Элементларнинг занжири: потенциометрик титрлаш усулида қуйидаги элементлар қўлланиши мумкин:
(+) /Hg2Cl2/KCl//H+/H2, (-)
(+)Pt/ x.г .//KCl/Hg2Cl2/Hg (-)
(+) Pt/ х.г.//KCl/AgCl/Ag(-)
Тўйинган каломель ва водород электродларидан иборат элементда каломель электроди мусбат бўлиб, у солиштириш электроди сифатида, водород электроди эса индикатор электроди сифатида хизмат қилади. Индикатор электроди сифатида хингидрон қўлланилса, у каломель ёки кумуш хлорид электродларига нисбатан мусбат бўлади.
Ҳисоблаш формулалари: (1),
с2=сишқор (VЭ.Н.2 - VЭ.Н.1)/Vкис (2),
бу ерда Vкис- титрланаётган эритманинг ҳажми; сишқор- ишқорнинг концентрацияси; VЭ.Н.1 ва VЭ.Н.2 – кучли ва кучсиз кислоталарнинг эквивалент нуқталаридаги титрантнинг ҳажмлари;
с1 ва с2 – кучли ва кучсиз кислоталарнинг концентрациялари. Агар титрланаётган кислоталар аралашмасининг концентрациялари маълум бўлса, эквивалент нуқталар бўйича (1) ва (2) тенгламалардан эритмадаги кучли ва кучсиз кислоталарнинг номълум ҳажмлари Vкис аниқланади.
Эритманинг водород кўрсаткичи Нернст тенгламасидан ҳисобланади:
рН= (3),
бу ерда ; ;
Т=298 К да 2,303 RT/F=0,0591
1-расм. Потенциометр асбобининг ташқи кўриниши.
Ишнинг бажарилиши: Индикатор (хингидрон) ва солиштириш (каломель) электродларидан иборат гальваник элемент йиғилади. Ячейкага 5-10 мл титрланиши керак бўлган кислота ёки кислоталар аралашмаси қуйилади. Титрланаётган эритма ва титрантнинг концентрациялари яқин бўлиши керак (0,25 N). Аввало титрант катта миқдорларда қўшилади (0,5-1,0 мл) ва ҳар бир қуйилган улушдан кейин эритма 2-4 минут давомида аралаштириб турилади. Занжир ЭЮК нинг ўзгариши сезиларли бўлиб қолганда титрантнинг қуйилаётган улушлари камайтирилади, эквивалент нуқта яқинида эса, титрлаш томчиларда амалга оширилади. ЭЮК нинг катта ўзгаришлари кузатилган нуқтадан ўтгандан сўнг, иккинчи эквивалент нуқтага яқинлашгунча титрантнинг улушлари яна оширилади.
Титрлаш натижаларидан қуйидаги боғлиқликлар тузилади:
солиштириш электродига нисбатан ўлчанган индикатор электроди потенциалининг қуйилган титрантнинг ҳажмидан боғлиқлик Е=f (VMOH) графиги тузилади ва титрлашнинг интеграл эгриси топилади;
электрод потенциали ўзгариши Е нинг қўшилган титрант ҳажми ўзгариши V га нисбатининг қўшилган титрантнинг ҳажми VMOH дан боғлиқлик Е/V=f (VMOH) графиги тузилади ва титрлашнинг дифференциал эгриси топилади;
титрантнинг ҳар бир қўшилган улушидан кейинги ЭЮК нинг тажрибавий Етаж қийматидан (3) тенглама бўйича рН ҳисобланади, рН=f (VMOH) графиги тузилади ва эквивалент нуқта аниқланади.
Кучли ва кучсиз кислоталар аралашмасини титрлаётганда рК2 –рК1 4 бўлган тақдирдагина потенциалларнинг иккита сакраши аниқ намоён бўлади. Шу сабабли кучли кислоталар сифатида HCl, H2SO4 ва кучсиз кислоталар сифатида СН3СООН, НСООН, Н3РО4 ва бошқалар олинади. рКа8 да нейтралланиш нуқтасини аниқлаб бўлмай қолади.
|
|
|
2-Расм. Кучли кислотани кучли асос билан потенциометрик титрлаш эгрилари: а-интеграл; б-дифференциал.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |