Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси



Download 0,68 Mb.
bet118/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Гипотермия ва гипертермия
Одам узоқ муддат анча баланд ёки паст ҳарорат шароитида бўлса, одатдаги шароитда изотермияни таъминловчи терморегуляция механизмлари тана ҳарорати доимийлигини сақлаш уддасидан чиқолмай қолиши мумкин. Организм исиб кетиши-гипертермия ёки совуб қолиши гипотермия содир бўлиши мумкин.
Тана ҳарорати 35 градус С дан паст бўлган ҳолат гипотермия деб белгиланади. Гипотермия ҳаммадан тез организм совуқ сувга солинганда кузатилади. Бу ҳолда олдин симпатик асаб тизими қўзғалиши туфайли иссиқлик чиқариш камайиб, иссиқлик ҳосил бўлиши кучаяди. Бир мунча вақт ўтиши билан тана ҳарорати пасая бошлайди ва наркозга ўхшаган ҳолат вужудга келади: сезувчанлик йўқолади, рефлектор реакциялар кучсизланади. Модда алмашинуви кескин пасаяди, нафас ва юрак қисқаришлари сийраклашади, қон босими пасаяди.
Сўнгги йилларда танани 24-28 градус С гача совутиш билан кечадиган сунъий гипотермия юрак ва МНТ операцияларида фойдаланилади. Модда алмашинуви кескин пасайиши оқибатида мия ҳужайралари қонсизланишга одатдагидай 3-5 дақиқа эмас,15-20 дакика чидайдиган бўлади. Гипотермияни тезлик билан иситиш орқали тўхтатадилар.
Сунъий гипотермияда тана ҳарорати доимийлигини сақлашга қаратилган бошлангич мослашув реакцияларни бартараф этиш учун вегетатив нерв тизимида импульслар ўтказилишига йўл қўймайдиган препаратлар (ганглиоблокаторлар) ва импульсларнинг нервлардан скелет мускулларига ўтказилишини тўхтатадиган миорелаксантлардан фойдаланадилар.
Совукнинг қисқа муддатли таъсири шамоллаш касалликларини келтириб чиқариши ва сурункали яллиғланиш жараёнларини қўзғатиши мумкин. Бу жиҳатдан организмни чиниктириш муҳим моҳиятга эга. Бунинг учун сувли муолажаларни 32 градус С дан бошлаб, ҳар 2-3 кунда 1 градус С га пасайтириб бориш керак.
Гипертермия – тана ҳароратининг 37градус С дан юқорига кўтарилиши ҳолатидир. У муҳит ҳарорати узоқ муддат баланд бўлса, айниқса нам ҳаво шароитида, вужудга келади. Организмда иссиқлик ҳосил бўлишини кучайтирувчи баъзи эндоген омиллар ҳам (тироксин, ёғ кислоталари в.б.) гипертермияга сабаб бўлиши мумкин. 40-41 градус С тана ҳарорати билан кечадиган кескин гипертермия организм умумий ҳолатининг оғирлашуви билан кечади ва иссиқ уриши дейилади.
Муҳит ҳарорати ўзгармаган шароитда, микроорганизмларнинг токсинлари таъсири остида гипоталамусдаги иссиқлик алмашинуви маркази фаолияти бузилиши оқибатида тана ҳароратининг кўтарилишига иситма дейилади.


Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish