1.8.Назария ва унинг таркибий тузилиши. Илмий муаммо.
Ижтимоий психологик тадқиқот гипотезаси ижтимоий объектнинг тузилиши ҳақидаги назарий асосланган илмий таҳмин бўлиб, бу объектни ташкил этувчи турли хил элементлар ва алоқалар характери, уларнинг фаолиятлашритиш ва тадқиқотни ўзида ифодалайди. Илмий гипотеза ўрганилаётган объект ҳусусида дастлабки таҳлил ўтказиладиган кейингина тузилиши мумкин. Гипотезанинг нечоғлик ҳақиқат гўйлиги ёки ҳаётий эмаслиги эмпирик асосланиш даврида конкрет ижтимоий психологик тақиқотлар ўтказиш давомида маълум бўлади. Бундай тадқиқотлар натижасида гипотезалар ўзининг инкоори ёки тасдиқини топади.
Илмий асосланган гипотеза қуйидаги талабаларга жавоб берилиши керак:
Илмий гипотеза умуминсоний фикрларнинг моҳият принтсипларига мувофиқ бўлиши лозим (олдин синфий манфаатлар устун эди, энди миллий мустақиллик туфайли умуминсоний манфаатлар устунлиги юзага келади).
Илмий гипотеза исботи аллақачон ҳаммага маълум бўлган воқеа ва ҳодисаларни асослашга бағишланмаган бўлиши лозим. Аммо бу илмий таҳмин ҳозир эскирган, лекин умумилмий қарашларга хилоф бўлмайди.
Илмий гипотеза ҳаммага маълум бўлган, исботи айрим фактлар ҳақиқатга зид бўлмаслиги керак.
Илмий гипотезани ижтимоий психологик тадқиқотларнинг жараёни давомида исботлашнинг имконияти йўқ.
Ўрганилаёиган ижтимоий объектни изоҳловчи гипотезаларга бўлиб тадқиқ этиш мумкин. Баён этувчи илмий гипотеза-бу тадқиқ этилаётган объектни шаклий ва мазмуний алоқалари ҳусусидаги илмий талқиндир. Илмий гипотеза ўрганилувчи объект илмий таҳмини бўлиб, шу бўйича эксппрементал текширишда асосий илмий тахмин билан қўшимча илмий таҳминлар ўртасидаги фарқни эътибордан четга қолдирмасдан, алоҳида ўрганиш лозим.
Баён этувчи гипотезанинг ҳаёт ҳақиқатига қанча мос келишини текшириб кўрайлик. Биринчиси асосий илмий гипотезанинг иш ҳақининг ишга бўлган муносабатга таъсири ҳақидаги илмий таҳмин маъноси шундан иборатки, иш ҳақи 8 соатдан иборат меҳнатга муносабатининг объектив ва субъектив ҳусусиятларига бевосита таъсир кўрсатиши масаласини исботлашдир. Ана шу умумий гипотезадан қуйидаги қўшимча гипотезалар келиб чиқади:
Ойлик иш ҳақи қанчалик юқори қилиб белгиланса ишга муносабатининг кўрсаткичлари шунча юқори бўлади.
Ойлик иш ҳақи қанчалик юқори бўлса, меҳнатга мусобатнинг субъектив муносабатлари (меҳнатдан чарчамаслик, қониқиш, руҳий тетиклик ва бошқа ҳусусиятлар) шунчалик бўртиб туради.
Меҳнат қилиш мотивлари қилинаётган иш мазмунига қараганда шу иш учун берилаётган ойлик иш ҳақига кўпроқ боғлиқдир. Тадқиқотчи гипотезани барча ҳужжатлар, манбалар тўпланиб, умумлаштирилгандан сўнг эмпирик маълумотларни мушоҳада қилиш, илмий тилга кўчириш зарурияти юзага келади. Илмий хулосалар назарий умумлашмаларга айлантирилади.
Демак, изланишга қаратилган тадқиқот режаси 3 босқичдаги тадқиқот турини (1-ҳужжатларни ўрганиш, 2-експеримент билан маслаҳатлашув, 3-кузатиш ўтказишни) ўз ичига олади, бу босқичларнинг биринчиси илмий муаммо ҳақидаги маълум бўлган барча илмий, публистик ва архив ҳужжатларини чуқур ўрганиб чиқиш назарда тутилса, 2-босқичда шу соҳа бўйича таниқли олимлар, тажрибали кишилардан иборат экпертлар гуруҳи фикрини ўрганиш эътибор марказда бўлади. 3-босқичда эса тадқиқотчи илм ва тасаввурларга эга бўлган ҳолда объект ҳусусида кузатиш ишларини олиб боришни кўзда тутади. Изланиш режаси илмий муаммони аниқ номлаб олиш ва асосланган гипотезани илгари суриш билан якунланади.
Баён этиш режасида бир қатор ижтимоий психологик тадқиқотларни қўллаш, олинган муаммолар статистик таҳлил орқали қабул этилган гипотезанинг ҳаётийлигини текшириб кўриш ва ўрганилаётган объект ҳусусида аниқ миқдорий ва сифат ҳарактеристикасига эга бўлишини тақозо этади. Баъзан онгда маълум бўлган фикирлар ҳали илмда тасдиқланмаган ҳам бўлиши мумкин.
6. Обект тадқиқотини ўтказиш. Тадқиқот предмети-мавжуд ижтимоий психологик муаммонинг асосий масалаларидан бири ҳисобланади. Бир хил муаммоли ҳолатда ягона эмпирик тадқиқот объекти бўйича тадқиқот предмети бўладиган бир неча йўналишлар бўлиши мумкин. Бошқача қилиб айтганда, тадқиқот предмети танланганда, мавжуд муаммони ечиш йўллари бўйича илмий фараз тузилади, шу билан бирга ижтимоий психологик тадқиқот ўтказиш усуллари ва шаклларига таъриф берилади.
Ижтимоий психологик тадқиқот объекти деганда, ижтимоий психологик тадқиқот йўналтирилган ижтимоий ҳодиса ва тузилмалар тушунилади. Ҳар қандай ижтимоий психологик тадқиқот объекти тизимли ҳусусиятга асосланган вақт, маконий, имконият ва миқдорий ўлчов чегарасига эга бўлади. Эмпирик ижтимоий психологик тадқиқот назарий-услубий даражасида тадқиқот объектини танлаш муҳим аҳамиятга эга. Ҳал қилиниши зарур бўлган муаммо характери, унинг долзарблиги тадқиқот мақсади ва вазифаси тадқиқот объектининг қандай бўлишлигини белгилайди. Агар тадқиқот объекти унчалик катта бўлмаса, ижтимоий психологик жиҳатдан уни тўлалигича қамраб олиш имконияти бўлса, бир бутун ҳолда тадқиқот объекти қилиб олиниши мумкин. Баъзан эса мураккаб ижтимоий психологик тадқиқот объектини тўлалигича қамраб олиш имконияти бўлмайди. Шуниг учун бундай вазият тадқиқот объектининг нисбатан аниқ чегараси белгилаб олиниши шарт.
Дастурда аниқ кўрсатилиши зарур бўлган жиҳатлар қуйидагилардан иборат:
1.Эмпирик тадқиқот объекти;
2.Ижтимоий психологик тадқиқот объектни тўлалигича қамрайдими ёки унинг айрим жиҳатларини қай даражада қамраб олади;
танлов асосида олиб бориладиган ижтимоий психологик тадқиқот асоси (рўйхат тузиш, картотека, ижтимоий психологик харита кабилар).