Назорат учун саволлар:
1.Психология фани методологияси ҳақида гапиринг?
2.Экспериментал психологиянинг ҳозирги даврдаги парадигмаси нима?
3.Илмий тадқиқотнинг босқичлари, турларини айтиб бернг?
4.Назария ва унинг таркибий тузилиши. Илмий муаммо ҳақида гапиринг?
2-мавзу. Психологик экспериментнинг асослари. Психологик тадқиқот методлари классификацияси. Тадқиқотларни ташкил этишга қўйиладиган талаблар.
Режа:
2.1.Психологик эксперимент тушунчаси.
2.2.Тор маънода ва кенг маънода эксперимент сўзининг тушунчаси. 2.3.Муаммонинг амалий жиҳатдан ўрганиш моҳияти.
2.4.Кузатиш дастлабки манбаларни тўплаш методи сифатида.
2.5.Ноэкспериментал психологик методлар.
2.6.Ноэкспериментал методлар,сўровнома билан узвий боғлиқлиги.
2.7.Психологик тажрибаларда сўровнома методлари.
2.8.Психологик методларнинг умумилмий классификацияси.
2.9.Тадқиқотларни ташкил этишга қўйиладиган талаблар.
2.10.Тадқиқот ўтказиш босқичлари.
2.11.Адабиётлар билан ишлаш, ва уни тизимга келтириш.
Таянч сўз ва иборалар:
Психологик эксперимент,эксперимент, муаммо, кузатиш, метод, илмий
Фаразлар,ноэкспериментал, психологик методлар, ноэкспериментал методлар, сўровнома, тажриба, тадқиқот, классификацияси,тадқиқотлар, ташкил этиш, талаблар,адабиётлар,босқич.
2.1.Психологик эксперимент тушунчаси.
Экспериментал психология — психик ҳодисалар ва жараёнларни илмий методлар ёрдами билан тадқиқ қилиш. Психологиянинг фан сифатида фалсафадан ажралиб чиқишида экспериментал тадқиқотлар ўтказиш асосий рол ўйнаган. 19-асрнинг ўрталарида илк бор сезги, идрок юзасидан тадқиқотлар олиб борилган. Экспериментал психологиянинг фан сифатида ажралиб чиқишига немис олими В. Вундт катта ҳисса қўшган. Илк экспериментал тадқиқотлар ўзини ўзи кузатиш услуби ёрдами билан шахснинг ички майллари, мотивлари, фикр юритишига бағишланган. Кейинчалик текширишлар турли ҳайвонларда ўтказила бошлаган. Кўп тадқиқотларни АҚШлик Т.Л.Морган, Э. Л. Торндайк ва бошқалар олиб борганлар. Экспериментал психология мураккаб тадқиқот (кўп шкалали, коўп босқичли) методлари, методикалари (ишончлилиги, кафолатлилиги, тест ёки ретест хусусиятига эгалиги)дан ташқари электрон ҳисоблагичлар, техник асбоблар ва мосламалар, содда ёки мураккаб тузилган махсус аппаратлар, замонавий техника ва технологияларга асосланади. Экспериментал психология ёрдамида психик функцияларгина эмас, шу билан бирга шахс ҳиссиёти, эмоцияси, индивидуал хусусияти, диққат, хотира, идрок сингари билиш жараёнлари ҳам тадқиқ қилинади. Экспериментал психология тадқиқотлари натижалари психология соҳалари назариясини ишлаб чиқишда асос бўлиб хизмат қилади. Олимлардан Ф. Галтон (1822-1911), Д. Кеттел (18601944), Э. Толмен (1886-1959), Г.Роршах (1884-1984), А. Бине(1857-1911), П.Жане (1859-1947), Ж. Пиаже (1896—1980) ва бошқалар экспериментал психологиянинг ривожланишига муҳим улуш қўшганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |