Физиология, психология, Г. Гельмгольц, психофизиология, психофизика, Э. Вебер, Т. Фехнер, В. Вундт, экспериментал психология, Э. Титченер, лаборатория методлари



Download 2,65 Mb.
bet5/96
Sana19.11.2022
Hajmi2,65 Mb.
#869035
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   96
Bog'liq
2 5449822545207370529

Феноменологик интроспексия. Гештальт психологияда ишлаб чиқилган. У "содда предметлар"орқали руҳий ҳодисаларни уларнинг яқинлиги ва яхлитлигида тасвирлашга йўналтирилганлиги билан характерланади. Ф. Брентано томонидан ишлаб чиқилган бу усул, "ички идрок" да келиб чиқадиган бўлса, В. Дилтейнинг тавсифий психологиясида, сўнгра гуманистик психология доирасида самарали қўлланилган.
Ўз-ўзини текшириш. Рамана Маҳарши Томонидан Ишлаб Чиқилган. У ўзининг манбаи-онгига софлигида келиш учун " мен " туйғусини ўрганиш билан характерланади.
1.5.Психология фани методологияси.
Метод (юн. методос — билиш ёки тадқиқот ёки, назария, таълимот) — воқеликни амалий ва назарий эгаллаш, ўзлаштириш, ўрганиш, билиш учун йўл-йўриқлар, усуллар мажмуаси, фалсафий билимларни яратиш ва асослаш усули.Методнинг келиб чиқиш тарихи кишиларнинг амалий фаолиятига бориб тақалади. Бирор ишни бажариш методни эгаллаган киши шу ишни бошқаларга нисбатан осон, тез ва соз бажара олади. Методни эгалламаган инсон эса бу ишни бажариш учун кўп вақт ва куч сарфлайди. Метод ўз мазмуни жиҳатидан амалий ёки назарий шаклда бўлиши мумкин. Инсоннинг амалий фаолиятига оид методлар ҳам воқеликка хос бўлган қонуниятларни англаб етиш, билиб олишга бориб тақалади.
Методлар ҳақидаги таълимот фанда методология деб аталади. Инсон дастлаб атрофдаги нарса ва ҳодисаларни кузатиш, уларни бир-бирига таққослаш, ўхшатиш, фарқ қилиш асосида воқелик ҳақида билимларини тўплаб борган. Воқелик ҳақидаги фанлар ривожланиши билан фанларда қўлланиладиган йўл-йўриқлар ҳам такомиллашиб борган. Фаннинг амалий (эмпирик) ва назарий методлари вужудга келди.Фан методларининг асосий мазмунини амалиётда синалган илмий назариялар ташкил этади.
"Метод" ва "методология" тушунчалари. Метод (юнон. методс — усул) кенг маънода йўл, ижодий фаолиятнинг ҳар қандай шакли каби маъноларни англатади. Методология тушунчаси икки асосий мазмунга эга — фаолиятда қўлланиладиган маълум усуллар тизими (фанда, сиёсатда, санъатда ва ҳ.к.); тизим ҳақидаги таълимот ёки метод назарияси.
Ҳозирги даврда методология фақат илмий билиш соҳаси билан чекланиши мумкин эмаслиги аён бўлди ва албатта, билиш чегарасидан чиқиши ва ўз соҳасида амалиётда ҳам қўлланиши зарур. Бунда билиш ва амалиётнинг узвий алоқадорлигига эътибор қаратмоқ керак.
Методология фақат методларни эмас, балки тадқиқотни таъминловчи бошқа воситаларни ҳам ўрганади. Тамойил, қоида ва кўрсатмалар, шунингдек, категория ҳамда тушунчалар мана шундай воситалар жумласига киради. Номувозий, беқарор дунё шароитларида воқеликни методологик ўзлаштиришнинг ўзига хос воситаларини ажратиш фан ривожланишининг «постноклассик», деб номланган ҳозирги босқичида анча долзарб аҳамият касб этмоқда.Фан методологияси унинг структураси, тараққиёти, илмий тадқиқот воситалари ва усуллари, унинг натижаларини асослаш йўллари, билимни тажрибага татбиқ қилиш механизмлари ва шаклларини ўрганади. Шунингдек, методология методлар йиғиндиси ва фаолият тури ҳақидаги таълимотдир.
Метод у ёки бу шаклда маълум қоида, тартиб, усул, ҳаракат ва билим мезонларининг йиғиндиси ҳамдир. У тамойиллар, талаблар тизими бўлиб, субЪектни аниқ вазифани бажаришга, фаолиятнинг шу соҳасида маълум натижаларга эришиш сари йўналтиради. У ҳақиқатни излашда вақт, кучни тежайди, мақсадга энг яқин ва осон йўл билан етишишга ёрдам беради.
Методнинг асосий вазифаси фаолиятнинг билиш ва бошқа шаклларини бошқарувдан иборат. Бироқ:
-биринчидан, метод ва методологик муаммоларнинг ролини инкор қилиш ёки тўғри баҳоламаслик ("методологик негавизм");
-иккинчидан, методнинг аҳамиятини бўрттириш, мутлақлаштириш, уни барча масалаларнинг калити, илмий янгиликларни яратишнинг энг қулай воситаси (методологик эйфория), деб тушуниш нотўғридир.
Ҳар қандай метод муайян назария асосида яратилади ва тадқиқотнинг зарурий шарти сифатида намоён бўлади. Ҳар бир методнинг самарадорлиги унинг чуқур мазмун ва моҳиятга эгалиги, назариянинг фундаменталлиги билан асосланади. Ўз навбатида, метод мазмуни кенгайиб боради, яъни билимнинг чуқурлашиши ва кенгайиши, тажрибага татбиқ этилиши билан методнинг кўлами ҳам ўзгаради.
Илмий билишда нафақат илмий натижа (билимлар мажмуи) ва предметнинг моҳиятини англаш, балки унга элтувчи йўл, яъни метод ҳам ҳақиқий бўлмоғи лозим. Шунга кўра, предмет ва методни бир-биридан айри ҳолда тушуниш мумкин эмас. Ҳар қандай метод у ёки бу даражада реал ҳаётий жараёнларда шаклланади ва яна унга қайтади. Метод ҳар қандай тадқиқот бошланишида тўла ҳолда намоён бўлмаса-да, маълум даражада предметнинг сифат ўзгариши билан ҳар сафар янгидан шаклланади.Метод билиш предмети ва ҳаракатни сунъий равишда боғламайди, балки уларнинг хусусиятлари ўзгариши билан ўзгариб боради. Илмий тадқиқот предметга дахлдор далил ва бошқа белгиларни жиддий билишни талаб қилади. У маълум материалнинг ҳаракати, унинг хусусиятлари, ривожланиш шакллари ва ҳ.к.ларда намоён бўлади. Демак, методнинг ҳақиқийлиги, энг аввало, тадқиқот (объект) предметининг мазмуни билан боғлиқ.Метод субъект билан чамбарчас боғлиқдир. Бошқача қилиб айтган-да, "инсон умум методологиянинг марказидир" (Феербах). Иккинчидан, ҳар қандай метод й ёки бу даражада бошқарув қуроли вазифасини бажаради.Метод субъект ва объектнинг мураккаб диалектикаси акосида ривожланади ва бунда охиргиси ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Шу маънода, ҳар қандай метод, энг аввало, объектив, мазмунли ва конкрет бўлсада, айни пайтда, субъектив ҳамдир. Бироқ у фақат мавжуд қоидалар тизими эмас, балки объектив илмийликнинг давоми сифатида намоён бўлади.
Метод методикада конкретлашади. Методика далилий материалларни йиғиш ва саралаш воситаси, аниқ фаолият туридир. У методологик тамойиллардан фарқ қилсада, уларга асосланади.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish