Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси



Download 0,68 Mb.
bet135/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Ранг кўриш
Турли нарсалардан сочиладиган ёки қайтадиган, тўлқин узунлиги 400 дан 800 нм гача бўлган ёруғлик нурларини одам куради. Тўлқин узунлиги ҳар хил бўлган нурлар ҳар хил рангли нарсалар деб идрок қилинади. Инфрақизил ва ультрабинафша нурларни одам кўрмайди. Оқ ранг бир талай рангларнинг аралашуви натижасидир. Ранглардан бир жуфти: қизил ва кўк, сариқ ва кўкни аралаштириб оқ ранг ҳосил қилиш мумкин.
Ранг сезиш ҳақида турли назариялар бор. Уч компонентли назария улар орасида кўпроқ тан олинган. Бу назария тўр пардада ранг сезадиган колбачаларнинг уч типи бор дейди. Бу назария тўғрисида М. В. Ломоносов айтган, кейинчалик 1801 й. Г. Юнг таърифлаб берган ва уни Г. Гельмгльц ривожлантирган. Бу назарияга кўра, баъзи колбачаларда қизил рангни сезадиган модда, иккинчи хил колбачаларда яшил рангни сезадиган, учинчи колбачаларда бинафша рангни сезадиган модда бор. Ҳар қандай ранг учаласига ҳам таъсир этади, аммо турли даражада. Кўрув нейронлари бу қўзғалишларни суммациялайди ва улар пўстлоқка ётганда у ёки бу ранг сезгиси пайдо бўлади.
Уч компонентли назария электрофизиологик тадқиқотларда тасдиқланган ва ранг патологиясини тушунтира олади.
Асримизнинг олтмишинчи йилларида ўтказилган тажрибалар колбачаларни улардаги нур ютувчи пигментига қараб чиндан ҳам уч турга бўлинишини кўрсатди. Уларнинг бири энг кўп миқдорда қизил, тўлқин узунлиги 560 нм бўлган нурларни, иккинчиси тўлқин узунлиги 530 нм бўлган яшил, учинчиси тўлқин узунлиги 430 нм бўлган бинафша нурни ютиш қобилиятига эга.
Колбачаларнинг қўзғалиш даражаси ютилган нур энергиясига боғлиқ. Қизил ранг “қизил” колбачаларни кучли қўзғатиш билан бирга “яшил” ва “бинафша” колбачаларни ҳам маълум даражада қўзғатади. Худди шундай яшил ранг “яшил” колбачаларни кучли қўзғатиб, маълум даражада “қизил “ ва “бинафша” колбачаларга таъсир қилади в.ҳ. Колбачалар фаолланиши даражасидаги фарқ турли ранг сезишнинг асосидир.
Спектри кенг ёруғлик, масалан, қуёш нури, уч турдаги колбачаларни деярли бир даражада қўзғатади, шунинг учун рангсиз “оқ” бўлиб кўринади.
Кўп жиҳатдан қониқарли бўлган ранг кўришнинг уч компонентли назарияси баъзи бир психофизиологик кузатишлар натижасини тушунтира олмайди. Масалан, яшил халқа қамраб олган кўлранг доирага қарасак, доира қизил бўлиб кўринади. Физика қонунлари бўйича кулранг доира атрофида қандай халқа бўлмасин, бу доирадан қайтарилган нурлар спектри ўзгармайди. Ёки нима учун ҳаворанг ва сариқ ранглар, қизил ва яшил ранглар аралашганида бири иккинчисининг йўқолишига, оқ ранг ҳосил бўлишига олиб келади?
Бу фактларни тушунтириш учун Э.Геринг уч оппонент (контраст) назариясини таклиф қилди. Бу назария бўйича сариқ, ҳаво ранг, яшил ва қизил асосий ранглар ҳисобланади. Бу тўртта ранг антагонистик механизмлар ёрдамида яшил - қизил ва сариқ-ҳаворанг жуфтларга боғланган, учинчи жуфтни оқ-қора ранглар ташкил этган.
Жуфтларни ташкил қилувчи ранглар қарама-қарши (оппонент) ранглар ҳисобланади ва шунинг учун яшил-қизил, ҳаворанг-сариқ ранглар бўлмайди.
Геринг назарияси бўйича, асосий рангларнинг ўзаро таъсири колбачаларда эмас, антогонистик муносабатда бўлган нейронлар поғонасида юзага чиқади. Маълум нейронни яшил ранг қўзғатса, қизил ранг уни тормозлайди. Бундай нейронлар борлиги бевосита тажрибаларда кўрсатилган, баъзи ранг кўрувчи умуртқали ҳайвонларнинг тўр пардасида “қизил-яшил” горизонтал ҳужайралар топилган. Уларнинг рецептив соҳасига тўлқин узунлиги 400-600нм булган (яшил) нур билан таъсир килинса,нейрон мембранаси гиперполяризацияга учрайди(нейрон тормозланади), таъсир килувчи нурнинг тўлқин узунлиги 600 нм дан юкори булса,деполяризация ривожланади (нейрон қўзғалади ).Ганглиоз ҳужайралар каватида ва латерал тизза танада ҳам ўзига хос рангни фарқловчи нейронлар бор.
Бир вақтлар ранг кўришнинг уч компонентли ва Герингнинг оппонент ранглар назариялари қарама-қарши ҳисобланарди. Ҳозир бу назарияларнинг бири иккинчисини тўлдиради, десак тўғри бўлади. Уч компонентли назария рецепторлар поғонасидаги ҳодисаларни яхши тушунтирса, Геринг назарияси кўрув тизимининг юқори погонаси, нейронлар ўртасидаги ҳодисаларни тушунтиради.
Одамнинг алоҳида рангларни ажрата олмаслигини, яъни қисман ранг кўрликни XVIII асрда физик Дальтон баён қилган, унинг ўзида шундай хасталик бор эди. Бу ҳодиса дальтонизм деб аталади. Барча эркаклардан 8% да бир қадар дальтонизм бор. Дальтонизм эркакларнинг жинсни белгиловчи Х-хромосомасида муайян генлар йўқлигидан келиб чиқади. Дальтонизм колбачаларда ранг сезувчи моддалардан биронтаси ёки барчаси бўлмаслиги натижасидир. Дальтонизм билан хасталанган одам баъзи касбларда, масалан транспорт хайдовчиси бўлиб, ишлаши мумкин эмас.
Қисман ранг кўрликнинг уч хили тафовут қилинади. Баъзи одамлар қизил рангни кўрмайдилар, бундай хасталик протанопия дейилади. Бундай “қизил кўрларга” ҳаворанг нурлар рангсиз бўлиб кўринади. Дейтранопияга учраган шахслар (“яшил кўрлар”) яшил рангни тўқ қизил ва ҳаво рангдан ажрата олмайдилар. Тританопияда одам ҳаво ранг ва бинафша рангни кўрмайди. Тўлиқ ранг кўрлик – ахромазия ҳам учрайди. Бундай нуксони бор одамларда учала турдаги колбачалар бўлмайди ёки шикастланган бўлади. Улар ёруғ дунёни оқ-қора тасвирда кўрадилар.
Кўриш ўткирлиги ёки кўз қуввати кўз пайқай оладиган икки нуқта ўртасидаги энг кичик масофа билан аниқланади. Нормал кўз 1градус бурчак остидаги икки нуқтани ажрата олади. Максимал куриш ўткирлигига сариғ доғ эга. Ундан четлашганда кўриш ўткирлиги пасаяди. Кўриш ўткирлиги махсус жадваллар ёрдамида аниқланади. Бу жадваллар бир неча қатор харфлардан ёки чала халқалардан таркиб топган. Ҳар бир қатор қаршисида нормал кўз уни неча метр масофадан кўриши кераклиги езилган. Меъердаги кўриш ўткирлиги бир деб белгиланади. Кўриш ўткирлиги кўзнинг кўрилаётган объект алоҳида деталларини ажрата билиш максимал қобилиятини белгилайди.
Кўзни бирон нарсага тикканда унинг тасвири сариғ догга тушади ва уни биз марказий кўриш билан кўрамиз. Предметнинг тасвири тўр парданинг бошқа қисмларига тушганда у периферик кўриш билан кўрилади. Кўзни бир нуқтага тиккан вақтда кўринадиган нуқталар йиғиндиси кўрув майдони деб аталади. Кўрув майдонининг чегаралари периметр номли асбоб билан ўлчанади. Рангсиз нарсаларни кўриш майдони рангли нарсаларни кўриш майдонидан катта бўлиб, унинг чегаралари пастдан 70 градус, юқоридан 60 градус, ичкаридан 60 градус ва ташқаридан 90 градус. Одамнинг иккала кўзи кўрув майдонлари қисман устма-уст тушади, бу эса фазо чуқурлигини идроқ қилишда катта аҳамиятга эга.
Фазо чуқурлигини идроқ этиш ва объектгача бўлган масофани баҳолаш бир кўз билан (монокуляр) кўришда ва икки кўз билан (бинокуляр) кўришда мумкин. Бинокуляр кўришда масофа аниқроқ кўрилади.
Монокуляр кўришда яқин масофаларни аниқлаш жараёнида аккомодация ҳодисаси бир оз аҳамиятга эга. Масофани баҳолашда предмет кўзга қанча яқин бўлса, унинг тўр пардадаги тасвирининг шунчалик катта бўлиши ҳам муайян моҳиятга эга.
Одам бирон нарсани икки кўз билан кўрганда иккала кўз тўр пардасига иккита тасвир тушишга қарамай икки нарса деган таассурот ҳосил бўлмайди. Икки кўз билан кўрганда барча нарсаларнинг тасвирлари тўр парданинг тегишлича мос қисмларига тушади ва одамнинг тасаввурида бу икки тасвир қўшилиб, битта бўлиб қолади. Бир кўз ён томондан озгина босилганда тўр пардалардаги мослик бузилганлиги учун нарса кўзга иккита бўлиб кўрина бошлайди. Иккала тўр пардадан келаетган сигналларнинг бир нерв таассуротига бирлашуви ёки қўшилиши бирламчи кўрув пўстлоқ марказида содир бўлади. Кўрув тизимининг юксак бўлимларида иккита тахлил тизими ўзаро параллель фаолият кўрсатиб туради: бири предметнинг фазодаги ўрнини аниқлайди, иккинчиси унинг белгиларини тасвир этади. Параллель жараёнларнинг ниҳоявий натижалари интеграцияланади ва ташқаридаги борликнинг тугалланган кўрув образи пайдо бўлади.

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish