Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси



Download 0,68 Mb.
bet138/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Вестибуляр анализатор
Вестибуляр сенсор система кўрув ва соматосенсор анализаторлар билан биргаликда одамнинг фазони чамалашида етакчи роль ўйнайди. Вестибуляр анализатор рецепторлари МНТ га бошнинг ер сатхига нисбатан ҳолати, бошнинг тўғри чизиқли ва айланма ҳаракатларида тезланишнинг йўналиши ва катталиги ҳамда гавда тебранишлари (вибрация) тўғрисида ахборот етказиб туради. Бир текис ҳаракат қилганда ёки тинчлик ҳолатида вестибуляр рецепторлар қўзғалмайди. Вестибулорецепторлардан келган импульслар скелет мушаклари тонусини қайта тақсимлайди ва гавда мувозанатини таъминлайди.
Вестибуляр анализаторнинг четки қисмини чакка суяги пирамидасида жойлашган ички қулоқ лабиринтидаги вестибуляр аппарат ташкил этади. Бу аппарат дахлиз ва учта яримойсимон каналлардан иборат. Яримайланма каналлар ўзаро перпендикуляр фронтал, сагитал ва горизонтал текисликларда жойлашган. Ҳар бир каналнинг бир учи кенгайган-ампула ҳосил қилган. Яримайланма каналлар ампулаларида ва парда лабиринтининг дахлиз қисмидаги sacculus ва utriculus да отолитлар аппарати жойлашган. Бу аппарат асос мембрана, таянч ва тукчали рецептор ҳужайралар, отолитли мембрана ва отолитлар –кальций карбонати ва фосфати кристалларидан иборат. Бошнинг фазодаги ҳолати ўзгарганда мембрана билан рецептор тукчалари сирганишининг кучи ва йўналиши ўзгаради. Тукчалар букилиши натижасида уларда рецептор потенциали вужудга келади ва синапслар орқали (ацетилхолин ёрдамида) вестибуляр нерв толаларининг учларига ўтказилади.
Отолитлар аппаратидаги рецептор ҳужайралар иккиламчи сезувчи механорецепторлардан иборат. Рецептор ҳужайраларнинг эндолимфа томонга чиккан қисми тукчалар билан тугайди. Парда лабиринтидаги эндолимфа анча қуюқроқ бўлиб, унинг ёпишқоқлиги сувникидан 2-3 маротаба ортиқ. Дахлиздаги тукчали ҳужайраларнинг қўзғалиши отолитлар мембранасининг тукчалар устида сирганиши, яъни тукчалар букилиши оқибатидир. Бурчакли тезланишларда эндолимфа ҳаракатланиши туфайли тукчалар бир томонга букилганда тукчали ҳужайралар қўзғалади, эндолимфа қарама-қарши томонга ҳаракатланганда тукчали ҳужайралар тормозланади. Бу ҳодиса шу билан тушунтириладики, тукчалар мембранасидаги ион каналларнинг механик бошқарилиши тукчанинг қайси йўналишда букилишига боғлиқ. Тукчаларнинг бир томонга силжиши каналларни очиб, тукчали ҳужайра деполяризациясига олиб келади, қарама-қарши томонга силжиш эса каналларнинг епилиши ва рецепторнинг гиперполяризациясини келтириб чиқаради. Дахлиз ва ярим айланма каналлар ампулаларидаги тукчали ҳужайраларда генерация қилинадиган рецептор потенциали ацетилхолин медиатори воситасида синапслар орқали вестибуляр нерв толаларини фаоллаштиради.
Вестибуляр анализатор ўтказувчи йўлларининг биринчи нейронларини вестибуляр тугундаги биполяр нейронлар ташкил этган. Бу нейронларнинг периферик ўсимталари рецептор ҳужайралар билан боғланган, марказий усимталари дахлиз (VIII жуфт бош мия ) нерви таркибида узунчоқ миядаги вестибуляр ядролар – Бехтерев, Дейтерс, Швальбе в.б. (иккинчи нейронга) боради. Бу ядролардан импульслар кўрув думбоғларига (учинчи нейрон), мияча, кўзни ҳаракатлантирувчи мушаклар ядролари, қарама-қарши томондаги вестибуляр ядроларга, орқа мия бўйин сегментларидаги мотонейронларга, вестибулоспинал йўл орқали ёзувчи мускуллар мотонейронларига, ретикуляр формацияга ва гипоталамусга боради. Кўрсатилган алокалар орқали (онг иштирокисиз) тана мувозанатининг автоматик назорати амалга оширилади. Гавданинг фазодаги ҳолатининг онгли тахлили учун вестибуляр анализаторнинг марказий бўлими – орканги марказий пуштада тугалланадиган таламо-кортикал проекциялар жавобгардирлар. Тана вазиятини баҳолаш билан боғлиқ бўлган тоник реакцияларни сақлаш ҳақидаги ахборот вестибуло-мияча-таламик йўл орқали олдинги марказий пуштадаги пўстлоқ ҳаракат марказига келади.
Мутлақ тинчлик ҳолатида ҳам вестибуляр нервдан спонтал импульслар ёзиб олинади. Нервдаги импульслар частотаси бошни бир томонга айлантирганда ошади, иккинчи томонга айлантирганда камаяди.
Вестибуляр ядроларнинг нейронлари турли манбалардан келувчи ахборотни синтезлайди, яъни қўл-оёқлар ҳолати ўзгарганда, гавда айлантирилганда, ички аъзолардан сигналлар келганда фаоллашади. Бу вақтда улар турли ҳаракат реакцияларини назорат қиладилар ва бошқарадилар. Вестибуляр анализатор қўзғалиши натижасида вужудга келадиган рефлекслар уч гуруҳга бўлинади: вестибуло-мотор, вестибуло-вегетатив ва вестибуло-сенсор.
Вестибуло-мотор рефлекслар вестибуло-спинал ва вестибуло-кўзни ҳаракатлантирувчи реакциялар натижасидир. Вестибулоспинал таъсирлар вестибулоретикуляр ва руброспинал йуллар орқали орқа мия сегментлари нейронлари импульсациясини ўзгартиради. Шу йўллар билан скелет мушаклари тонуси динамик қайта тақсимланади ва мувозанат сақланади. Бунда мияча реакцияларнинг фазали ҳаракатери учун жавобгардир.
Вестибуляр кўзни ҳаракатлантирувчи рефлекслар (куз нистагми) кўзнинг айланиш йўналишига қарама-қарши томонга секин ритмик ҳаракати ва кўзнинг уни алмаштирувчи орқага сакрашидан иборат. Кўз нистагмининг пайдо бўлиши характеристикаси авиация, денгиз ва космик тиббиётда вестибуляр аппарат ҳолатининг муҳим кўрсаткичлари сифатида кенг фойдаланилади.
Вестибуло-вегетатив реакцияларга юрак- томир тизими, меъда-ичак йуллари в.б. жалб этилади. Вестибуляр аппарат кучли ва узоқ муддат таъсирланганда ҳаракат касаллиги деб номланган патологик симптомокомплекс келиб чиқади, бунга денгиз касаллиги мисол бўла олади. Бунда юрак ритми ўзгаради (тезлашади, кейин сийраклашади), томирлар тораяди, кейинчалик кенгаяди, меъда ҳаракатлари кучаяди, бош айланади, кўнгил айнийди, одам қусади.
Бош айланиши, кўнгил айниши, ориентировканинг бузилиши каби реакциялар вестибуло-сенсор рефлекслар номи билан бирлаштирилади.



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish