Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси



Download 0,68 Mb.
bet132/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Рефракция аномалиялари
Кўзда нур синиши (рефракция) нинг икки аномалияси мавжуд: яқиндан кўриш ёки миопия ва узоқдан кўриш - гиперметропия. Бу аномалиялар одатда оптик тизимнинг нурларни етарлича синдира олмаслигидан эмас, балки кўз соққасининг узунлиги ўзгарганлиги оқибатида келиб чиққан.
Кўзнинг бўйлама ўқи хаддан ташқари узун бўлса, асосий фокус тўр пардада эмас, унинг олдида, шишасимон жисмда бўлади. Бундай кўз яқиндан кўрувчи (миопик) кўз деб аталади. Миопик кўзда равшан кўришнинг узоқ нуқтаси чексизликда эмас, анча яқинда бўлади. Яқиндан кўрувчи киши узоқни равшан кўриш учун ботик кўзойнак тақиши керак, Ботик линза гавҳарнинг нур синдириш кучини камайтиради ва тасвирни тўр пардага туширади.
Узоқдан кўриш – гиперметропияда кўзнинг бўйлама ўқи калта, шу сабабли узоқдаги нарсалардан келаётган параллель нурлар тўр парда орқасида тўпланадилар. Рефракциянинг бу камчилигини аккомодация, яъни гавҳар кабариклигини кучайтириш орқали бартараф этиш мумкин. Шунинг учун узоқдан кўрувчи кишида киприксимон мушаклар нафақат яқинга қараганда, балки узоққа қараганда ҳам қисқаради.
Узоқдан кўрувчиларда равшан кўришнинг энг яқин нуқтаси кўздан узоқлашган бўлади. Бундай кишилар китоб ўқиш учун икки томони кабарик кўзойнак тақадилар.
Рефракция аномалияларига астигматизм, яъни турли йўналишдаги нурларнинг (масалан, горизонтал ва вертикал меридианалар бўйича) турлича синдирилиши ҳам киради. Барча одамлар оз-моз астигматиклар, шунинг учун астигматизм кўзнинг оптик асбоб сифатида такомиллашмаганлиги оқибатидир. Шоҳ парда аниқ сферик юза эмас, у турли йўналишда турлича эгрилик радиусиг эга. Астигматизм юксак даражада бўлса, кўз олдига цилиндрик шишалар жойлаштирилади.


Қорачиқ рефлекслари
Кўз ўз ичига тушадиган ёруғлик нурларини ўтказади. Қорачиқ фақат марказий нурларни ўтказиб, тўр пардага нарсаларнинг равшан тасвири тушишига ёрдам беради.
Камалак парда мушаклари қорачиқ катталигини ўзгартириш орқали кўзга тушадиган ёруғлик тутамини бошқариб туради. Кундузги кўриш шароитида қорачиқ оптимал диаметри 2,4 мм дир. Кучли ёруғда қорачиқ тораяди – диаметри 1,8 мм бўлади. Қоронғида эса қорачиқ кенгаяди, диаметри 7,5 мм гача ошади. Шундай қилиб, қорачиқ диаметрининг ўзгариши ёруғлик оқимини 17 маротаба ўзгартиради. Қорачиқнинг муҳит ёритилиши ўзгаришига реакцияси адаптация характерига эга, чунки у муайян даражада тўр парда еритилишини стабиллайди. Кўзни беркитиб, ёруғлик туширилмаса, сўнг кўз очилса, қоронғида кенгайган қорачиқ рефлектор тез тораяди ( “қорачиқ рефлекси”).
Камалак пардадаги халқасимон мушак кўзни ҳаракатлантирувчи нерв таркибидаги парасимпатик толалардан нервланади ва қорачиқни торайтиради. Радиал мушакка симпатик нервлар келади ва бу мушак қорачиқни кенгайтиради. Шунга мос ҳолда ацетилхолин ва эзерин қорачиқни торайтиради, адреналин кенгайтиради. Симпатик тизим қўзғалиши билан кечадиган эмоциялар (қўрқув, жахл) да ва оғриқдан қорачиқ кенгаяди. Қорачиқ кенгайиши қатор патологик ҳолатлар белгисидир. Қорачиқ оғриқдан келиб чиққан шок ва гипоксияда ҳам кенгаяди, шунинг учун наркоз вақтида қорачиқ кенгайиши гипоксиядан дарак беради ва ҳаёт учун хавфлидир.
Яқиндаги нарсаларга қараганда аккомодация ва иккала кўз кўрув ўқлари ўзаро яқинлашуви (конвергенцияси) билан биргаликда қорачиқ ҳам тораяди.
Иккала кўз қорачиги соғлом кишиларда бир хил катталикда бўлади. Бир кўз ёритилганда иккинчи кўз қорачиги ҳам тораяди. Бундай реакция хамдўстлик реакцияси дейилади.



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish