ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ОРГАНИК ВА ФИЗИКАВИЙ кимё кафедраси
КИМЁ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИ 2-КУРС ТАЛАБАЛАРИ УЧУН
ФизикАВИЙ кимё ФАНИДАН ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТларини бажариш учун услубий кўрсатма
ТЕРМИЗ 2020
Мазкур услубий кўрсатма 5140500-Кимё таълим йўналиши 2- курс талабалари учун мўлжалланган бўлиб, Ўзбекистон республикаси ОЎМТВ нинг 2019 йил 27 августдаги 4-сонли буйруғи билан тасдиқланган намунавий фан дастури асосида тузилган.
Тузувчилар: т.ф.д.Умбаров И.А.
ўқ. Суюнов Ж.Р.
ўқ. Гелдиев Ю.А.
Тақризчи: к.ф.н., доц. Аллабердиев Ф.Х.
Органик ва физикавий кимё кафедрасининг 2020 йил 26 августдаги 1-сонли йиғилишида муҳокама қилинган ва фойдаланиш учун тавсия этилган.
Кафедра мудири: т.ф.д. Умбаров И.А.
Мазкур услубий қўлланма ТерДУ Кимё ва технология факултети Илмий Кенгашининг 2020 йил 27 августдаги 1-сонли йиғилишида фойдаланиш учун тавсия этилган.
Факултет декани : к.ф.д., проф. Тўраев Х.Х.
Услубий кўрсатма Термиз давлат университети илмий-услубий кенгашининг 2020 йил 28 августдаги 1-сонли йиғилишида муҳокама этилган ва нашр этишга тавсия этилган.
Лаборатория ишларини бажариш бўйича
умумий кўрсатмалар.
Лаборатория дарси маърузада ўтилган темаларни тўлиқ ва чуқур ўрганишда жуда катта аҳамиятга эга ўқув дарсларининг энг актив турларидан бири бўлиб, талабанинг мустақил ўқув ишларни ташкил қилишга ва йўналтиришга имкон беради. Лаборатория ишлари доимо маъруза ўтилгандан кейин бажарилиши керак, шундагина унинг фойдаси тўлиқ бўлади. Талаба ўтилган мавзу бўйича тажрибалар ўтказиб у ёки бу қоиданинг тўғрилигига экспримент орқали ишонч ҳосил қилиб, физик кимё бўйича эшитган маърузалардан олган билимларини мустаҳкамлаб боради. Ҳар бир лаборатория ишини бажаришдан олдин шу мавзуга оид назорат иши ўтказилади ёки ҳар бир талабани доскага чақириб сўралади .
Лаборатория дарси вақтида қуйидаги қоидаларга амал қилиш керак:
Барча хавфсизлик чораларига аниқ амал қилиш («Хавфсизлик техникаси қоидалари»)
Тажрибалардаги ҳар бир ишнинг тартиб ва кетма –кетлигига, реакцияга киришувчи моддаларни миқдор ва концентрацияларига, қулланмада қандай кўрсатилган бўлса шундай аниқликда риоя қилинг (агар ишлатиладиган реактивлар миқдори кўрсатилмаган бўлса, иложи борича кам олиб ишлатиш керак ).
Тажрибанинг бориши ва унинг ўзига хос жойларини диққат билан кузатиб, аниқлаб боринг.
Ишнинг охирида ишлатилган асбобни йиғиштириб, кимёвий идишларни ювиб, иш жойини артиб тозалаб навбатчига ёки ўқитувчига кўрсатинг.
Дарснинг охирида кузатиш натижалари ва қилинган ҳисоблаш натижалари ёзилган дафтарингизни ўқитувчига имзо қўйиш учун кўрсатинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |