Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси



Download 0,68 Mb.
bet117/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Изотермиянинг бошқарилиши
Изотермия теридаги, тери ва тери ости томирлардаги ва марказий асаб тизимидаги рецепторларнинг ҳарорат ўзгаришидан таъсирланиши оқибатида вужудга келадиган мураккаб рефлекслар орқали бошқарилади. Иссиқ ва совуқни қабул қилувчи бу рецепторлар терморецепторлар дейилади. Муҳит ҳарорати нисбатан доимий бўлганда рецепторлардан МНТ га ритмик импульслар келиб туради. Совуқни сезадиган терморецепторларда совуқ таъсирида импульслар частотаси ошади, иссиқ таъсирида пасаяди. Иссиқни сезадиган рецепторларда бунинг тескариси кузатилади.
МНТ даги терморецепторлар асаб марказларига оқиб келадиган қон ҳарорати ўзгаришидан таъсирланади. МНТ терморецепторлари гипоталамус олдинги қисмида, ўрта мия ретикуляр формациясида ва орқа мияда жойлашган. МНТ да терморецепторлар мавжудлиги кўпгина тажрибаларда исботланган. Масалан, итнинг денервацияланган орқа оёқлари совуқ сувга ботирилганда бош, олдинги оёқлари ва тана мушаклари қалтирай бошлайди ва иссиқлик ҳосил бўлиши кучаяди. Бу тажрибада қон ҳарорати пасайиши натижасида совуқни сезувчи марказий рецепторлар таъсирланади, чунки нервлар кесилганлиги сабабли тери рецепторларидан импульслар марказга бормайди. Уйқу артерияси совутилганда ҳам шундай натижа кузатилади.
Изотермияни таъминлайдиган кўп сонли ва мураккаб жараёнларни бошқарадиган терморегуляция маркази гипоталамусда жойлашган. Гипоталамус емирилганда изотермия хусусияти бузилади ва ҳайвон пойкилотерм бўлиб қолади. Кўрув думбоғлари, таргил тана ва мия пўстлоғи олиб ташланиши иссиқлик ҳосил бўлиши ва ажратилиши жараёнларига сезиларли таъсир этмайди. Гипоталамусда иссиқлик ҳосил бўлишини бошқарадиган ядролар топилган. Кимёвий терморегуляцияни гипоталамуснинг дум қисми, физикавий терморегуляцияни гипоталамус олдинги қисми бошқаради. Иссиқлик ажратиш маркази емирилган ҳайвон муҳитда ҳарорат кўтарилганда тез исиб кетади. Иссиқлик ҳосил қилиш маркази билан иссиқлик ажратиш маркази ўзаро мураккаб ҳамкорликда бўлиб, бири иккинчисини тормозлаб туради.
Терморегуляция рефлексларини орқа мия ҳам амалга ошириб туради. Бош миядан кесиб ажратилган орқа мияли ҳайвон совутилганда қалтираш ва четки томирлар торайиши кузатилади. Аммо орқа миянинг бир ўзи изотермияни тўла таъминлай олмайди.
Мия пўстлоғининг емирилиши иссиқлик ҳосил бўлиши ва ажратилишини ўзгартирмаса ҳам, тажрибалар ва одамларни кузатиш иссиқлик ҳосил бўлиши ва ажратилишининг шартли рефлектор ўзгариши, яъни ярим шарлар пўстлоғи томонидан ўзгартирилиши исботланган.
Гипоталамуснинг тана ҳароратини бошқариши эндокрин безлар, асосан қалқонсимон ва буйрак усти безлари иштирокида амалга оширилади. Қалқонсимон без гормони модда алмашинувини жадаллаштириш орқали иссиқлик ҳосил бўлишини кучайтиради.
Қалқонсимон безнинг терморегуляцияда иштироки қуйидаги тажрибада исботланган. Узоқ муддат совуқда бўлган ҳайвон қон зардобини иккинчи ҳайвонга юборилса, иккинчи ҳайвонда модда алмашинуви кучаяди. Бундай Самара биринчи ҳайвонда қалқонсимон без мавжуд бўлганда кузатилади. Ҳайвон совук муҳитда бўлганда қалқонсимон бездан қонга тироксин ажратилиши кучаяди ва оқибатда моддалар алмашинуви жадаллашиб, иссиқлик ҳосил бўлиши кучаяди.
Буйрак усти бези гормони адреналин тўқималарда, жумладан мушак тўқимасида оқсидланиш жараёнларини кучайтириб, иссиқлик ҳосил бўлишини оширади ва тери томирларини торайтириб, иссиқлик ажратилишини камайтиради. Шу сабабли адреналин тана ҳароратини кўтариши мумкин (адреналинга оид гипертермия).
Мухит ҳароратининг узоқ муддатли ўзгаришларига адаптацияланиш (мослашиш) акклиматизация дейилади. Акклиматизация жараёнлари узоқ муддатли (бир неча ҳафта, бир неча ой) ўзгарган ҳарорат таъсири остида аъзолар ва функционал тизимларда содир бўладиган муайян ўзгаришларга асосланган. Чўл ва тропик зоналарда яшаш учун иссиқка адаптация хал қилувчи моҳиятга эга. Тер ажратилиши жадаллигининг кескин ошиши (таҳминан уч маротаба) иссиқ иқлимга адаптациянинг асосий кўрсаткичларидан биридир. Иссиқ иқлим шароитида қисқа муддатда тер ажратилиши 1 соатда 4л га етиши мумкин. Адаптация жараёнида тер таркибидаги электолитлар анча камаяди, бу эса организмда электролитлар камайиб кетиши ҳавфининг олдини олади. Тер билан сув йўқотилиши оқибатида чанқоклик сезгиси кучаяди ва бу кучайиш сув баланси сақланишига қаратилган. Иссиқ иклим шароитида узоқ муддат яшаган одамларда адаптацияланмаган одамларга нисбатан тер ажратилиши ва томирлар кенгайиши реакциялари ҳарорат таҳминан 0,5 градус С га паст бўлганда бошланади.
Узоқ муддат совуқ таъсир этган шароитда ҳам қатор мослашув реакциялари ривожланади. Уларнинг турлари таъсир тавсифига боғлиқ. Баъзан толерант адаптация ривожланиши мумкин, бундай вақтда қалтираш ва алмашинув жараёнларининг жадаллашув бусагаси ҳароратнинг паст кўрсаткичлари томон силжийди. Масалан, Австралиядаги аборигенлар ҳарорат нольга яқин бўлганда кечани деярли яланғоч ўтказишлари ва қалтирамасликлари мумкин. Совуқнинг таъсир этиш муддати узайганда ва муҳит ҳарорати нольдан паст бўлганда адаптациянинг бундай тури яроқли эмас. Эскимослар ва Шимолда яшовчи бошқа халқларда бошқа механизм (метаболик адаптация) вужудга келган: уларда асосий алмашинув интенсивлиги 25-50%га ошган. Аммо кўпчилик одамларда физиологик адаптациядан кўра кўпроқ хулқ-атвор адаптацияси ривожланган, яъни совуқ иқлимнинг салбий таъсиридан иссиқ кийим ва иситиладиган уй-жой ёрдамида ҳимояланадилар.



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish