2.3.Муаммонинг амалий жиҳатдан ўрганиш моҳияти. Муаммоли вазият - бу ижтимоий воқейликда қарама-қаршиликнинг мавжудлигидир. Психолог маънолардаги аҳамятли ва аҳамятсиз қарама-қаршиликлар назарий асосга тўғри келмаслигини қайд қилиб боради. Шу аснода муаммоли вазиятни ечишда ва бизга номаълум натижани излашда янги билимга бўлган объектив эҳтиёж шаклланади.
Муаммони қўйиш, ишлаб чиқиш: корхона ёки муассаса психологлар олдига муайян бир масалани қўяди. Билимга бюртма беради. бюртмачининг ўзи илмий муаммони қўя олмайди, чунки бунинг учун проффесионал билимлар зарур бўлади. Муаммони илмий ифодалаш психологнинг вазифаси. Бунада қуйидаги талаб лар қўйилади: а) илмий манфаатлар, буюртмачи манфаати, тадқиқот ва улар натижаларини ўрганилувчи жараёнага таъсири бўлиши керак. б) илмий билимларни ноилмий билимлардан аниқ ажратиш керак. в) умумий тушунча ва абстракт котегориялардан эмас, балки аниқликдан иборат бўлиши лозим. Муаммони эмпирик ўрганиб, очиқ қўймаслик керак, чунки фойдалийликлик, барқарорлик, коллективдаги кескинлик ва низомларни-камайтириш, бошқариш ва ташкил қилиш муносабатларини тажриба йўли билан текшириб бўлмайди.
Илмий ишда ижтимоий тузулмадаги қарама-қаршиликлар, ижтимоий муаммолар реал ифода этилиши лозим. Илмий муаммонинг қўйилиши айни шу соҳа учун керакли бўлган билимлар доирасидан четга чиқиш, бу билимлар чегарасини кенгайтириш демакдир. Баъзан муайян ва ҳозиргача маълум билимлар доирасида ҳамиша ҳам ижтимоий муаммо вазиятлари ҳал этилайвермайди. Шу сабабдан ҳам кўпинча билимларга бўлган эҳтиёжлар ҳам ўса боради. Кўпинча ижтимоий психологик тадқиқотлар фақат назарий умумлашмалар ишлаб чиқибгина қолмасдан, балки ижтимоий муаммо вазиятини ҳал этишнинг конкрет амалий тавсияларини ҳам ишлаб чиқади. Масалан, маданий-марифий муассасалар кадрларнинг кўнимсизлиги масаласини ўрганишга бағишланган ижтимоий психологик тадқиқотни назарий умумлашмалар асосида ҳал этиш мумкин. Бир жиҳатдан, бу ижтимоий муаммо вазиятини келтириб чиқарган шарт-шароитлар атрофлича таҳлил этилиб, назарий хулосалар илгари сурилса, иккинчи жиҳатдан бу вазиятни бартараф этишнинг долзарб йўл-йўриқлари тавсия этилади. Юзага келган ижтимоий муаммо маълум бўлган амалий воситалар билан ҳал этилмаса, илимга, тадқиқот ўтказилишига мурожаат қилинади. Бу мурожаат илмда ижтимоий бюртма деб аталади. Шундай қилиб, ижтимоий психологик тадқиқотлар икки йўналишда:
а) ижтимоий бюртма;
б)шахсан психологнинг ташаббуси асосида амалга оширилиши мумкин.
Аммо психологнинг шахсий ташаббуси ҳам реал ҳаёт муаммолари асосига қурилиши шарт. Шахсий ташаббус кўрсатиш, ҳаётий зиддиятларни илмий тафаккур ва кенг тадқиқот асосида ҳал этилиши учун психолог кенг дунё қарашга эга бўлиши зарурдир.
Баъзан илмий муаммо дастурда атрофлича тўла - тўкис баён этиб бермаслиги ҳам мумкин. Бундай пайтда тадқиқотчи илмий муаммони умумий тарзда изоҳлаш ва унинг айрим жиҳатлари хусусида атрофлича тушунча бериб ўтиши мумкин. Тадқиқот давомида илмий муаммо ҳақидаги фикр кенгаяди ва бу нарса дастурга киритилиб борилади.