Кристалл ҳолдаги сульфитларда сульфит ионининг асосий тебранма частоталари, см-1
Бирикмалар
νS(SO)
νе(SO)
δS(SO32-)
δе(SO32-)
Na2SO3
983
947
632
494
K2SO3*
965
965
619
478
NaKSO3*
972
972
612
485; 512
(NH4)2SO3
969
960
?
480
MgSO3·6H2O
995
915
640; (700?)
480
CaSO3·H2O
970
945
655
495
CaSO3
980
941
649
487
SrSO3
958
930
640
508
BaSO3·
951
930
630
500
BaSO3·xH2O
990
935
633
496; 509
Ag2SO3
975
915
631
485
CdSO3
965
914
649
501
PdSO3
969
897
625
477
UO2SO3·
972
907
633
483
Th(SO3)2·4H2O
˜1000
922
633
˜470
SO32- сувли эритмада
966
925
312
471
* ИҚ – спектрдаги бандлари устма – уст тушгани учун νS(SO) = νе(SO)
Сульфит ионини айниятлаш учун аналитик банд сифатида уччала ютилиш бандидан фойдаланиш мумкин.
Комплекс бирикмаларида монодентат сульфит гуруҳи, марказий металл ионига, одатда, М- SO3 (заряди кўрсатилмади) каби олтингугурт атоми орқали боғланади. Координацион боғланган сульфит гуруҳининг тебранма частоталари: νS(SO) ≈ 930-1010; νе(SO) ≈ 1025-1170 см-1; δS(SO3) ≈ 612-682 см-1 ва δе(SO3) ≈ 495-559 см-1 соҳаларда намоён бўлади.
Валент ва симметрик деформацион тебраниш бандлари одатда, юқори интенсив, иккиланган деформацион тебраниш бандлари эса ўрта интенсивликга эга.
Сульфит гуруҳини айниятлаш мақсадида барча валент ва деформацион тебраниш бандларидан фойдаланиш мумкин.
Сульфат ион SO42-. Тетраэдр шаклида тузилган, тўртта асосий тебранма частотага: симметрик валент тебраниш частотаси νS(SO) ≈ 981 см-1, учланган валент тебраниш δf(SO) ≈ 1104 см-1; иккиланган деформацион тебраниш δе(SO42-) ≈ 451 см-1 ва учланган деформацион тебраниш δf(SO42-) ≈ 613 см-1 бандларига эга. ИҚ спектрида фақат учланган тебраниш фаол бўлгани учун сульфат ионларининг ИҚ спектрларида иккита тавсифий ютилиш бандлари: интенсив νf(SO) ва ўрта интенсив δf(SO42-) бандлари намоён бўлади, мазкур бандлар асосида сульфат – ион айниятланади. Кристалл ҳолатда катион таъсирида мазкур частоталар бир оз ўзгариши, ютилиш бандлари бир неча қисмга бўлиниши, ионнинг ИҚ спектрида фаол бўлмаган тебранишлар νS(SO) ва δе(SO42-) фаолланиб кичикроқ интенсивликда бўлса ҳам намоён бўлади. Нодир металл катионлари сульфатларининг спектрларда шундай холат кузатилган.
20.17 жадвалда баъзи сульфатларнинг νf(SO) ва δf(SO42-) частоталари келтирилган.
20.17 жадвал
Баъзи сульфатлардаги сульфат ионининг учланган тебраниш частоталари, см-1
Бирикмалар
νf(SO)
δf(SO42-)
Ион SO42+ сувдаги эритмада
1105-1109
609-613
Li2SO4·H2O
1114; 1125
645
Na2SO4
1125
617; 638
K2SO4
1117; (˜1114)
618
Rb2SO4
1116
618
Cs2SO4
1120
617
(NH4)2SO4
˜1100
615
Tl2SO4
1060
599
Mg2SO4
1088
˜610
MgSO4·7H2O
1088 (мураккаб банд)
˜610
BaSO4
˜1080; ˜1180
609; 637
Al2(SO4)3·16H2O
˜1110
˜610
In2(SO4)3·5H2O
1116; ˜1178
604; 641; 656
Tl2(SO4)3·4H2O
˜1115
˜617
Y2(SO4)3
1062; 1127; 1230
607; 623; 668
La2(SO4)3
1071; 1110; 1184
597; 616; 651
La2(SO4)3·5H2O
1080; 1104; 1140; 1160; 1200; 1240; 1280
607; 631; 640; 665
Ce2(SO4)3·5H2O
1085; 1106; 1142; 1160; 1190; 1240; 1300
600; 638; 665
Pr2(SO4)3·H2O
1090; 1110; 1145; 1160; 1190; 1240; 1300
603; 635; 667
Nd2(SO4)3·5H2O
1085; 1105; 1132; 1160; 1220; 1248. 1300
596; 630; 640; 664
Марказий металл ионига координацияланган сульфат иони спектри эркин сульфат ионининг спектрига нисбатан анча мураккаб бўлиб, уларда учланган тебраниш бандлари бўлинган, νf(SO) ваδf(SO42-) бандлари спектрда намоён бўлади, частоталари эса сульфат – ион тебранма частоталарига нисбатан бир оз ўзгарган бўлади.
Координатланган сульфат гуруҳлари тўрттала бандлар тизими ёки уларнинг бир нечтаси асосида айниятланади.
Гидросульфат ион НSO4. Кристалл ҳолдаги гидросульфатлар (масалан NН4НSO4, NаНSO4·Н2О, КНSO4, RbНSO4ва бошқалар)нинг ИҚ спектлари сульфатларни, ўрта тузларининг спектрларига нисбатан мураккаб, ˜1000-1400 см-1 оралиғида бир қатор интенсив бандларга эга. Катионнинг табиати гидросульфат ионнинг спектрига (бандлар сони, частоталари ва нисбий интенсивлигига) таъсир этади. Мазкур фарқлар сульфатларнинг нордон тузларини ўрта тузларидан ИҚ спектр асосида фарқлаш имконини беради.
Тиосульфат иони S2O32-. Тиосульфат S2O32-иони олтита асосий: SO ва SO3 гуруҳларининг νS(SO3) = 1002 см-1, иккиланган νе(SO3) = 1125 см-1 валент тебраниш частоталари, S - S боғининг валент тебраниш частотаси νSS= 451 ва учта 672, 541, 339 см-1деформацион тебраниш частоталарига эга. Кристалл ҳолатда, катион таъсирида бу тавсифий частоталар бироз ўзгаради (20.18жадвал). Масалан: кристалл ҳолдаги натрий тиосульфат спектрида νе(SO3) = 1130 см-1, 1165, νSS= 455 см-1 ва юқорида кўрсатилган учта тебраниш бандидан иккитаси ҳар бири иккиланган ҳолда, 683 ва 670; 560 а 534 см-1 частоталарда намоён бўлади.
20.18 жадвал
тиосульфат кристалл тузларидаги тиосульфат ионининг баъзи асосий частоталари, см-1
Тиосульфатлар
νе(SO3)
νS(SO3)
νSS
δ
Na2S2O3
1130;1165
1003
455
683; 670; 560; 534
K2S2O3·H2O
1130; 1145
995; 1010
436?
670; 660; 556; 547; 536
MgS2O3·6H2O
˜1100; 1130
1000
425; 450
˜650; 550
BaS2O3·xH2O
1080; 1109; 1124
991; 1008
466
692; 673; 556; 547
PbS2O3
˜1125; 1143
988
435?
649; 637; 627; 543; 517
Ички сферада тиосульфат гуруҳи бўлган комплекс бирикмаларнинг спектрларида, мазкур частоталар умуман олганда ўз қийматларини сақласа ҳам ν(SS)частотаси (˜420 см-1 гача) камаяди, νе(SO3) частотаси эса ˜1160-1190 см-1 гача ортади.
Тиосульфат иони ва координатланган тиосульфат гуруҳини айниятлаш учун барча бандлардан фойдаланиш мумкин чунки уларнинг ҳаммаси етарли даражада интенсив.
Ортофосфат иони РО43-. Тетраэдр шаклида тузилган, бошқа молекулалар каби ортофосфат иони ҳам тўрт турли асосий тебранма частоталарига эга: РО боғининг симметрик валент тебранишиνS(РO) = 937 см-1, РО боғининг учланган носимметрик валент тебраниши νf(РO) = 1022 см-1, икки хил деформацион-учланган νf(РO43-) = 562 см-1 ва иккиланган δе(РO43-) = 420 см-1 тебраниш частоталарига эга. Мазкур асосий тебраниш частоталари ортофосфат ионининг сувдаги эритмасига мансуб.
ИҚ спектрларда учланган тебранишларнинг икки тури - νf(РO) ва δе(РO43-) фаол бўлгани сабабли ортофосфат ионли бирикмаларнинг (масалан: ишқорий металл билан) спектрларида иккита: интенсив νf(РO) ва ўрта интенсив δе(РO43-) бандлари кузатилади. Кристалл ҳолдаги бирикмаларнинг спектрларида ортофосфат ионларининг асосий частоталари, катион таъсирида бир оз ўзгаради, натижада νf(РO) ва δе(РO43-) бандлари силжиши ва бўлиниши мумкин. Бундан ташқари кристалл ортофосфатлар ИҚ спектларида, атрофдаги ионлар таъсирида, фосфат гуруҳини тетраэдрик тузилишининг оғиши натижасида интенсив бўлмаган νf(РO) ва δе(РO43-) бандлари намоён бўлиши мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, ортоофосфатларни ўрта тузларининг ИҚ спектрлари ˜940-1100 см-1соҳада интенсив(баъзида алоҳида бандларга бўлинган мураккаб) банд ва ˜540-650 см-1 оралиғида (бу ҳам таркибий қисмларга бўлинган ҳолда) кўриниши мумкин ўртача интенсив, деформацион тебраниш бандлардан такиб топади.
Ортофосфат ионларини очиш, учун аналитик бандлар сифатида, спектрда осон топиладиган валент тебраниш бандларининг иккиласидан ҳам фойдаланиш мумкин.
20.19 жадвалда мисол сифатида баъзи ўрта тузларидаги ортофосфат ионининг асосий тебранма частоталари келтирилган.