Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси



Download 0,68 Mb.
bet125/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Тери физиологияси
Тери одам танасини ташқаридан қоплаган аъзодир. У организмни ҳимоя қилади ва турли физиологик фаолиятларни бажаради.
Терининг сатхи одамнинг бўйи, ёши, жинсига қараб 1,5-2 м кв чамасида, ўрта ҳисобда 1,73 м кв. У эпидермис, дерма ва тери ости ёғ қаватларидан иборат. Тери қон, лимфа томирларга ва нерв учларига бой. Организмнинг барча аъзо ва тизимлари билан алоқадор.Тери ҳимоя, сезувчи, чиқарув, нафас, сўриш, тана ҳароратини идора қилиш, алмашинув, қоннинг қайта тақсимланиши жараёнларида иштирок этади.
Терининг ҳимоя фаолияти кўп қиррали. У мустахкам бўлганидан организмни шикастловчи механик таъсиротлардан сақлайди. Тери инфракизил, ультрабинафша ва маълум миқдорда радиоактив нурларни ўтказмайди. Кимёвий моддалар учун ҳам ишончли тўсиқ. Шикастланмаган тери орқали микроблар ўта олмайди. Тери юзасида лизоцим, олеин кислота ва бошқа бактериоцид моддалар бўлиб, унга тушган микроблар 15-30 дақиқада улади.
Тери организмни ташқи муҳит билан боғловчи жуда катта рецептив соҳа, организмнинг оғриқка, иссиқ-совуқка жавоб реакциялари теридаги турли рецепторлар иштирокида юзага чиқади. Тери рецепторларини қўзғатиб, махсус тери рефлексларини пайдо қилиш мумкин. Бир неча хил тери сезгилари тафовут қилинади. Оғриқни сезиш рецепторларнинг механик, термик, электрик, кимёвий таъсирланиши натижасида юзага чиқади. Ҳароратни сезиш иссиқ ва совуқни сезувчи рецепторларнинг қўзғалишига боғлиқ. Меркель дисклари, тук фолликуллари қўзғалса, тегиш сезилади (тактил сезги). Теридаги рецепторларнинг ўта қўзғалиши оғриқни пайдо қилади.
Тери рецепторларидан вужудга келадиган шартсиз ва шартли рефлекслар организм фаолиятида муҳим роль ўйнайди. Бу рецепторлардан марказий нерв тизимига борадиган афферент импульслар скелет мускуллари тонусини таъминлайди. Хилма-хил турли мускул рефлекслари ҳаракатларни автоматик равишда аниқ бўлиши учун муҳим. Жуда кўп тери-нафас, тери-томир, тери-ички аъзо рефлекслари мавжуд.
Оғриқ рецепторларнинг қўзғалишини ўзгартириб, бутун организм фаолиятига таъсир кўрсатади.
Одамнинг териси орқали бир кеча-кундузда 7,0-9,0г СО2 ажратилиб, 3,0-4,0 г кислород ўзлаштирилади. Бу миқдор газ алмашинувининг 2% ига тенг. Тери орқали олинадиган нафас иссиқ хароратда, овқат ейилганидан кейин, жисмоний иш вақтида ва бошқа шароитларда жадаллашади.
Тери орқали баъзи моддалар, хусусан ёғни эритувчи ва ёғда эрувчи моддалар, қонга ўтиши (сўрилиши) мумкин. Моддаларнинг тери орқали сўрилиши унинг табиати, концентрацияси, эрувчанлигига, терининг ҳолатига ва бошқа омилларга боғлиқ.
Тери модда алмашинувида анча кенг иштирок этади. Газлар алмашинувидан ташқари, оқсиллар, ёғлар, углеводлар, витаминлар алмашинувида муҳим роль ўйнайди. Бошқа аъзоларга нисбатан тери тез ва кўп миқдорда сув йиғади ва қонга ажратади,тери орқали йўқотиладиган сув нафас билан чиқариладиган сув миқдоридан икки баравар кўп. Тузлар мувозанатида ҳам терининг аҳамияти катта. Тери меланин ишлаб чиқариб, пигментлар алмашинувида иштирок этади.
Терининг ажратув фаолияти жуда катта физиологик аҳамиятга эга. Бу фаолият тер ва ёғ безларининг маҳсулот ажратишидан иборат. Ёғ безлари таркибига холестерин, ёғ кислоталари ва бошқа ёғсимон моддалар, жинсий гормонлар, казеин ва тузлар кирадиган секрет ишлаб, ажратади.
Тер безлари маҳсулоти бўлмиш тер модда алмашинуви қолдиқларини чиқариб ташлашда маълум аҳамиятга эга. Тер таъми шур булган рангсиз тиник суюқлик. Хона ҳароратида катта ёшли одам бир кунда 400-600 мл тер ажратади. 98-99% и сув, таркибида сийдикчил, сийдик кислота, аммиак оз миқдорда оқсил ва эркин аминокислоталар, холестерин, совунлар, глюкоза, витаминлар, биоген аминлар, стероид гормонлар учрайди. Катионлардан тер билан кўп миқдорда натрий, калий, маълум миқдорда магний, кальций, анионлардан хлор, фосфор ва карбонат кислоталарининг қолдиғи ажралади. Терининг фаол реакцияси кучсиз кислотали.
Тер одам ва баъзи ҳайвонлар учун иссиқ шароитда тана ҳарорати барқарорлигини сақлашнинг асосий омилидир.
Одатда тер иссиқни сезувчи терморецепторларнинг иссиқ ҳаво, иссиқ овқат ва суюқликлар, аччиқ овқатлар (қалампир) таъсирида қўзғалиши натижасида рефлектор йўл билан ажралади. Организмда ҳосил бўлган иссиқлик миқдорининг ошиши ҳам (жисмоний меҳнат, иситмалаш) терлашни жадаллаштиради. Бундан ташқари, хиссиётларга (қўрқиш, хижолат бўлиш ва х.к.) боғлиқ терлаш ўз хусусиятларига эга.
Тер безларининг эфферент нервлари симпатик нерв тизимига мансуб. Аммо, уларнинг учларидан ацетилхолин ажралади. Шунинг учун ацетилхолин ва холиномиметик моддалар тер ажралишини тезлаштиради, атропин эса тормозлайди.
Адреналин ҳам узоқ давом этувчи тер ажралишига олиб келиши мумкин. Терлашни бошқаришда иштирок этадиган нейронлар марказий нерв тизимининг ҳамма погоналарида жойлашган.
Юқори ҳароратда тер миқдори одатдаги 0,4-0,6 л дан 10-12л гача кўпайиши мумкин. Агар бу шароитда жисмоний иш бажарилса, терлаш бундан ҳам жадаллашади.
Иссиқ жойда узоқ вақт бўлиш, иссиқ иқлимда узоқ вақт яшаш организмни шу шароитга мослаштиради. Бу вақтда организмдаги бошқа ўзгаришлар билан бир қаторда, тер ажратиш анча камаяди, терда органик ва анорганик моддалар миқдори камайиб, суюқлашади.
Юқори ҳароратда кўп миқдорда ажралган тердаги сув тери юзасидан буғланиб, иссиқлик йўқотилишини таъминлайди. Атмосфера ҳавоси ҳарорати тана ҳароратидан юқори бўлган шароитда бу жараён физикавий иссиқликни бошқаришнинг ягона йўли бўлиб қолади.
Йилнинг иссиқ фаслида тер ажралишининг бу хусусиятини эътиборга олиш зарур. Етарли миқдорда сув ичиш, тер билан йўқотилган тузлар ва витаминлар ўрнини овқат ҳисобига тўлдириб туриш керак.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, организм ички муҳити доимийлигини сақлашда кўриб чиқилган аъзо ва тизимлар функцияларидан ташқари физиологик тўсиқлар ва жигар фаолияти ҳамда организмда иммун назоратни амалга оширувчи қатор жараёнлар жуда муҳим моҳиятга эга. Бу маълумотларнинг бир қисмини “Қон” , “Қон айланиш” , “Овқат ҳазм қилиш”, “Модда ва энергия алмашинуви “, “Овқатланиш” мавзуларида кўриб чиқдик. Бу маълумотларни муайян тартибга солиб, баъзи айтилмаганларини баён киламиз.
Барьер (тўсиқлар) функцияларини махсус аъзолар, тизимлар ва физиологик механизмлар бажаради ва улар ташқи ва ички барьерларга бўлинади. Организм ва унинг алоҳида қисмларини ташқи муҳит зарарли таъсиридан ҳимоя қилувчи ташқи барьерларга тери, буйраклар, нафас аъзолари, ҳазм аппарати ва жигар киради. Ички барьерлар – гистогематик барьерлар (ГГБ) бўлиб, уларнинг негизини аъзо ва тўқималар капиллярлари эндотелийси ташкил этади. Ҳар бир аъзода ГГБ танлаб ўтказувчанлиги билан ажралиб туради, бунинг оқибатида организм ҳужайралари ўз махсус ички муҳитида яшайди.
Бундай танлаб ўтказувчанлик айниқса гематоэнцефалик барьер (ГЭБ), гематоофтальмик барьер ва гематокохлеар барьерларда яққол намоён бўлади. Организм ички барьерлари ҳақидаги таълимотни Л.С.Штерн яратган.
Организм ички муҳити доимийлигини таъминлашда жигар муҳим ўрин эгаллайди. Унинг функциялари қисман айтилган. Жигар:
1) пренатал ривожланиш даврида қон ишлаб чиқаради,
2) постнатал даврда анемияга қарши омил депоси, минераллар – темир, мис в.б. депоси,
3) қон депоси,
4) иссиқлик ҳосил қилувчи муҳим аъзо,
5) жигарда қатор гормонлар парчаланади, демак уларнинг тўқима ва аъзоларга таъсири тўхтатилади,
6) жигарда токсинлар ва захарлар зарарсизлантирилади ва фаоллигини йўқотади,
7) витаминлар алмашинувида муҳим роль ўйнайди, қатор витаминлар учун деподир,
8) ўт ишлаб чиқаради ва ўт орқали ҳазм жараёнлари, темир алмашинуви, турли моддалар экскрециясида иштирок этади,
9) ретикулоэндотелиал тизимнинг муҳим аъзосидир,
10) оқсил, ёғ, карбонсувлар ва сув алмашинувида фаол иштирок этади,
11) қон ивишида ва ивишга қарши тизим фаолиятида иштирок этувчи моддаларни синтез қилади.
Талоқ ҳам организм ички муҳити доимийлигини бошқаришда иштирок этади. Талоқ эмбрионал ҳаётда қон ишлаб чиқаради, постнатал онтогенез даврида лимфоцитлар ва моноцитлар ишлаб чиқаради. Талоқда ёшини яшаб бўлган эритроцитлар парчаланади. Талоқ лейкоцитлар ва тромбоцитларни емиришда ҳам иштирок этади деб таҳмин қилинади. Қон ва айниқса шаклли элементлар депосидир. Қизил кўмикнинг қон ишлаб чиқариш функциясини бошқаришда иштирок этади. Умуман, талоқ имунитет жараёнларида фаол иштирок этади, унда гемолизинлар ҳосил бўлади.
Ички муҳит доимийлигини сақлашда иммун тизим ҳам жуда муҳим роль ўйнайди. Бу тизимдаги аъзолар организмни микроблар, вируслар, токсинлардан ҳимоя қилиш билан бирга иммун назоратни амалга оширади, яъни мутациялар таъсирида ёки бошқа сабаблар билан организмда пайдо бўлган ёт моддаларни емириб ташлайди.



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish