2.6.Ноэкспериментал методлар, сўровнома билан узвий боғлиқлиги. Сўров методлари ижтимоий психологияда жуда кенг тарқалган усуллардан.бу-бевосита ёки бавосита йўл билан оғзаки ёки ёзма тарзда маълумотлар олиш усулидир.унинг натижасида одамларнинг у ёки бу ижтимоий ҳодиса, қонуният ёки шахс тўғрисидаги фикрлари, баҳолари,установкалари, онгга ўрнашиб қолган фикрлари-стереотиплари аниқланади.Сўровнинг иккита асосий тури мавжуд:
Интерью Анкета Биз,одатда, журналистлар томонидан сўроққа тутилган одамлар савол-жавобларини кўришга ўрганиб қолганмиз. Бу оддий интерью бўлиб,ижтимоий ҳаётнинг у ёки бу ҳодисасига нисбатан ижтимоий фикр ўрганилгандагина ишлатилади. Лекин психологик интерью бироз мураккаброқ жараён. Чунки бунда бевосита мулоқот жараёнида инсонларнинг юракларидаги яшириш фикрлари, ҳодисаларга субъектив муносабатлари, ўтмиш хотиралар ва уларнинг талқини орқали жуда муҳим ҳаётий фактлар аниқланди. Журналистлар фарқли, психолог интервью жараёнини эркинроқ олиб боришга, максимал тарзда шахсий фикрни ажратиб олишга интилади. Шу боис,олдиндан айнан қандай жавоблар олишни билмайди.Психолог ана шундай интервьюни гуруҳ шароитида ҳам ўтказиш мумкин. Бунда мулоқот мунозара-дискуссия шаклида ўтказилиб,диагност фикрларни умумлаштириб,охирида ўзига зарур маълумотни тўплаб олади. Лекин бу жараён осон эмас. Мисол учун Ўзбекистон ТВ даги “Баҳс”, “Мен нучун саваман Ўзбекистонни”, ”Азизим”, ”Оддий ҳақиқатлар” каби кўрсатувлар гуруҳ шароитидаги сўровга мисол бўла олади.
Ёпиқ анкета саволларига берилиши мумкин бўлган жавоблар олдиндан кўрсатилади. Масалан: “Корхонангиз истиқболи нималарга кўпроқ боғлиқ?”
А)меҳнат унумдорлигини ошишига;
Б)малакали кадрлар сонига;
В)раҳбарлик услубининг такомиллашувига;
Г)ташқи инвестициларнинг дадил жалб этилишига;
Д) иш шароитларининг яхшиланишига;
Е)янги технологиялар ва сабоб-ускуналарга;
Ж) яна (ёзинг)____________________________________
Анкетларга қўйиладиган асоссий талаблардан бири- унга киритилган саволларининг ҳамма учун тушунарли бўлишидир.Шнингдек,саволларнингва уларга берилган жавобларнинг максимал тарзда қисқа бўлиши ва анкетанинг ҳажм жиҳатдан жуда катта бўлмаслигини кафолатлайди.Бундан ташқари,ижтимоий-психологик феноменлар ўрганилаётганда,ҳар бир савол ўз ўрнида киритилиши, у мазмунан кишида шубҳа уйғотмаслиги,самимий жавобга чорлаши лозимдир.Баъзан анкеталардаги саволлар савиясини пастлиги текширилувчининг енгилтаклигини баҳолаб,жиддий жавоб ололмаслик ҳолатларини ҳам келтириб чиқаради.Масалан,баъзан умуман одобсиз саволлар берилади:”Мусиқани ёқтирасизми?”,”Ота-онангизни севасизми?” каби. Ёки баъзан узундан-узун саволларнинг берилиши респодент ўзидан нимани хоҳлашаётганликларини ҳис қилиш даражасини пасайишига хизмат қилади.шунинг учун ҳам психологик текширувларда ўринли,маъноли,жўяли саволлар тузиш,уларнинг бирин-кетинлиги ва тартиби масаласига катта аҳамият берилиши зарур.