Физиология, психология, Г. Гельмгольц, психофизиология, психофизика, Э. Вебер, Т. Фехнер, В. Вундт, экспериментал психология, Э. Титченер, лаборатория методлари



Download 2,65 Mb.
bet18/96
Sana19.11.2022
Hajmi2,65 Mb.
#869035
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   96
Bog'liq
2 5449822545207370529

Социометрия методи. Бу тадқиқот методига АҚШлик Джон Морено асос солган бўлиб кичик (бирламчи) гурух аъзолари ўртасида эмоционал муносабатларни бевосита ўрганиш ва даражасини ўлчашда қўлланилади.Мазкур метод ёрдамида муайян гуруҳдаги ҳар бир аъзонинг ўзаро муносабатларини аниқлаш учун унинг фаолиятида ким билан иштирок этиши сўралади.Олинган маълумотлар матрица, график, схема, жадвал, димаграмма шаклида ифодаланади.Улардаги миқдор кўрсаткичлари гуруҳдаги одамларнинг шахслараро муносабатлари мазмуни юзасидан маълум бир хулоса қилади.Бироқ маълумотлар гуруҳий муносабатларнинг ташқи кўринишини акс эттиради, холос.
Хулоса қилиб айтганда, социометрия методидан турли ёшдаги ва жинсдаги, савияси ҳар хил одамлар гуруҳларидаги психологик қонуниятларни тадқиқ этишда фойдаланиш мумкин.
2.9.Тадқиқотларни ташкил этишга қўйиладиган талаблар.
Экспериментал психологияда тадқиқотларни ташкил этиш давомида белгиланган талабларга мос ҳолда ташкил этиш муҳим бўлиб ҳисобланади.
Тадқиқотларни ташкил этишга қўйиладиган талаблар қуйидагича:

  1. Тадқиқот натижаларининг мазмунан таснифи: умумлаштириш, хулосаларни белгилаш, яъни тушунчалар, фактлар, назариялар, тендентсияларни ифодалаш.

  2. Буюртмачи тадқиқот натижаларини тақдим қилиш шакллари: (асосий хулосалардан иборат ҳисоботи, амалий таклифлар, тавсиялар ва тадбирлардан иборат).

Умуман ижтимоий психологик тадқиқот натижаларини бундан илмий ва юксак савияда таҳлил қилиш улардан ижобий бошқариш амалиётида унумли фойдаланиш имконини беради. Эмпирик маълумотларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш жараёнидаёқ ўрганиётган объектнинг муҳим жиҳатлари кўрина бошлайди. Бу жиҳатлари назарда тутган ҳолда илмий таклифлар, тавсиялар ва тадбирлар ишлаб чиқиш, ижтимоий психологик тадқиқот натижаларидан амалиётда фойдаланиш учун асосий восита бўлиб хизмат қилади.
Ижтимоий психологик тадқиқот натижаларидан амалиётда фойдаланиш босқичи иккиёқлама жараён бўлиб, унда олимлар, илмий ҳодимлар, амалиётчилар ҳам фаол иштирок этади.
Ижтимоий психологик тадқиқот натижалари илмий ҳисобот тарзида тузилади. Илмий ҳисобот гуруҳлаштирилган ҳолда тузилиб, келгусида ўтказиладиган тадқиқотлар учун асос бўлиб хизмат қилади.
Илмий ҳисобот таркиби асосан икки қисмдан иборат бўлиб, назарий ва амалий бўлимларга бўлади. Ижтимоий психологик тадқиқотнинг илмий ҳисоботида қуйидаги асосий талабларга эътибор берилмоғи лозим:

  1. Илмий ҳисоботда тадқиқот предметига мувофиқ муаммонинг барча ўзаро боғлиқ жиҳатлари чуқур акс этиши зарур. Бунда ижтимоий психологик муаммонинг асосий моҳиятли жиҳати аниқ кўрсатилмоғи керак. Бажариладиган ишлар эса мантиқий тартиб асосида кўриб чиқилади.

  2. Илмий ҳисоботнинг ҳар бир боби 2 қисмдан иборат қилиб тузилмоғи мақсадга мувофиқ. Биринчи қисм муаммони ва тадқиқот натижаларини ўз ичига олса, иккинчи қисм эса илмий ҳулосаларни амалий таклиф ва тавсияларни ташкил этмоғи керак.

  3. Илмий ҳисоботда анкета саволлари умумлаштирилган ҳолда ихчам қилиб ифодаланади. Ҳисобот аниқ, ҳаётий, ҳужжатли ва статистик маълумотлар асосида тасдиқланган бўлиши талаб этилади.

  4. Илмий ҳисобот ихчам ва тўғри ёзилиши зарур. Кўпи билан 30-40 бетдан ошмаслиги, зарур жадваллар, диаграммалар илова тарзида ҳам берилиши мумкин.


Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish