Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси



Download 0,68 Mb.
bet141/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Оғриқ сезувчанлиги
Асосий беш сезги кўрув, эшитув, таъм билув, хид билув, тактил сезгилардан ташқари оғриқ олтинчи сезги дейилади. Кўрсатилган беш сезги орқали организм атрофдаги борлик тўғрисидаги ахборотни қабул қилса, оғриқ сезгиси организмга ҳам ички, ҳам ташқи муҳит тўғрисида ахборот етказиб беради. Ч. Шеррингтон фикрича оғриқ организм бир бутунлигининг бузилиши ҳақида хабардор қилиш даражасида бўлганда ”мақсадга мувофиқдир”. Ахборот эътиборга олиниб оғриқ салбий кечинмага айланганда уни бартараф этиш чоралари кўрилиши лозим.
Халқаро экспертлар қумитаси таъбири бўйича оғриқ-тўқима хакикий ёки потенциал шикастланиши билан боғлиқ нохуш сенсор ва эмоционал кечинмадир.
Оғриқ ёки ноцицептив сезувчанлик организм ҳаёти учун муҳим аҳамиятга эга, чунки ҳар қандай хаддан ортиқ кучли ва зарарли омиллар таъсир этганда хавф-хатар тўғрисида сигнал беради. Кўпчилик касалликлар симптомокомплексида оғриқ патологиянинг биринчи белгиларидан бири, баъзан бирдан-бир белгисидир. Юнонлар оғриқни “соғликни қўриқловчи ит“ деб атаганлар.
П.К.Анохин таъбири буйича, оғриқ одамнинг ўзига хос психофизиологик ҳолати бўлиб, организмда органик ёки функционал ўзгаришлар келтириб чиқарувчи жуда кучли ёки емирувчи стимуллар таъсири натижасидир.
Зарарли омилдан организмни ҳимоя қилиш учун оғриқ турли функционал тизимларни сафарбар этади ва ўз ичига онг, сезгилар, хотира, мотивация, вегетатив, соматик ва хулқ реакциялари, эмоцияларни олади.
Оғриқнинг кучи (интенсивлиги) фақат стимул кучига боғлиқ бўлмасдан, одамнинг диққати қанчалик унга қаратилганига ҳам боғлиқ. Диққатни бошқа нарсага жалб қилиш баъзан оғриқни кучсизлантиради, стресс вақтида эса оғриқ сезилмаслиги мумкин. Пайдо бўлиш жойига қараб соматик ва висцерал, юзаки ва чуқур оғриқ ажратилади. Бош оғриғининг 20 га яқин тури бор.
Терида пайдо бўлган оғрик юзаки, мушаклар, суяклар, буғинлар ёки бириктирувчи тўқимадаги оғриқ чуқур оғриқ дейилади. Юзаки оғриқ ўткир, тез, аниқ локализацияланган, тез адаптацияланувчан, ўтмас, адаптацияланмайдиган, қисқа вақтли, узоқ муддатли в.ҳ. бўлиши мумкин.
Чуқур соматик оғриқ аксарият ўтмас, локализациясининг аниқланиши қийин, атрофдаги тўқималарга тарқалиб кетувчи бўлиши мумкин.
Висцерал оғриқ ички аъзоларда пайдо бўлади, масалан коронар қон айланиши бузилганда юракдаги оғриқ, буйраклар жоми чўзилганда буйраклардаги оғриқ.
Оғриқ сезгисини келтириб чиқарувчи асосий икки сабаб ажратилади. Биринчиси – қопловчи тўқималар (тери) бутунлигининг бузилиши, бундай вақтда кўпинча соматик оғриқ пайдо бўлади. Иккинчи сабаб – тўқималар кислород билан таъминланиши даражасининг ўзгариши, тўқималар гипоксияси ва унинг оқибатида Н+ ионларининг йиғилиб, аъзодаги рецепторларга таъсир этиши (масалан, миокард ишемиясида юракда сезиладиган оғриқ).
Водород ионларининг йигилиб колишидан ташкари К+ ионларининг кўпайиши, брадикинин, гистамин, соматостатин, Р-модда, в.б. ҳам оғриқ сезгисини келтириб чиқаради, бу моддалар ноцицептив омиллар номини олган. Простагландинлар холинорецепторларнинг ноцицептив омилларга нисбатан сезувчанлигини оширади. Аспирин, амидопирин, аналгин каби оғриқсизлантирувчи дориларнинг таъсири простагландинлар синтезини блокада қилишдан иборат.
Ички аъзоларнинг огритувчи таъсирланиши мазкур аъзонинг ўзи билан бирга тананинг бу аъзодан анча узоқдаги ва юзаки қисмларида ҳам оғриқни келтириб чиқариши мумкин. Бундай оғриқ акс эттирилган оғриқ дейилади. Бундай оғриқ орқа мия киритма нейронида ички аъзодан ва терининг муайян худудидан келаётган афферент толаларнинг конвергенцияланиши натижасидир. Бундан ташқари ноцицептив афферент толаларнинг орқа мия муайян сегменти доирасидаги ён шоҳлари (коллатераллари) мавжуд бўлиб, бир толанинг узи ҳам ички аъзо, ҳам терининг унга мос худуди (Захарьин - Гед зонаси) ни нервлайди. Масалан, юракдаги оғриқ чап елка ва чап кўрак соҳасига тарқалади. Мазкур зонадаги тери фаол нукталарига таъсир этиб, аъзодаги оғриқни бартараф этиш мумкин. Акупунктура (игна санчиш) усули мана шунга асосланган.
Қўл ёки оёқда, улар ампутация килингандан сунг пайдо бўлган оғриқка фантом оғриқ дейилади. Бундай оғриқ ампутациядан олдин оғриқ сезилган жойда аксарият сезилади. Фантом оғриқнинг пайдо бўлиш сабаби-оғриқ учун жавобгар бўлган кўрув думбоғи ядроларида ва катта яримшарлар пўстлоғида патологик қўзғалиш учоғининг вужудга келишидир. Эхтимолки, бу оғриқни кесилган нерв учида йиғилган медиатор ёки чандиқнинг нерв учини таъсирлаши бошлаб беради. Суғуриб олинган тишнинг чуқурчасидаги оғриқ ҳам фантом оғриқка мисол бўлади.
Ҳозиргача оғриқни сезадиган махсус рецепторлар ва уларнинг адекват таъсирловчилари борми деган масала хал қилинган эмас. Оғриқни қабул қилиш бўйича икки назария бор: 1) оғриқни сезуви махсус рецепторлар мавжуд (юксак қўзғалиш бўсағали эркин асаб охирлари), 2) оғриқ сезувчи махсус рецепторлар йўқ ва ҳар бир рецепторнинг хаддан ортиқ кучли таъсирланишидан оғриқ келиб чиқади.
Оғритувчи таъсиротларда рецепторлар қўзғалишининг механизми аниқланган эмас. Нерв учи соҳасида тўқима рН нинг ўзгариши муҳим деб тахмин қилинади. Ҳужайра шикастланганда ажратиладиган гистамин, протеолитик ферментлар ҳам иштирок этиши мумкин. Оғриқ импульслари С ва А типидаги толалар бўйича марказга етказилади.
Оғриқни шакллантирувчи қўзғалишларни қайта ишлаш жараёни МНТ нинг турли босқичларидаги тузилмалар томонидан амалга оширилади. Ноцицептив тизимнинг уч марказий босқичи ажратилади: 1) орқа мия, 2) ўрта ва оралик мия ретикуляр формацияси, кўрув думбоғлари ва гипоталамус иштироки билан, 3) мия пўстлоғи баландлигида – пўстлоқнинг соматосенсор зонаси ва лимбик тизим.
Оғритувчи таъсиротлар турли-туман рефлектор реакцияларга сабаб бўлади, бу рефлексларда кўпгина аъзо ва тизимлар иштирок этади. Бу реакциялар ўртача бўлганда ҳимоявий ва мослаштирувчи аҳамиятга эга, баъзан оғир патологик оқибатларга, масалан, шок ҳолатига олиб келиши мумкин. Оғриқ таъсири остида кўпинча симпатик асаб тизими қўзғалади, буйрак усти безидан адреналин ва гипофизнинг орқа булагидан гормонлар кўпроқ ажратиб чикарилади. Натижада мушаклар тонуси ошади, юрак уриши ва нафас тезлашади, қон томирлари тораяди, артериал босим кўтарилади, сийдик ажратилиши ва ҳазм шираларининг секрецияси камаяди, тер чиқарилиши кучаяди, меъда-ичак ҳаракатлари тормозланади, конда канд кўпаяди, гликоген кўпроқ парчаланади, қорачиқлар тораяди в.ҳ.
Ҳайвонлар устида ўтказилган тажрибаларда аникланишича оғриқ синдроми турли қисмларини шакллантиришда МНТ нинг турли қисмлари иштирок этади. Масалан, ретикуляр формация ва адренергик тизим хавф-хатардан қочишни, кўрув думбоғлари, лимбик тизим ва холинергик тизим – кичкиришни, мия пўстлоғи хулқ реакциялари- электродларни тишлаш, ҳимояланишни назорат қилади ва амалга оширади.
Сўнгги йилларда ноцицептив тизим билан бир қаторда антиноцицептив тизим мавжудлиги аниқланган. Бу тизимга кирувчи асаб тузилмалари ноцицептив тизим структуралари билан ёнма-ён жойлашган. Уларга таламуснинг носпецифик ядролари, думли ядро, сув қовури яқинидаги кўлранг модда, желатиноз субстанция ҳужайралари киради. Бу тузилмаларнинг барчасига мия пўстлоғининг иккинчи сенсомотор зонаси таъсир килиб туради. Антиноцицептив тизимга оғриқ сезувчанлик тизими ядроларидаги тормозловчи тузилмалар ҳам тааллуқли. Якинда аниқланган огритувчи таъсиротга жавобан организмда ҳосил бўладиган ва оғриқсизлантирувчи нейропептидлар: эндорфинлар ва энкефалинлар ҳам оғриқка қарши тизимга киради. Эндорфинлар қонга ўтади ва ўз кучини узоқ сақлаб туради, энкефалинлар мияга таъсир қилади ва тезда парчаланади.
1973 йилда опиумга ўхшаган оғриқсизлантирувчи моддалар бош ва орқа мияда топилган ва уларни опиатлар деб номланган. Бу моддалар таъсирига сезувчан бўлган рецепторлар ҳам аниқланган. Опиатларга эндорфинлар - альфа эндорфин, бета эндорфин, гамма эндорфин, лей-энкефалин (лейцин), мет-энкефалин (метионин) ва динорфин киради. Опиатларнинг энг кўп микдори ўрта мия, таргил тана, гипоталамус, гипофиз, таламус, ретикуляр формация ва орқа миянинг желатиноз субстанциясида топилган. Мазкур структураларда мю, сигма, дельта, эпсилон, каппа деб белгиланган рецепторлар ҳам аниқланган. Опиатлардан ҳар бири асосан уз рецептори билан боғланади: морфий мю- рецепторлар билан, энкефалин дельта-рецепторлар билан, эндорфин эпсилон- рецепторлар билан в.ҳ.
Оғриқ сигналлари ўзаро қайта боғланиш орқали бирлашган нейронлар бўйича ўтказилади. Бу боғланишлар туфайли улар импульсларни кучайтириши ва бир-бировини фаоллаштириши мумкин. Қўзғатувчи нейронлар ёнида оғриқ импульслари оқимини кучсизлантирадиган, битирадиган тормозловчи нейронлар жойлашган. Фаолиятлари қарама-қарши бўлган асаб тузилмалари ўзаро ажабланарли даражада мувафиқлаштирилган. Агар четдан келаётган импульслар оқими бутунлай йўқолиб кетса, мия организмга тахдид қилаётган хавф тўғрисида хабарсиз коларди. Ҳар бир сигнал аста-секин кучайиб, мияга кучли оғриқ сифатида етказилганда, ҳар-бир тирналиш катта хавф сифатида қабул қилинган бўлар эди. Шунинг учун тормозловчи нейронлар жуда муҳимдир. Уларнинг доимий ҳамкорлиги туфайли соглом одам мияси конкрет вазиятга мос информацияни олади. Четдан келаётган қўзғалиш хаддан ортиқ ва таъсирланишга ноадекват бўлса, тормозловчи нейронлар уни орқа мияга киришдаек, ёки ундан кейинги ядрода бостиради. Шу билан бирга хақиқий хавф тўғрисидаги сигнал (бу кўп жиҳатдан импульслар оқими характери билан аниқланади) тўсқинчиликсиз, тез утади ва хатто кучайтирилиши мумкин.
Шундай килиб бугунги кунда оғриқнинг уч назарияси яратилган:
1) махсус йўллар назарияси бўйича махсус рецепторлардан махсус йуллар орқали импульслар марказга боради ва оғриқнинг кучи мазкур импульслар оқимининг жадаллигига боғлиқ,
2) «паттерн» - образ назарияси тарафдорлари оғриқнинг махсус йўллари ва рецепторлари йук, оғриқ муайян критик даражадан ошган импульслар катта оқимининг мияга келиши оқибатида пайдо бўлади, деб ҳисоблайдилар,
3) 1965 йилда Р.Мельзак ва Уолл “дарвоза механизми“ назариясини яратдилар. Оғриқ махсус рецепторлардан махсус йуллар орқали келаётган муайян критик даражадан ошган импульслар оқимига миянинг реакциясидир. Бу назария бўйича орқа мия ва таламусда махсус “дарвоза механизми” мавжуд бўлиб, у импульсларнинг ноцицепторлардан миянинг юксак бўлимларига ўтказилишини идора этиб туради. ”Дарвоза” функциясини орқа миядаги II-III қатлам желатиноз субстанция нейронлари ва таламусдаги махсус тормозловчи нейронлар бажаради. Бу нейронлар қўзғалганда ноцицептив импульслар ўтказилишини тормозлайдилар. Мана шу нейронлар мажмуаси антоноцицептив тизимни ташкил этади.
Клиникада оғриқни бартараф этиш учун кўпгина махсус моддалар – анальгетиклар ва наркотиклар ишлатилади. Таъсир этиш жойига караб улар маҳаллий ва умумийга бўлинади. Махаллий оғриқсизлантирувчи новокаин оғриқ сигналларининг асаб толаларидан ўтказилишини тўхтатади. Умумий анестетиклар (масалан, эфир) ретикуляр формация ва мия пўстлоғи орасида импульс ўтказилишини блокада қилади.



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish