Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси



Download 0,68 Mb.
bet119/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Мавзу: Айирув физиологияси.

Айрув жараёнлари гомеостаз учун энг муҳим моҳиятга эга, улар оқибатида фойдаланилмайдиган алмашинув маҳсулотлари, ёт ва захарли моддалар ҳамда сув, тузлар ва органик бирикмалар ортиқча миқдори организмдан чиқариб ташланади. Одамда чиқарув жараёнларида буйраклар, ўпка, тер безлари ва меъда-ичак йўли иштирок этади.


Ички муҳит суюқликлари, биринчи навбатда қон таркиби ва ҳажми, доимийлигини сақлаш чиқарув аъзоларининг асосий вазифасидир. Ўпкалар организмдан СО2 дан ташқари сув буғлари, баъзи учувчан моддалар, масалан, наркоз вақтида эфир ва хлороформ буғлари, мастликда алькогол буғларини чиқаради. Сўлак ва меъда безлари баъзи оғир металларнинг тузларини, баъзи дорилар (морфий, хинин, салицилатлар), ёт органик бирикмалар (бўёқлардан нейтрал қизил, индигокармин) нинг организмдан чиқарилишини таъминлайди. Жигар ҳам муҳим экскретор функцияни бажаради, у қонда фолликулин, тироксин каби гормонлар, гемоглобин алмашинуви маҳсулотлари, азот метоболизми чиқиндилари ва бошқа моддаларни ажратиб чиқаради. Меъда ости ва ичак безлари оғир металлар тузлари, дориларни чиқаришда иштирок этади. Тер билан организмдан сув ва тузлар, сийдикчил, сийдик кислотаси, сут кислотаси каби органик моддалар чиқарилади. Айирув аъзолари орасида сут ва ёғ безлари алохида ўрин эгаллайди. Улар ажратадиган сут ва тери ёғи муҳим физиологик аҳамиятга эга, улар чиқиндилар эмас. Сут эмизикли болалар учун озиқа маҳсулоти бўлиб хизмат қилади, тери еги эса терини мойлаб туради.
Буйраклар функциялари
Буйраклар айирув тизимнинг асосий аъзосидир. Улар организмда кўпгина функцияларни бажаради, бу функциялардан баъзилари айирув жараёнлари билан бевосита ёки воситали алоқадор, бошқалари бундай алоқага эга эмас. Буйраклар қуйидаги функцияларни бажаради :
1. Айирув ёки экскретор функция. Буйраклар организмда сув, органик ва анорганик моддалар ортиқчасини, азот алмашинуви маҳсулотлари ва ёт моддалар: сийдикчил, сийдик кислотаси, креатинин, амиак, доривор препаратларни чиқаради.
2. Сув баланси ва унга мос ҳолда қон, ҳужайрадан ташқи ва ҳужайра ичи суюқликлари ҳажмини бошқариш (волюморегуляция)ни сийдик билан чиқариладиган сув миқдорини ўзгартириш ҳисобига бажаради.
3. Ички муҳит суюқликлари осмотик босими барқарорлигини бошқариш (осморегуляция) осмотик фаол моддалар – тузлар, сийдикчил, глюкоза в.б. нинг сийдикдаги миқдорини ўзгартириш йўли билан амалга оширилади.
4. Ион бошқарув сийдик билан чиқариладиган ионларни танлаб ўзгартириш йўли билан организм ион баланси ва ички муҳит суюқликлари ион таркибини сақлашдан иборат.
5. Организм кислота-ишкор мувозанатини бошқариш водород ионлари, учувчан бўлмаган кислоталар ва асосларни экскреция қилиш йўли билан содир бўлади.
6. Инкретор функция - физиологик фаол моддалар бўлган ренин, эритропоэтин, Д витамининг фаол шакли, простагландинлар, брадикининлар, урокиназани синтезлаш ва қон оқимига чиқариш.
7. Артериал босим баландлигини бошқариш ренин, томирларни кенгайтирувчи моддалар ички секрецияси, натрий ва сув экскрецияси, ҳаракатдаги қон ҳажмини ўзгартириш орқали бажарилади.
8. Эритропоэзни бошқариш эритроннинг гуморал бошқарувчиси бўлган эритропоэтинни фаоллаштирувчи эритрогенинни қонга чиқариш орқали амалга оширилади.
9. Гемостазни бошкариш қон ивиши ва фибринолизнинг гуморал бошқарувчилари бўлган урокиназа, тромбопластин, тромбоксан ишлаб чиқариш ва физиологик антикоагулянтлардан гепарин алмашинувида иштирок этишдан иборат.
10. Метаболик функция ­– оқсиллар, ёғлар ва карбонсувлар алмашинувида иштирок этиш.
11. Ҳимоя функцияси – организм ички муҳитидан ёт, аксарият заҳарли моддаларни чиқариш.
Шундай қилиб, буйрак қон ва ички муҳит бошқа суюқликлари асосий физик-кимёвий константалари, циркулятор гомеостазни таъминлаш ва турли органик моддалар алмашинувини бошқаришда иштирок этувчи аъзодир.
Буйракнинг бу функциялари асосида унинг паренхимасида содир бўладиган жараёнлар: коптокчалардаги ультрафильтрация ва каналчалардаги реабсорбция, секреция ва бошқа физиологик фаол моддалар синтези ётади.
Буйраклар ишини ўрганишда икки тушунчани ажратиш керак-буйрак функциялари ва бу функциялар бажарилишини таъминловчи жараёнлар. Мазкур жараёнларга коптокчалардаги суюқлик ультрафильтрацияси, каналчалардаги моддалар реобсорбцияси ва секрецияси ҳамда янги бирикмалар, жумладан биологик фаол моддалар синтези киради.
Буйраклар фаолиятини баён қилишда ишлатиладиган “секреция “ атамаси бир неча мазмунларга эга:
1) нефрон ҳужайралари томонидан моддаларнинг ўзгартирилмаган ҳолатда қондан каналчалар бўшлигига чиқарилиши, натижада бу моддалар буйрак томонидан экскрецияланади,
2) буйрак ҳужайраларида биологик фаол моддалар (масалан, ренин, простагландинлар) ни синтезлаб, қонга чиқарилиши,
3) моддаларнинг каналчалар ҳужайраларида синтезланиб, каналча бўшлигига чиқарилиши, бу моддалар ҳам сийдик билан организмдан чиқарилади.
Буйрак физиологиясининг ривожланишида табиий шароитда ҳайвонларда сийдик ҳосил бўлиш жараёнларини текшириш усуллари муҳим роль ўйнайди. И.П.Павлов сийдик пуфагига фистула ўрнатиш усулини, Л.А.Орбели сийдик йўлларини қорин девори терисига улаб, ҳар бир буйрак устида тажриба ўтказиш усулларини яратди.
Ҳозирги вақтда микропункция ва микроперфузия ҳамда микроэлектродлар ёрдамида нефрон турли бўлимларининг сийдик ҳосил бўлишидаги ролини ва каналчаларда моддалар ташилиши механизмларини ўрганадилар.
Одам буйраклари функционал ҳолатини текшириш максадида моддаларнинг қондаги ва сийдикдаги концентрацияларини солиштириш, цитокимёвий, биокимевий, электрофизиологик усуллардан фойдаланадилар.
Буйракнинг функционал бирлиги нефрон бўлиб, ҳар бир буйракда 1 млнга яқин нефрон бор. Сийдик ҳосил бўлиши жараёнлари айнан нефронда содир бўлади.
Ҳар бир нефрон бир неча ўзаро муайян тартибда уланган бўлимлардан иборат. Нефрон капиллярлар коптогидан иборат буйрак (мальпигий) таначасидан бошланади. Коптокчалар ташқаридан икки қаватдан иборат Шумлянский-Боумен капсуласи билан қопланган. Капсуланинг ички юзаси ясси эпителий ҳужайралари билан қопланган.
Капсуланинг ташқи ёки париетал қавати кубсимон эпителиал ҳужайралар билан қопланган базал мембранадан иборат. Кубсимон эпителиал ҳужайралар каналчалар эпителийсига ўтиб кетади. Косачага ўхшаб жойлашган капсуланинг иккала кавати орасида капсула бўшлиги бор. Капсула бўшлигидан проксимал эгри каналча бошланади. Бу кангалчалар ҳужайраларида канал бўшлигига чиққан жуда кўп микроворсинкалар мавжуд. Проксимал каналча Генле ковузлогининг ингичка пастга тушувчи қисмига ўтади, бу қисм ўз навбатида буйрак мағиз қаватида 180 градусга қайрилиб, қовузлоқнинг юқорига кўтарилувчи қисмига ўтади ва коптокча баландлигида дистал эгри каналчага ўтади. Дистал эгри каналчани йиғувчи найчаларга боғловчи каналчалар улаб туради. Йиғувчи найчалар ўзаро қўшилиб, мағиз моддани тешиб ўтадиган йирик чиқарув йўлларини ҳосил қиладилар ва буйрак косачаларига очилади. Капсула диаметри 0,2мм, бир нефрон каналчалари умумий узунлиги 35-50мм га етади.
Буйракда суперфициал (юзада жойлашган), интракортикал ва юкстамедулляр деб номланган нефрон типлари мавжуд. Улар ўзаро локализацияси, коптокчаси катталиги, коптокчаси ва проксимал эгри каналчасининг буйрак пўстлоқ қаватининг қайси чуқурлигида жойлашгани ва қовузлоғи узунлиги билан фарқ қилади. Суперфициал нефрон қовузлоғи калта, юкстамедулляр нефрон қовузлоғи узун бўлади. Буйрак пўстлоқ қаватида коптокчалар каналчаларининг проксимал ва дистал қисмлари жойлашган.
Буйраклар қон билан таъминланишининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, буйракларда қондан нафақат аъзонинг озиқланиши учун, балки сийдик ҳосил қилиш учун ҳам фойдаланилади. Буйраклар аорта қорин қисмидан бошланувчи калта буйрак артерияларидан қон билан таъминланади.
Тана массасининг 0,43% ни ташкил этувчи иккала буйраклар орқали одатда юракдан чиқариладиган қон ҳажмининг 1\5дан 1\4 гача ўтади. Буйрак пўстлоғида қон оқими 4-5 мл\мин 1 г тўқимага етади, бу аъзолардаги қон оқимининг энг юксак даражасидир. Буйраклар қон билан таъминланишининг яна бир ўзига хос хусусияти шундаки, қон босими кенг миқёсда ўзгарганда ҳам (90дан 120 мм с.уст.гача ) буйракка оқиб келадиган қон миқдори ўзгармайди. Бу хусусият буйракда қон айланиши ўз-ўзини бошқариш махсус тизими томонидан таъминланади. Қорин аортасидан бошланган калта буйрак артериялари буйракда майда артерияларгача тармоқланади. Буйрак коптокчасига келтирувчи (афферент) артериола кириб, унда капиллярларга бўлинади. Коптокчадан қон чиқарувчи (эфферент) артериоладан оқиб чиқади. Тезда эфферент артериола проксимал ва дистал эгри каналчалар атрофида тур ҳосил қилган капиллярларга булинади. Шундай қилиб, қоннинг кўпчилик қисми капиллярлардан икки марта ўтади. Юкстамедулляр нефронлардан чиққан эфферент артериолалар каналчалар атрофида капиллярларга тармоқланмасдан мағиз қатламга ўтиб кетади.



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish