Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси


Анализаторлар тузилишининг умумий тамойиллари



Download 0,68 Mb.
bet127/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Анализаторлар тузилишининг умумий тамойиллари
Одам ва юксак умуртқали ҳайвонлар барча анализатор тизимларига қуйидаги асосий тузилиш тамойиллари хос:
1. Кўп қатламлилик, яъни нерв ҳужайралари бир неча қатламларининг мавжудлиги, бу қатламларнинг биринчиси рецептор элементлари билан, охиргиси мия катта ярим шарлари пўстлоғи ассоциатив бўлимлари билан боғланган. Қатламлар ўзаро уларнинг нейронлари аксонларидан ҳосил бўлган ўтказувчи йўллар билан боғланган. Анализаторларнинг бундай тузилиши турли қатламларнинг ахборотни алоҳида турларини қайта ишлаш бўйича ихтисослашувига имкон беради. Бу эса организмга оралиқ босқичлардаёқ анализ қилинадиган оддий сигналларга тезроқ жавоб қайтаришга шароит яратади.
2. Кўп каналлилик – анализатор системаларининг ҳар бир қатламида кўп сонли (одатда ўнг минглаб, баъзан миллионларгача) нерв элементларининг мавжудлиги. Мазкур элементлар бундан кейинги қатламнинг кўпгина элементлари билан боғланган бўлиб, бу сўнгги элементлар нисбатан юксакроқ босқичдаги элементларга нерв импульслари юборади. Кўп сонли каналларнинг мавжудлиги анализнинг аниқлиги ва ишончлилигини таъминлайди.
3. Қўшни қатламлардаги унсурлар (элементлар) сонининг турлича бўлиши, яъни сенсор “воронкалар” нинг мавжудлиги. Масалан, кўрув сенсор тизимида иккала тўр парданинг ҳар биридаги фоторецепторлар қаватида 130 млн унсурлар бор, тўр парданинг ганглиоз ҳужайралар қаватида ҳаммаси бўлиб 1 млн 250 минг нейронлар бор. Бу торайиб борган “воронка” мисоли. Аммо кўрув тизимининг юксакроқ босқичларида кенгайиб борган “воронка” шаклланади: кўрув пўстлоғи бирламчи проекцион соҳасида нейронлар сони пўтлоқ ости кўрув зонасидагига нисбатан ёки тўр пардадан чиқиш жойига нисбатан минглаб марта кўп. Эшитув ва катор бошқа анализаторларда фақат рецепторлардан пўстлоқка томон кенгайиб борган “воронка” мавжуд.
Торайиб борган “воронка” ҳодисасининг физиологик мазмуни мияга етказиб бериладиган ахборот микдорининг камайишидан, кенгайиб борувчи воронкаларда сигналлар турли белгиларининг мураккаброқ ва поғонали тахлилини таъминлашдан иборат.
4. Анализаторларнинг вертикал ва горизонтал бўйича фарқланиши. Вертикал бўйича фарқланиш нерв унсурлари қатламининг у ёки бу сонидан иборат бўлимлар ҳосил қилишидир. Бўлим унсурлар қатламидан йирикроқ морфофункционал тузилмадир. Бундай бўлимнинг ҳар бири (масалан, хид билув пиёзбошчаси, кохлеар ядролар ёки тиззасимон таналар) муайян функцияларга эга.
Одатда анализатор тизимининг рецептор ёки периферик бўлими, бир ёки кўпинча бир неча оралик бўлимлар ва пўстлоқ бўлими ажратилади.
Анализатор тизимларининг горизонтал бўйича дифференцировкаси рецепторлар, нейронлар ва қатламнинг ҳар бири ичидаги улар орасидаги боғланишлар турли хоссаларидан иборатдир.



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish