Bog'liq Мактабгача ёшдаги болалар билан олиб бориладиган ижтимоий
Мактабгача ёшдаги болалар билан олиб бориладиган ижтимоий - педагогик фаолият
Адаптация тушунчаси. Адаптация — организмнинг ташқи муҳит билан адекват алоқаларнинг шаклланиш хусусияти. Шунингдек, адаптация организм фаолиятини ташқи муҳит эҳтиёжларига қараб ўзгартириш қобилияти ҳамдир. Барчатирик мавжудотлар ўзгарувчан атроф-муҳитга доимий адаптацияни таъминловчи механизмларга эга. Бу қобилият гомеостаз асосида рўй беради. Бироқатроф-муҳитнинг бундай ўзгаришларини олдиндан кўра билиш ва унга кўника олиши фақат инсонга хосдир. Инсоннинг бу юқори адаптив қобилияти туғма бўлмай, муҳит билан доимий алоқасининг оқибати сифатида ривожланиб келади.
Инсоннинг кўникиш реакцияси шакллари ижтимоий адаптация сифатида аниқланиши лозим. Бошқа тирик мавжудотлардан фарқли ўлароқ, инсон ижтимоий муҳит ўзгаришларига кўника олиши ва бу ҳолатлар учун юриш-туриш реакцияларини ишлаб чиқиши лозим. Инсондаги адаптацион механизмларда ҳал қилувчи ролни ижтимоий омиллар ўйнайди. Илмий-техникавий ривожланиш, урбанизациянинг тезлашиши, табиат ва космосни фаол ўзлаштириш, алоқа воситаларининг кенгайиши ва компьютерлаштириш, давлатлараро интеграция жараёнлари инсонда ўзгарувчан муҳит шароитларига тез кўника олиш қобилиятини шакллантириш масаласини муҳимлаштиради. Бу қобилият шахс ривожининг янада ҳал қилувчи аҳамиятга эга таркибий қисмига айланмоқда.
Инсоннингтуғилиши адаптация борасидаги илк синовдир. Янги туғилган чақалоқдa xам кўникиш механизмлари мавжуд бўлади. Бироқ гўдаклик даврида муҳит билан фаол ўзаро муносабатлар натижасида олий нерв фаолиятида баъзи мураккаб функциялар вужудга келади. Мияда ахборот тўплаш ва уни қайтаишлаш болага ижтимоий муҳитнинг ижтимоий тажрибасини тарбиявий таъсир орқали ўзлаштириш имконини беради.
Сўнгги йилларда гўдаклик давридаги ижтимоий адаптацияга қизиқиш анча ортди. Таълим муассасалаларида тарбияланаётган барча болалар учун ижтимоий адаптация муаммоси муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирги вақтда боланинг кўникиш имкониятларини ошириш, унинг ижтимоий алоқаларини кенгайтириш бола шахсининг шаклланиши учун ниҳоятда катта аҳамият касб этмокда.
Бола шахсининг ривожланиши унинг алоқаларининг хилма- хиллигига боғлиқ. Демак, боланинг ҳар томонлама ривожланиши унинг алоқаларининг кўп томонлама ривожланишига сабаб бўлади. Шунинг учун ижтимоий алоқаларнинг барвақт шаклланиши тарбияга ижобий таъсир кўрсатади.
Ижтимоий адаптация қобилияти олий нерв фаолиятининг ривожланишига боғлиқ равишда постанал антогенезда шаклланади. Бу жараён ҳаётнинг илк уч йилида, айниқса, жадал кечади.
Шахснинг ижтимоий адаптацияси учун янги ижтимоий муҳитдаги алоқа ва меъёрлар ҳақидаги маълумот муҳим аҳамиятга эга. Янги ижтимоий талабларга кўникиш бир қанча руҳий-ҳиссий қийинчиликларни ҳам келтириб чиқаради. Бола ижтимоий адаптацияни ўз тажрибаси асосида таълим- тарбия жараёнида ўрганади.
Ижтимоий адаптация қобилиятини ҳосил қилиш, ўз навбатида, кўникиш имкониятини кенгайтиради. Шу билан бирга, боланинг кўникиш имкониятларида инқирозли ҳолатлар ҳам ҳосил бўлиши мумкин. Бу имкониятлар эса боланинг атрофидагилар билан алоқаларининг ривожланишига, бола миясида ахборотларни қайта ишлашига боғлиқбўлади. Болада аниқ бир микроижтимоий муҳитнинг шартлари сифатида шаклланадиган юриш-туриш шакллари ижтимоий адаптациянинг физиологик ҳолати ҳисобланади. Бу шароитлар ўзгаради, масалан, болалар бирон-бир муассасага кирганларида улардан юриш-туришининг ҳам ўзгариши талаб қилинади.
Турли ёш даврларида бу турли даражадаги қийинчиликларни келтириб чиқаради. Болаларнинг таълим муассасаларидаги адаптацияларининг асосий хусусияти уларнинг оилаларида шаклланадиган, ота- онаси \амда сафдошлари билан шаклланадиган муносабатлари орасидаги фарқцир. Боланинг болалар муассасаси жамоасига кўникишида бола оим уйда, оиласида ўтказган даврларида шакллангани унинг ота-онаси билан ўзаро муносабатлари нинг бузилиши ҳақида ran кетмайди. Бунда яқин инсонлари билан айрим ва оилавий тавсифга эга булмаган янги алоқаларнинг шаклланиши назарда тутилади. Боланинг янги муҳит шароитлари билан танишганиданоқ унинг олдига қўйилган талаблар, шубҳасиз, у ёки бу даражадаги қийин масала қисобланади.
Мураккаблик даражаси боланинг индивидуал ҳусусиятларига боғлиқ. Фақатгина баъзи ҳолларда мураккаблик даражаси бола имкониятларидан юқори булиши мумкин. Шундай \олларда болага бу мураккабликларни енгишга ёрдам берадиган йўлларни қидириш лозим, чунки айни шу пайтнинг узида унинг ижтимоий алоқаларининг кенгайиши ҳам содир булади. Мактабгача ёшдаги болаларнинг болалар муассасалари шароитларига мослашувининг узига хос хусусиятлари.
"Бола ҳаётнинг учинчи йилида мактабгача таълим муассасасига қабул қилиниши ундан шу пайтгача шаклланиб булган юриш-туриш стереотипини ўзгартиришни талаб қилади^Ҳам боланинг соғлиги, қам \ар томонлама ривожланиши борасида бирор-бир нохуш ҳодисалар пайдо бўлишини бартараф этиш учун ижтимоий педагоглар таълим муассасалари ишини такомиллаштириш борасида ёрдам курсатишлари ва болалар ҳаётини ҳар томонлама қулай ташкил қилишда иштирок этишлари зарур.