Масалан, мия анемиясида – қон таъминоти етарли бўлмаганда, мия қисилганда, катта ярим шарларда ўсма пайдо бўлганда, мия стволининг баъзи кисмлари зарарланганда патологик уйқу келиб чиқади. У кўп кунлар, хафталар, ойлар хатто йиллаб давом этиши мумкин. Ўта кучли руҳий кечинмалар, хиссий зуриқиш ва бошқа баъзи сабаблар билан боғлиқ летаргик уйқу ҳам шулар қаторидандир.
Гипнотик уйқу — уйқуга эҳтиёж борлигини ишонтирадиган таъсирловчи таъсирида вужудга келиши мумкин. Бу уйқу даврида киши теварак – атрофдаги олам билан қисман алоқа қилиши, сенсомотор фаолият сақлангани ҳолда мия пўстлоғи ихтиерий фаоллиги йўқолиши мумкин. Бу даврда мускуллар тизими, нерв марказлари хаддан ташқари сусайиш, тормозланиш ҳолатида, шунингдек қўзғалиш ҳолатида бўла олади.
Вояга етган одамда уйқунинг монофазали типи ёки камдан-кам холларда дифазали (бир кеча-кундузда икки марта) типи кузатилади, болада уйқунинг полифазали типи учрайди. Чақалоқлар кунига 21 соатгача, 6 ойликдан бир ёшгача 14 соат, 4 ёшли бола 12 соат, 10 ёшда 10 соат, катта ёшдаги одам 7-8 соат ухлайди. Демак, одамнинг уйқуга бўлган эҳтиёжи ёшга боғлиқ.
Бир неча кун давомида уйқудан колиш, уйқуга эҳтиёжини оширади. Бу уйқу истагини ихтиёрий қайтариб бўлмайди, фақат оғритувчи кучли таъсиротлар, масалан, игна санчиш, электр таъсири билан уйқуни қочириш мумкин. 60-80 соат уйқудан қолинганда руҳий реакциялар тезлиги камаяди, ақлий ишдан тез чарчаш, ишни аниқ бажара олмаслик кузатилади. Сурункали уйқусизликда вегетатив функциялар унча ўзгармайди, ҳарорат бир оз пасаяди, томир уриши секинлашади.
Уйғоқлик ҳолатидан уйқуга ўтиш аста-секин эмас, балки бир зумда содир бўлади. Буни электроэнцефалограмма (ЭЭГ) да кўриш мумкин. Уйғоқ бўлган катта ешли одамнинг ЭЭГда частотаси 13 Гц дан юқори бўлган кичик амплитудали тўлқинлар (бета-ритм) қайд қилинади.
Кўзини юмиб, осойишта ўтирган одамнинг ЭЭГси 8-12Гцли. Кичик амплитудали тўлқинлардан, яъни альфа-ритмдан иборат бўлиб, уйқунинг биринчи босқичи ҳисобланади. Одам ухлаши билан тўлқинлар частотаси 3-7 Гц бўлган тета-ритм пайдо бўлади (иккинчи босқич). Учинчи босқичда уйқу чуқурлашади, тета-ритмга 12-15Гцли 1 с давом этадиган “уйқу дуклари“ қўшилади. Уйқунинг янада чуқурлашганида юқори амплитудали 0,5-2Гц частотага эга бўлган тўлқинлар — дельта-ритм қайд қилинади (тўртинчи босқич).
Уйқунинг бешинчи босқичида ЭЭГ да юқори частотали, кичик амплитудали тўлқинлар пайдо бўлади, мия пўстлоғининг электр фаоллиги десинхронизацияга учрайди. Шу билан бирга кўз соққаларининг тез ҳаракатланиши кузатилади. Бу вақтда ухлаб етган одам уйғотилса, у туш кўраётганини айтади. Уйқунинг бу босқичи уйқунинг тез даври ёки туш кўриш даври дейилади. Бундан олдинги босқичлар секин уйку давридир.
Секин ва тез уйқулар даврий бўлиб, ҳар бир ярим соатда такрорланади. Катта ёшли одам 7,5 соат ухлаганда 1,5-2 соатни тез уйқуда, қолган 5,5-6 соатни секин уйқуда ўтказади. Чуқур секин уйқу фақат одамга хос. Уни одамзод уй-жой кўриб, ўзини тунда турли хавфлардан сақлаш имкониятига эга бўлганидан кейин орттирган. Секин уйқу даврида баъзи одамлар уйқусираб юришади, бу – сомнамбулизмдир.
Уйқу механизмини тушунтириб беришга қаратилган бир неча назриялар мавжуд. З. Фрейд фикрича уйқу одамнинг ўз ички дунёсига чуқурлашиб кетиш мақсадида ташқи дунё билан онгли алоқани узиб қўйиш ҳолатидир. З.Фрейд бўйича уйқунинг биологик масади дам олишдир.
Уйқунинг гуморал назарияси одамнинг ухлашини организмда уйғоқлик вақтида йиғилган метаболизм маҳсулотлари ва баъзи бошқа физиологик фаол моддалар таъсири билан боғлайди. Бир кеча-кундуз давомида ухламаган итнинг қонини одатдагидай ухлаган ва шу лахзада уйғоқ бўлган иккинчи итга қуйилса, иккинчи ит ухлаб қолади. Уйқуни келтириб чиқарадиган гуморал омилларга гипноген ёки гипнотоксинлар деб ном берилган. Ҳозирги замон маълумотларига кўра махсус пептидлар, жумладан “дельта-уйқу ” пептиди аниқланган. Мияда серотонин миқдорининг ортиши тез уйқу даврини узайтиради. Катехоламинларнинг бедорлик ҳолатини сақлаш учун зарурлиги исботланган. Аммо гуморал омиллар уйқу механизмини тўла-тукис тушунтириб бера олмайди. Қон айланиши тизими умумий, нерв тизимлари мустақил бўлган экизаклардан ҳар бири турли вақтларда ухлаши, яъни бири ухлаганда, иккинчиси уйғоқ бўлиши мумкин.

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish