Физикавий кимё фанидан



Download 2,26 Mb.
bet14/38
Sana24.02.2022
Hajmi2,26 Mb.
#214092
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   38
Bog'liq
Физик кимё лаборатория китобча янгиси 1c2a1aaa926b551eaef05e8690411ee0

Лаборатория иши № 4
ЭРИТМАЛАРНИНГ ЭЛЕКТР ЎТКАЗУВЧАНЛИГИ
Маълумки ўтказгичлар биринчи ва иккинчи турдаги ўтказгичларга ажратилади. Биринчи турдаги ўтказгичларга металл ва уларнинг котишмалари, графит, баъзи кийин суюкланувчан оксидлар ва бошка материаллар киради. Иккинчи турдаги ўтказгичларга эса кислота, ишкор ва тузларнинг эритмалари, тузларнинг суюкланмалари ва баъзи қаттиқ тузлар (масалан, натрий хлорид ва калий хлорид) киради.
Биринчи турдаги ўтказгичларда электр токини электронлар ташиса, иккинчи турдаги ўтказгичларда қарама –қарши электродларга томон тартибли ҳаракатланадиган ионлар ташийди. Ионлар электродлар сиртида зарядсизланади.
Электр ўтказувчанлик – электр токи ўтишига бўлган қаршиликга тескари пропарционал бўлган катталикдир. Ўтказгичнинг ток ўтишига қаршилиги
R= формула орқали ифодаланади.
Бу ерда R- ток ўтишига бўлган қаршилик, p- солиштирма қаршилик, l- ўтказгичнинг узунлиги, S- ўтказгичнинг кўндаланг кесими юзаси.
Электр ўтказувчанлик қуйидаги формула орқали ифодаланади
L=
Бу ерда L- электр ўтказувчанлик.
= -солиштирма электр ўтказувчанлик
Солиштирма электр ўтказувчанлик бу бир-биридан 1см ораликда жойлашган сирт юзаси 1см2 тенг бўлган иккита электрод орасидаги 1 мл хажмли эритманинг электр ўтказувчанлигидир.
Шундан келиб чиккан холда эквивалент электр ўтказувчанлик таркибида 1 гр. эквивалент эриган модда тутган суюлтирилган эритманинг миллилитрлар сонини солиштирма электр ўтказувчанликга купайтмасига тенг бўлган катталик дейиш мумкин:
(2)
Бу ерда - эквивалент электр ўтказувчанлик; - солиштирма электр ўтказувчанлик; C- 1 л эритмадаги модданинг гр –эквивалентлар сони; V -1 гр –эквивалент модда эриган эритманинг хажми.
Эритмаларнинг эквивалент электр ўтказувчанлиги эритма суюлтирилганда ионлар сонининг купайиши сабабли ортади. Шунга мувофик берилган электролит эритмасининг эквивалент электр ўтказувчанлигининг ортиши электролитнинг диссоциланиш даражаси оркали аникланиши мумкин. Шу билан бирга электролит эритмаси суюлтирилган сайин унинг эквивалент электр ўтказувчанлиги маълум чегарагача ортиб боради кейин эса доимийлигича колади. Электр ўтказувчанликнинг бу чегаравий қиймати чексиз суюлтирилгандаги электр ўтказувчанлик деб аталади ва билан ифодаланади. Электр ўтказувчанлик ходисасини урганиш туфайли турли электролитларнинг чексиз суюлтирилган эритмаларининг хаммасида диссоциланиш даражаси 1га тенг бўлганда хам уларнинг эквивалент электр ўтказувчанлик қиймати турлича эканлиги аникланган. Бунинг сабабини ток ташувчи ионларнинг харакатчанликлари турлича эканлиги билан боғлаш оркали тушинтириш мумкин. Чексиз суюлтирилгандаги электр ўтказувчанлик ионларнинг харакатчанликлари йиғиндисига тенг бўлади.
Эритманинг эквивалент электр ўтказувчанлиги ва ионларнинг харакатчанликлари қийматини аниклаш оркали
= (3)
формуладан электролитнинг диссоциланиш даражасини хисоблаб топиш мумкин.
Кучсиз электролитларнинг эритмасида диссоциланмаган молекулалар хамда молекулаларнинг бир кисми диссоциланишдан хосил бўлган катион ва анионлар бўлади. Эритмада улар орасида динамик мувозанат карор топади ва уни берилган температура ва электролитларнинг умумий концентрацияси учун доимий бўлган катталик- электролитнинг диссоциланиш константаси оркали ифодалаш мумкин. Уни массалар таъсири конунига асосланиб хисоблаб топиш мумкин.
Иккита ион хосил килиб диссоциланувчи молекулалар учун


=
Бу ерда К- электролитнинг диссоциланиш константаси; СК- катионлар концентрацияси; СА- анионларнинг концентрацияси;САК- диссоциланмаган молекулалар концентрацияси.
Агар хажми V га тенг бўлган электролит концентрациясини С деб олсак, у холда
бўлади
Бу ерда - электролитнинг диссоциланиш даражаси; V– хажм (суюлтириш)
Электролитнинг диссоциланмаган молекулалари концентрацияси
САК=(1- )C=
Шунга мувофиқ К=
Бунда эканлигини ҳисобга олсак
(4)
Агар (4) формулага нинг (3) даги қийматини келтириб қўйсак
(5) келиб чиқади.
Шу тариқа умумий концентрация С га тенг бўлган электролитнинг диссоциланиш концентрацияси унинг эритмасини электр ўтказувчанлигини ўлчаш натижалари орқали ҳисоблаб топилади.
Шунингдек электр ўтказувчанлик – қаршиликка тескари пропорционал катталик бўлганлиги сабабли уни ўлчаш учун эритманинг қаршилиги маълум қаршилик билан таққосланади. Бу мақсадда Уитстон кўпригидан фойдаланилади.

Download 2,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish